17
жиҳозларидан фойдаланишга кетадиган меҳнат миқдорини,
уларнинг
эскириши, сарфланадиган электрэнергия ва бошқа ишлаб чиқариш омиллари
миқдор
кўрсаткичлари
талабларини
яхши
биладилар.Ушбу
техник
кўрсаткичларга ҳамда амалда бўлган баҳолар, меъёрлар, расценкаларга таяниш
инженерларга маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини уларнинг ғар қандай
миқдори бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилишга имкон беради.
Бухгалтерлик (счётларни текшириш) методи. Ушбу метод маълум даврда
амалга оширилган ва бухгалтерия счётларида
акс эттирилган харажатларни
менежерлар ва бухгалтерлар томонидан ўзгарувчан ва доимий харажатларга
туркумланишига асосланади. Бундан жами ўзгарувчан
харажатлар суммаси ва
ишлаб чиқилган маҳсулот миқдори асосида бир бирлик маҳсулотга тўғри
келувчи ўзгарувчан харажатлар топилади. Ўзгармас характердаги ишлаб
чиқариш харажатларини тизимлаб чиқиш шу давр учун умумий ўзгармас
(доимий) харажатлар суммасини топишга имкон беради.
Бундай метод,
менежерлар ва бухгалтерларга корхонанинг ҳисобот давридаги иш фаоллиги
бўйича жами ишлаб чиқариш харажатлари динамикасини баҳолаш
имконини
беради.
Мисол: айтайлик ойига 100 дона музлатгич ишлаб чиқарувчи завод
бухгалтериясида ишлаб чиқариш харажатлари счётлари асосида қуйидаги
ахборотлар жамланган.
Do'stlaringiz bilan baham: