Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Бюджет функциялари 
1. Режалаштириш. 
2. Координация. 
3. Рағбатлантириш. 
4. Назорат
5. Баҳолаш. 
6. Менежерларни ўқитиш ва тарбиялаш. 
Бюджетнинг турлари 
1. Бош бюджет 
2. Алоҳида кўрсаткичлар бюджети. 


76 
 
 
 
 
МАЪРУЗА ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Ўқув соати: 2 соат 
Талабалар сони:  60 та 
Ўқув машғулот шакли: Ахборотли маъруза 
Маъруза режаси: 
1. Бош бюджет, унинг таркиби ва тузилиш кетма-кетлиги 
2. Алоҳида кўрсаткичлар бўйича бюджетларни тузиш
Ўқув машғулотининг мақсади: талабаларга бош бюджет,унингтаркиби 
ҳамда алоҳида кўрсаткичлар бўйича бюджетларни тузиш тартиблари 
тўғрисида тушунчалар бериш. 
Педагогик вазифалар: 
бош бюджет,унингтаркиби ҳамда 
алоҳида 
кўрсаткичлар 
бўйича 
бюджетларни тузиш тартибларини 
очиб бериш. 
 
Ўқув фаолияти натижалари: 
Талабалар 
бош 
бюджет,унингтаркиби 
ҳамда 
алоҳида 
кўрсаткичлар 
бўйича 
бюджетларни тузиш тартибларини 
билиб оладилар. 
 
Ўқитиш воситаларивидеопроектор, доска. 
Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум. 
Ўқитиш шакллари: Коллектив иш
Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари. 
 
 
 
 
 
 
 
1. БОШ БЮДЖЕТ, УНИНГ ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛИШ КЕТМА-
КЕТЛИГИ 
 
9-маъруза 
 
БОШ БЮДЖЕТ ВА АЛОҲИДА КЎРСАТКИЧЛАР 
БЎЙИЧА БЮДЖЕТЛАРНИ ТУЗИШ
 


77 
Бош бюджет – бу корхонанинг барча бўлимлари фаолиятини ўзида 
мужассамлаштирувчи режадир. Бош бюджет иккита асосий бюджетдан иборат 
бўлади. 
(1) 
Тезкор оператив бюджет; 
(2) 
Молиявий бюджет. 
Тезкор оператив бюджет. Бу бюджет, бошқачасига жорий, даврий 
бюджет ҳам деб аталади. Оператив бюджет корхонанинг бўлимлари томонидан 
келгуси йилда бажарилиши режалаштирилаётган операцияларни кўрсатади. 
Уни тузиш жараёнида корхонанинг ҳар бир бўлинмасининг ишлаб чикариш ва 
сотиш бўйича чамаланаётган (прогнозлаштирилаётган) ҳажми улар томонидан 
олинадиган даромадлар ва қилинадиган сарфлар сифатида соний баҳоланади. 
Оператив бюджет ўз ичига фойда ва зарарлар тўғрисида чамаланган 
(прогнозлаштирилган) ҳисоботни олади. Ушбу бюджет, ўз навбатида, қуйидаги 
бюджетларни олади: 
*сотиш бюджети (даромадлар бюджети) 
*ишлаб чикариш бюджети (ишлаб чикариш харажатларининг барча 
асосий элементлари бўйича деталли алоҳида бюджетлар билан биргаликда) 
*ТМЗлар бюджети; 
*Тижорат харажатлари бюджети; 
*Бошкарув харажатлари бюджети. 
Молиявий бюджет. Ушбу бюджет келгусида корхона молиявий 
ресурсларини ташкил топтиришни акс эттирувчи режадир. У ўз ичига куйидаги 
бюджетларни олади: 
*капитал инвестициялар бюджети; 
*пул маблағлари бюджети; 
*молиявий натижалар бюджети; 
*бухгалтерия баланси бюджети. 
Шундай қилиб, умумий бюджет ҳамда уни тузиш кетма-кетлиги
кўргазмали тарзда куйидагича ифодалаш мумкин: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling