18
Умумий харажатларнинг таҳлилидан кўриниб
турибдики, бир бирлик
маҳсулотга тўғри келадиган ўзгарувчи харажатларни ўртача 800 000 сўм
миқдорида баҳоланиши, 100 музлатгич
учун ушбу харажатларни жами
80 000 000 сўм миқдорида белгилашга асос бўлган. 100 музлатгич ишлаб
чиқариш учун кетган доимий харажатлар шу ойда 15 000 000 сўмни
ташкил
қилган. Жами ишлаб чиқариш харажатлари шу ойда 95 000 000 сўмдан иборат
бўлган.
Шундай қилиб 100 та музлатгич ишлаб ишлаб чишаришга кетган жами
харажатларни қуйидаги арифметик тенгликда ифодалаш мумкин:
у = 15 000 000 + 800 000* х
Ушбу умумий математик қурилма ишлаб чиқариш харажатларини бошқа
ишлаб чиқариш фаоллиги даражалари учун ҳам аниқлашга асос бўлади.
Ушбу методнинг
асосий камчилиги шундаки, у менежерлар ва
бухгалтерларнинг харажатларни ўзгарувчан ва ўзгармас турларга ажратишдаги
субъектив фикрларига ва ёндшишларига таянади. Бундай субъектив фикр ёки
ёндашувда менежерлар ва бухгалтерлар хатоликка йўл қўйишлари
кафолатланган деб бўлмайди.
График метод. Ушбу методда умумий
харажатлр график усулида
ифодаланади. Бунда умумий харажатлар графикда вертикал ўқда (У), ишлаб
чиқариш фаоллиги (маҳсулот ишлаб чиқариш сони) горизонтал ўқда
маълум
интервалларда тегишли нуқталар билан белгилаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: