Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Дебет 6410 “ Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)”  Кредит


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Дебет 6410 “ Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” 
Кредит 8840 “ Мақсадли ишлатишга доир солиқ имтиёзлари” 
Солиқ имтиёзлари маълум муддатга берилган бўлса, ушбу муддат тугагач, 
бошқа ҳ олларда эса ҳ исобот йилнинг охирида мақсадли ишлатишга доир 
берилган солиқ имтиёзлари корхонанинг резерв капиталига қўшилади ва унга 
қуйидаги ёзув қилинади: 
Дебет 8840 “ Мақсадли ишлатишга доир солиқ имтиёзлари” 
Кредит 8530 “Бепул олинган мулк” 
Солиқ имтиёзлари сифатида олинган мақсадли тушумларнинг аналитик ҳ 
исоби солиқ тўловлари турлари бўйича олиб борилади.
 Бошқа мақсадли тушумлар- бу турли юридик ва жисмоний жахслардан 
маълум мақсадлар учун олинган маблағ ларнинг мажмуаси. Уларга, масалан, 
ота –оналарнинг болалар боғ часи учун тўловлари, бошқа корхоналардан 
тушган маблағ лар ва бошқалар киради. 21-сон БҲ МС га мувофиқ бошқа 
мақсадли тушумларнинг ҳ исоби 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” счётининг 
кредитида ва пул маблағ лари счётларининг дебетида акс эттирилади. Ушбу 
счётнинг дебетида мақсадли тушумларнинг ишлатилиши акс эттирилади
масалан, хизмат қилувчи хўжаликлар нинг харажатларини бир қисми ушбу 
мақсадли тушумлар ҳ исобидан қопланганда 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” 
счёти дебетланади ва 2710 “Хизмат қилувчи хўжаликлар” счёти кредитланади. 
Ишлатилмай қолинган бошқа мақсадли тушумлар корхоналарнинг резерв 
капиталига ёки бошқа даромадларига олиб борилади, яни: 
Дебет  8890 “Бошқа мақсадли тушумлар”
Кредит 8530 “Бепул олинган мулк”, 9390 “Бошқа операцион даромадлар” 
Бошқа мақсадли тушумларнинг аналитик ҳ исоби уларнинг турлари ва 
манбалари бўйича юритилади.
 
9.5.Кутилаётган харажатлар ва тўловлар учун резервларнинг ҳ исоби 
 
Корхоналар ўзларининг яқин келажакда кутилаётган харажатлари ва 
тўловлари учун , масалан жорий ва капитал таъмирлаш учун, ходимларга меҳ 
нат таътили ҳ исоблаш учун ва бошқалар учун, резерв ташкил қилишлари 
мумкин. Бундай резервни ташкил этишдан асосий мақсад бўлиб кутилаётган 
харажат ва тўловларни ҳ исобот йили ойлари бўйича тенг тақсимлаб бориш ҳ 
исобланади. Резерв ташкил қилишнинг меъёрлари ва тартиби корхонанинг ҳ 
исоб сиёсатида белгиланган бўлиши лозим. Ташкил этилган резерв 
корхонанинг харажатларига олиб борилади ва у қуйидаги бухгалтерия ёзуви 
билан акс эттирилади: 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling