33
Кўрсаткичлар
А ходим
В ходим
С ходим
D ходим
1.Ҳақиқатда ишланган вақт, соат
38
36
40
34
2.Бир соатлик вақт учун белгиланган
тариф ставкаси
6000
5000
6500
7600
3.Ходимга ҳисобланадиган меҳнат
ҳақи
228000
180000
270000
258400
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай-мукофатли шакли
м
еҳнатга ҳақ
тўлашни вақтбай шаклининг ходимлар
манфаатдорлигини оширишга
қаратилган шаклидир. Бу шакл ходимларга соатбай ставка асосида ҳисобланган
меҳнат ҳақи устига турли сифат ва соний кўрсаткичлар, масалан ишлаб
чиқариш меъёрини (режани) ортиғи билан бажарганлиги
учун белгиланган
тартиб ва ставкаларда қўшимча ҳақ ҳисоблашни назарда тутади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида меҳнат ҳақи
суммаси
бевосита ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)
миқдори ёки уларни бажариш учун кетадиган вақт сарфи миқдорини ва бир
бирлик маҳсулот (иш, хизмат) ёки бир бирлик вақт
сарфи учун белгиланган
тариф ставкасига боғлиқ бўлади. Ишбай шаклда меҳнат ҳақи харажатлари
ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) миқдорини
бир бирлик маҳсулот (иш, хизмат) учун белгиланган тариф ставкасига ёки
маҳсулот (иш, хизмат)ларга кетган жами вақт сарфи миқдорини
бир бирлик
вақт сарфи учун белгиланган тариф ставкасига кўпайтириш орқали топилади.
Мисол: Ходимлар кесимида улар томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар сони, улар учун кетадиган вақт сарфи ва тўланадиган меҳнат ҳақи
меъёрлари қуйидагича дейлик.
Do'stlaringiz bilan baham: