Меъёрий қиймат методи – бу материал заҳиралари сарфини белгиланган
меъёрий қиймат бўйича ҳисобга олишга асосланган метод.Ушбу методда ишлаб
чиқаришга сарфланган материалларнинг реал баҳоси ва меъёрий қиймати
ўртасидаги фарқ алоҳида махсус четланишлар счётида жамланади. Давр
охирида ушбу четланишлар счётидаги сумма сторно ёки қўшимча ёзув асосида
тайёр маҳсулот ва сотилган маҳсулотлар таннархи счётларига тақсимлаш йўли
билан ўтказилади.
Мисол
:
Материал кирими санаси
Сони, дона
Бир бирлик
материалнинг харид
баҳоси, сўм.
Умумий қиймат, сўм.
2 март
2000
400
800000
15 март
6000
440
2640000
30 март
2000
475
950000
Жами мавжуд заҳира
10 000
4390000
Бир бирлик материалнинг ҳисобдан чиқариш меъёрий қиймати қиймати 420 сўм
Давр охирига қолдиқ, сўмда – (4000*440+2000*475) = 2710000 сум
Жами мавжуд материаллар таннархи
4 390 000
сум.
минус: Давр охирига заҳира
2 710 000
сум.
=Маҳсулот таннархига киритилган
материаллар таннархи (4000*430)
1720 000
сум
таннархга киритилган тузатишлар
2000*(400 - 430)+ 2000*(440-430)
-40 000 сум
2.БЕВОСИТА МЕҲНАТ ҲАҚИ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ВА
УЛАРНИ МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР ТАННАРХИГА ҚЎШИШ
ТАРТИБИ
Бошқарув ҳисобида меҳнат ҳақи харажатлари иккита гуруҳга бўлинади.
Булар:
(1) бевосита меҳнат ҳақи харажатлари;
(2) билвосита меҳнат ҳақи харажатлари.
Бевосита меҳнат ҳақи харажатлари деганда аниқ маҳсулотни ишлаб
чиқариш, ишни бажариш ва хизматни кўрсатишга сарфланган меҳнат учун
ҳисобланган ҳақ тушунилади. Уларга ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ
бўлган ишлаб чиқариш линияларида, йиғув конвейерларида аниқ ишларни
бажарувчиларга ҳисобланган меҳнат ҳақи мисол бўлади.
Аниқ маҳсулотни ишлаб чиқариш, ишни бажариш ва хизматни кўрсатишга
бевосита боғлиқ бўлмаган ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи билвосита
Do'stlaringiz bilan baham: |