73
МАЪРУЗА ТЕХНОЛОГИЯСИ
Ўқув соати:
2 соат
Талабалар сони: 60 та
Ўқув машғулот шакли: Ахборотли маъруза
Маъруза режаси:
1. Режалаштиришнинг моҳияти, аҳамияти ва турлари
2. Бюджетлаштиришнинг моҳияти, аҳамияти ва турлари
Ўқув машғулотининг мақсади: талабаларга
режалаштириш ва
бюджетлаштиришнинг моҳияти, аҳамияти ва турлари тўғрисида
тушунчалар бериш.
Педагогик вазифалар:
режалаштириш
ва
бюджетлаш-
тиришнинг моҳияти, аҳамияти ва
турларини очиб бериш.
Ўқув фаолияти натижалари:
Талабалар
режалаштириш
ва
бюджетлаштиришнинг
моҳияти,
аҳамияти ва турларини
билиб оладилар.
Ўқитиш воситалари: видеопроектор, доска.
Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум.
Ўқитиш шакллари: Коллектив иш
Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари.
8-маъруза
РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТЛАШТИРИШ
74
1. РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ МОҲИЯТИ, АҲАМИЯТИ ВА
ТУРЛАРИ
Бошқарувнинг муҳим функцияларидан бири бўлиб режалаштириш
ҳисобланади.
Режалаштириш деганда келгусида бажарилиши лозим бўлган
харакатларни аниқлаш жараёни тушунилади.
Бухгалтерия ҳисобида режалаштириш
деганда авваламбор корхона
бюджетини режалаштириш тушунилади.
Корхона бюджети – бу унинг келгуси
даврлар учун фаолияти
параметрларини ўзида мужассамлаштирувчи бошқарув дастагидир.
Корхона бюджетини режалаштириш – бу
корхонанинг таркибий
бўлинмалари ёки соҳалари бўйича алоҳида бюджетларни тайёрлаш
жараёнидир.
Бюджетни режалаштириш ўз ичига
корхона даражасида унинг
стратегиясидан келиб чиқиб, келгусида олинадиган
даромадлар ва харажатлар
режаларини тузишни, бу режаларни бажарилишини назоратини олади.
Бошқачасига бюджетни режалаштириш корхонанинг ички молиявий бошқарув
тизими моҳиятини ифодалайди.
Режаларнинг таснифи:
1. Оператив (тезкор) режалар — бу корхонанинг асосий мақсадига
эришиш билан бевосита алоқадор бўлган тактик режалар. Улар қисқа муддатли
бўлиб, одатда, йиллик ва чораклик бюджетлардан иборат бўлади.
Оператив
режаларга ишлаб чиқариш режаси, моддий-техника
таъминоти режаси,
умумишлаб чиқариш режаси ва шу каби режалар мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: