Назорат қилиш имкони бор харажатлар деганда менежер томонидан
назорат қилиниши натижасида даражаси ўзгарадиган харажатлар тушунилади.
Харажатлар устидан ўатъий назоратни ўрнатилиши кўплаб норационал
харажатлар, масалан ортиқча йўқотишлар, ўғирликлар, қўшиб ёзишлар, бизнес
режада назарда тутилмаган ортиқча харажатлар олдини олишга имкон беради.
Назорат қилиш имкони йўқ харажатлар деганда қатъий масъул шахслар
томонидан назорат қилинишига қарамасдан юз берадиган (вужудга келадиган)
ҳамда даражаси ошадиган харажатлар тушунилади. Уларга мисол бўлиб узоқ
муддатли активлар, товар-моддий бойликлар харидига қилинган сарф-
харажатлар ҳисобланади.
Меъёрлаштириладиган харажатлар деганда ҳисобдан чиқарилиши
қонун ва қонуности ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида
аниқланадиган харажатлар тушунилади. Бундай харажатлар сирасига мисол
бўлиб сафар харажатлари,реклама харажатлари, вакиллик харажатлари, солиқ
тўловлари кабиларлар ҳисобланади.
Меъёрлаштирилмайдиган харажатлар деганда ҳисобдан чиқаришда
меъёрий миқдори қонун ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга
солинмайдиган харажатлар тушунилади. Бундай харажатлар сирасига тўланган
жарима ва пенялар, ҳомийлик, суд харажатлари, фавқулотдаги зарарлар киради.
Релевант харажатлар деганда бошқарув қарори асосида миқдори ва
даражаси келгусида ўзгарадиган харажатлар тушунилади. Мисол учун
бошқарув қарори асосида автотранспорт корхонасида автомобилларни
бензиндан суюлтирилган газ таъминотига ўтказиш ёқилғи сарфини ўзгаришига
олиб келади. Релевант харажатларни бошқачасига бартараф этилиши мукин
бўлган харажатлар ҳам деб атайдилар.
Норелевант харажатлар деганда қабул қилинган бошқарув қарори
таъсирида миқдори ва даражаси ўзгармасдан қоладиган харажатлар
тушунилади. Уларга мисол тариқасида автотранспорт учун мол-мулк ва суғурта
харажатларини келтириш мумкин. Чунки, ушбу харажатлар автомобилларни
бензиндан суюлтирилган газ таъминотига ўтказиш бўйича бошқарув қарори
қабул қилиниши ёки қилинмаслигидан қатъий назар мавжуд бўлади.
Норелевант харажатларни бошқачасига бартараф этиб бўлмайдиган харажатлар
ҳам деб атайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |