Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


АСОСИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ҚЎШИМЧА


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

3.АСОСИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ҚЎШИМЧА 
ДАРОМАДЛАРНИНГ ҲИСОБИ 
 
21-сон БҲ МСга мувофиқ асосий фаолиятдан олинган қўшимча 
даромадлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади: 
 9310 “Асосий воситаларнинг чиқимидан олинган фойда” –бу пассив 
ва вақтинчалик счётда корхоналар ўзларининг асосий воситаларини сотишдан 
ва бошқа чиқимларидан олган фойдасини ҳ исобга олишда фойдаланадилар. 
Счётнинг кредитида олинган фойда йил мабойнида тўпланиб боради. Ушбу 
фойда асосий воситаларнинг сотиш (бериш) қийматидан уларнинг қолдиқ 
қийматини ва сотишдан олинган ҚҚС суммасини айиргандан қолган суммадан 
иборат бўлади. Масалан, бошланғич қиймати 1500000 сўмлик, жамланган 
эскириш қиймати 1300000 сўмлик компьютер 320000 сўмга сотилди, дейлик. 
Сотишдан олинган ҚҚС суммаси ушбу ҳолда 20000 сумни ((320000 – 200000) 
*20/120), сотишдан олинган фойда суммаси эса – 100000 сумни ( 320000-
200000-20000) ташкил қилади. Ушбу фойда суммаси дебет 9210 “Асосий 
воситаларнинг чиқими” счетда ва кредит 9310 “ Асосий воситаларнинг 
чиқимидан олинган фойда”счётида акс эттирилади. 
Йил якунида ушбу 9310- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига 
ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда
у ёпилади. 
 9320 “Бошқа активларни чиқимидан олинган фойда” - бу пассив ва 
вақтинчалик счётда корхоналар ўзларининг турли бошқа активларини, масалан 
материалларини, хўжалик инвентарларини, номоддий активлари ва бошқа 
активларини сотишдан ва бошқа чиқимларидан олган фойдасини ҳ исобга 
олишда фойдаланадилар. Счётнинг кредитида олинган фойда йил мабойнида 
тўпланиб боради. Ушбу фойда бошқа активларнинг сотиш (бериш ) қийматидан 
уларнинг таннархини (қолдиқ қийматини) ва сотишдан олинган ҚҚС 
суммасини айиргандан қолган суммадан иборат бўлади. Масалан, таннархи 
50000 сўмлик материал 72000 сўмга сотилди дейлик. Сотишдан олинган ҚҚС 
суммаси ушбу ҳ олда 12000 сумни (72000 *20/120), сотишдан олинган фойда 
суммаси эса – 10000 сумни ( 72000-50000-12000) ташкил қилади. Номоддий 
активларни сотишдан (беришдан) олинган фойда худди асосий воситаларни 
сотишдагидек топилади. Бошқа активларни чиқимидан олинган фойда суммаси 


132 
дебет 9220 “Бошқа активларнинг чиқими” счетда ва кредит 9320 “Бошқа 
активларни чиқимидан олинган фойда”счётида акс эттирилади. Йил якунида
9320- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги 
молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
 9330 “ Ўндирилган жарималар, пенялар ва неустойкалар” -ушбу 
пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида турли хўжалик шартномалари 
шартларини бузилиши натижасида, шунингдек кўрсатилган зарарларни 
қопланиши эвазига олинган даромад (фойда) суммаси акс эттирилади. Бунда 
мос равишда жаримани келиб тушганлиги, ушланганлиги ёки 
ҳ 
исобланганлигини акс эттирувчи счётлар дебетланади, масалан 5010 “Касса”,
5110 “Ҳ исоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”, 6710 “Ходимлар билан иш ҳ 
ақи бўйича ҳ исоб-китоблар”, 4860 “Даъволар бўйича келиб тушадиган 
счётлар” ва бошқа счётлар. Йил якунида 9330- счётнинг кредитида тўпланган 
сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг 
кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади . 
 9340 “Ўтган йиллар фойдаси” - бу пассив ва вақтинчалик счётнинг 
кредитида ҳисобот йилда аниқланган ўтган йилларнинг фойдаси акс 
эттирилади. Бундай фойда бўлиб, масалан, муддатидан олдин ҳисобдан 
чиқариб юборилган дебиторлик қарзларнинг тикланган ёки келиб тушган
суммаси, ортиқча ҳисоблаб юборилган харажатларни камайтирилиши ва 
бошқалар ҳисобланади. Бунда мос равишда ўтган йиллар фойдасини 
тикланганлигини кўрсатувчи счётлар дебетланади, масалан 5010 “Касса”, 5110 
“Ҳ исоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”, 4000 “Олинадиган счётлар” ва 
бошқа счётлар. Йил якунида 9340- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг 
дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва 
шу асосда у ёпилади. 
 9350 “Қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар” – ушбу пассив 
ва вақтинчалик счётнинг кредитида қисқа муддатли ижарадан олинган даромад 
суммаси 4820 “Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти 
билан корреспонденциялашган ҳ олда акс эттирилади. Йил якунида 9350- 
счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги 
молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
 9360 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling