75
2. БЮДЖЕТЛАШТИРИШНИНГ МОҲИЯТИ, АҲАМИЯТИ ВА
ТУРЛАРИ
Бюджет – бу бошкарув назорати тизимининг муҳим инструментидир.
Бюджет - бу корхона молиявий-хўжалик
фаолияти асосий
кўрсаткичларини (параметрларини) миқдор ва
пул бирликларида ифодаловчи
молиявий ҳужжатдир.
Бюджет – бу келгусида рўй берилиши мўлжалланаётган
молиявий
операциялар прогнози (тахмини)дир.
Барча йирик корхоналар, хаттоки кичик корхоналар ҳам ўзлари учун турли
бюджетларни, масалан даромад, харажат, фойда бюджетини тузадилар.
Бюджет
нафакат пул бирлигида, балки бошқа ўлчов бирликларида ҳам
тузиладиган режадир.
Бюджет аниқ объект бўйича унинг эришилиши кўзда тутилаётган
параметрлари ҳисоб-китобларини кетма-кетликда ва ўзаро боғликликда
ифодаловчи ҳужжатдир.
Бюджетга куйиладиган талаблар: тушунарлилик, аниклилик, даврийлик.
Амалиётда йиллик бюджетлар чораклар кесимида ишлаб чиқилади,
факатгина 1- чорак бюджети ойлар кесимида очиб берилади.
Йил мабойнида бюджетга тузатишлар ва ўзгартиришлар
киритилиши
мумкин.
Бюджетлар яхлит корхона бўйича, шунингдек унинг таркибий бўлимлари,
фаолият турлари бўйича ишлаб чикилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: