Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
78 Сотиш бюджети Тайёр маҳсулотлар охирги захираси бюджети Ишлаб чикариш бюджети Материаллар бюджети Мехнат бюджети Ишлаб чикариш устама харажатлари бюджети Сотилган махсулот таннархи бюджети Бошкарув ва бошка операцион харажатлар бюджети Тижорат харажатлари бюджети Фойда ва зарарлар хисобот лойиҳаси Капитал харажатлар бюджети Пул маблағлари бюджети Бухгалтерия баланси лойиҳаси Пул окимлари лойиҳаси Расм. Бош бюджет таркиби ва уни тузиш кетма-кетлиги АЛОҲИДА КЎРСАТКИЧЛАР БЎЙИЧА БЮДЖЕТЛАРНИ ТУЗИШ 79 А. Сотиш бюджети. Бош бюджетни тузишда 1-қадам бўлиб сотиш бюджетини тузиш ҳисобланади. Чунки, корхонанинг барча бошқа кўрсаткичлари, чунончи харажатлари ва оладиган соф фойдаси айнан сотиш ҳажмига ёки сотишдан олинган даромадга боғлиқдир. Шу боис ҳам сотиш бюджетини тўғри тузиш ўта муҳимдир. Ушбу бюджет корхоналарда режа- иқтисод ёки маркетинг бўлими орқали амалга ошириладиган кузатишлар орқали тузилади ва рахбар томонидан белгиланади. Сотиш бюджети корхонанинг фаолият турига, яъни ишлаб чикараётган ва сотаётган маҳсулоти (товари,иш ва хизмат) турларига қараб тузилади. Сотиш ҳажми сотилаётган товар (махсулот, иш ва хизмат) микдорини уларнинг бир бирлиги учун мулжалланган баҳога кўпайтириш орқали топилади, яъни: Сх= Тс*Бс Бу ерда: Тс- махсулот (товар, иш, хизмат)га талаб сони; Бс- махсулот (товар, иш, хизмат)нинг бир бирлигининг сотиш баҳоси Юқоридаги элементларни эътиборга олган ҳолда сотиш ҳажми бюджети қуйидаги жадвал куринишида тузилади. 1-кадам. Сотиш ҳажми бюджети Махсулот тури Талаб сони, дона Бир донанинг сотиш баҳоси, минг сум Сотиш суммаси, минг сум А 5000 105,0 525000 Б 1000 164,0 164000 Жами: 689000 Б. Ишлаб чикариш бюджети. Сотиш хажми чамалангач, унга эришиш учун омборларда канча маҳсулот борлиги, хисобот даври охирида корхона хавфсизлиги таъминлаш учун канча маҳсулот туришлиги ҳамда яна канча маҳсулот ишлаб чикариш лозимлиги аникланади. Ушбу элементлар асосида 2- қадамда ишлаб чикариш бюджети микдор бирликда куйидаги жадвал кўринишида тузилади: 2-қадам. «Ишлаб чикариш бюджети (ишлаб чикариш дастури) Курсаткичлар А махсулот, дона Б махсулот, дона 1.Сотиш режаси 5000 1000 2.Плюс Тайёр махсулотнинг меъёрий охирги колдиги 1100 50 3.Умумий талаб (1+2) 6100 1050 4.Минус Тайёр махсулотнинг бош қолдиги 100 50 5.Ишлаб чикариладиган махсулот микдори (3-4) 6000 1000 Материаллар бюджети. Ишлаб чикарилиши лозим бўлган махсулот микдори аниклангач, уни ишлаб чикариш учун канча микдорда материаллар 80 сотиб олиш ва уларни сарфлаш бюджети тузилади. Бу 3-қадам бўлиб хиобланади. Ушбу кадамда хом ёшининг мавжуд колдиги, махсулот ишлаб чикариш учун материал сарфлар меъёри, материалларнинг омбордаги меъёрий колдиги асосида сотиб олиниши лозим бўлган материаллар микдори аниклади. 3-кадам. «Материаллар бюджети» Махсул от тури Ишлаб чикариш режаси, дона Материаллар М 1 М 2 Норма, кг/бир- лик. Талаб, кг Нор ма, кг/би рлик Талаб, кг А 6000 12 72000 6 36000 Б 1000 12 12000 8 8000 Ишлаб чикариш учун жами талаб, кг 84000 44000 Плюс Материалларнинг давр Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling