Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

2. Маъмурий режалар — корхонанинг ташкилий бўлинмаларини 
ривожлантириш ва қўллаб кувватлашга қаратилган тактик режалар. Уларнинг 
асосий максади – ҳар бир бўлинманинг режалаштирилаётган кўрсаткичлар 
даражасини таъминлашга кумаклашишдир. Бу режалар киска муддатли 
режалар ҳисобланади, улар корхона томонидан йил мабойнида кайта куриб 
чикилиши, тузатилиши мумкин. 
3. Стратегик режалар  — бу корхонанинг бизнес фаолияти ва ташкилий 
таркибини ривожлантиришнинг узоқ йилларга мўлжалланган бош режаси. Бош 
режалар факат зарурат бўлгандагина кайта куриб чикилади,масалан янги 
техника ва технологиялар жорий этилганда, ракобот бозори ўзгарганда. 
 


75 
2. БЮДЖЕТЛАШТИРИШНИНГ МОҲИЯТИ, АҲАМИЯТИ ВА 
ТУРЛАРИ 
 
Бюджет – бу бошкарув назорати тизимининг муҳим инструментидир.
Бюджет - бу корхона молиявий-хўжалик фаолияти асосий 
кўрсаткичларини (параметрларини) миқдор ва пул бирликларида ифодаловчи 
молиявий ҳужжатдир. 
Бюджет – бу келгусида рўй берилиши мўлжалланаётган молиявий 
операциялар прогнози (тахмини)дир. 
Барча йирик корхоналар, хаттоки кичик корхоналар ҳам ўзлари учун турли 
бюджетларни, масалан даромад, харажат, фойда бюджетини тузадилар.
Бюджет нафакат пул бирлигида, балки бошқа ўлчов бирликларида ҳам 
тузиладиган режадир. 
Бюджет аниқ объект бўйича унинг эришилиши кўзда тутилаётган 
параметрлари ҳисоб-китобларини кетма-кетликда ва ўзаро боғликликда 
ифодаловчи ҳужжатдир. 
Бюджетга куйиладиган талаблар: тушунарлилик, аниклилик, даврийлик. 
Амалиётда йиллик бюджетлар чораклар кесимида ишлаб чиқилади, 
факатгина 1- чорак бюджети ойлар кесимида очиб берилади. 
Йил мабойнида бюджетга тузатишлар ва ўзгартиришлар киритилиши 
мумкин. 
Бюджетлар яхлит корхона бўйича, шунингдек унинг таркибий бўлимлари, 
фаолият турлари бўйича ишлаб чикилиши мумкин. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling