28
*ушбу маълумотлар етишмаслиги сабабли керакли материаллар
заҳиралари ҳолатини тезкор назорат этиб бўлмайди;
*керакли материалларни тўлиқ ва доимий
борлигини таъминланмаслиги
сабабли ишлаб чиқаришда узилишлар юз бериши эҳтимоли вужудга келиши
мумкин;
*сарфланган материаллар таннархини тезкор аниқлаббўлмайди ва шу
сабабли тайёр маҳсулот таннархини тез аниқлаб бўлмайди.
Материллар ҳисобининг узлуксиз тизими. Ушбу
тизимда даврий
тизимдан фарқли ўлароқ цехларда материаллар кирими ва чиқими қатъий
ҳужжатлаштирилади, ушбу ҳужжатлар асосида уларнинг омбор ҳисоботлари
тузилади, омбор ҳисоби карточкалари юритилади,
шунингдек синтетик ва
аналитик ҳисоб регистрларига тегишли ёзувлар қилинади. Узлуксиз ҳисоб
тизимида материалларнинг мавжуд қолдиғи, ишлаб чиқаришга сарфланган
материаллар таннархи тўғрисидаги ахборотларни бутун ҳисобот
даври
мабойнида қўшимча ҳисоб-китобларсиз ҳисоб регистрларидан олиш имкони
бўлади. Шу билан бирга материллар ҳисобининг узлуксиз тизимида ҳужжатлар
сони, ҳисоб регистрларини юритишга кетадиган вақт миқдори ошади.
Булар
ушбу тизимнинг асосий камчилигидир.
Ишлаб чиқаришга сарфланадиган ва маҳсулот таннархига киритиладиган
материаллар қиймати қуйидаги методларнинг бирини қўллаш орқали
баҳоланади ва ҳисобга олинади:
1. Ёппа идентификациялаш методи;
2. ЛИФО (Last-in, first-out LIFO) методи;
3. Ўртача қиймат методи (Average-cost AVECO);
4. ФИФО методи (First-in, first-out FIFO);
5. НИФО методи (next-in, first-out NIFO );
6. Меъёрий қиймат методи.
Do'stlaringiz bilan baham: