Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Фавқулотдаги даромадлар деганда юз бериши доимий характерга эга 
бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан олинган даромадлар 
тушунилади. Буларга давлат қонунларини ўзгариши, табиий офатлар, 
революцион ўзгаришлар натижасида вужудга келган даромадлар киради. 
Корхона даромадлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари 
бўлиб қуйидагилар ҳ исобланади: 
 Даромадларни ҳ исоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан 
бошлаб тан олиш ва баҳолаш; 
 Даромадларни тўғри гуруҳлаш ва тегишли счётларда акс эттириш; 
 Даромадларни солиқларга муносабатини тўғри белгилаш; 
 Даромадларни молиявий ҳисоботда тўғ ри акс эттириш ва бошқалар 
2.СОТИШДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИНГ Ҳ ИСОБИ 
 
21-сон БҲМСга мувофиқ сотишдан олинган даромадлар қуйидаги 
счётларда ҳисобга олинади: 
 9010 “Тайёр маҳ сулотларни сотишдан олинган даромадлар” –бу 
пассив ва вақтинчалик счётда корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган 
маҳсулотларини 
сотишдан 
олган 
даромадларини 
ҳисобга 
олишда 
фойдаланадилар. Счётнинг кредитида олинган даромад йил мабойнида 
тўпланиб боради, бунда маҳсулотни сотиш усулига қараб турли счётлар 
дебетланади. Масалан, маҳ сулот нақд пулга сотилганда 5010 “Касса” счёти, 
маҳсулот нақдсиз сотилганда эса 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан 
олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган 
счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” 
ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. Йил 
мабойнида 9010 “ Тайёр маҳ сулотларни сотишдан олинган даромадлар” счёти 
фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган 
даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида ушбу счётнинг кредитида 
тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” 
счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар” - бу пассив ва 
вақтинчалик счёт асосан улгуржи ва чакана савдо корхоналарида, шунингдек
бошқа тармоқ субъектлари фирма магазинлари орқали сотиб олинган 
товарларни сотувчи корхоналарда ишлатилади. Счётнинг кредитида товарларни 
сотишдан олинган даромад йил мабойнида тўпланиб боради, бунда товарларни 
сотиш усулига қараб 5010 “Касса” счёти, 4010 “Харидорлар ва 
буюртмачилардан 
олинадиган 
счётлар”, 
4110 
“Махсус 
ажратилган 
бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс 
эттирувчи счётлар дебетланади. Йил мабойнида 9020 “ Товарларни сотишдан 
олинган даромадлар” счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо 
йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида 


130 
ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги 
молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
 9030 “Бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган даромадлар” - бу 
пассив ва вақтинчалик счёт асосан қурилиш ташкилотлари ва хизмат соҳаси 
корхоналарида, шунингдек асосий фаолиятидан ташқари иш ва хизматлар 
кўрсатувчи бошқа турдаги корхоналарда ишлатилади. Счётнинг кредитида 
бажарилган иш ва хизматларни сотишдан олинган даромад йил мабойнида 
уларга гувоҳ лик берувчи ҳ ужжатлар асосида тўпланиб боради. Иш ва 
хизматларни сотиш усулларига қараб 5010 “Касса” счёти, 4010 “Харидорлар ва 
буюртмачилардан 
олинадиган 
счётлар”, 
4110 
“Махсус 
ажратилган 
бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс 
эттирувчи счётлар дебетланади. Йил мабойнида 9030 “ Бажарилган иш ва 
хизматларни сотишдан олинган даромадлар” счёти фақат кредит сальдосига эга 
бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини 
кўрсатади. Йил якунида ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг 
дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва 
шу асосда у ёпилади. 
Сотилган маҳ сулотлар, товарлар, иш ва хизматлар турли сабабларга кўра 
корхонага қайтарилиши мумкин. Бундай ҳолда қайтарилган маҳсулотлар, 
товарлар, иш ва хизматларнинг қиймати махсус контрпассив бўлган 9040 “ 
Сотилган товарларни қайтарилиши” счётининг дебетида акс эттирилади, бунда 
мос равишда 5010 “Касса”,4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган 
счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 
“Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа 
дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар кредитланади. 9040“ Сотилган 
товарларни қайтарилиши” счётининг дебетида тўпланган сумма мос равишда 
9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар”, 9020 “Товарларни 
сотишдан олинган даромадлар”, 9030 “Бажарилган иш ва хизматлардан олинган 
даромадлар” счётларининг дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счёт 
ёпилади. Қайтарилган маҳ сулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича
сотиш таннархи ва сотишдан олинган ҚҚС суммасини акс эттирувчи счётларга 
ҳам тузатишлар қилинади.
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда харидорлар ва 
буюртмачиларга тузилган шартнома шартларига кўра турли миқдорда 
чегирмалар ҳам берилиши мумкин. Бундай чегирмалар суммаси махсус
контрпассив бўлган 9050 “ Харидорлар ва буюртмачиларга берилган 
чегирмалар” счётининг дебетида акс эттирилади, бунда мос равишда 4010 
“Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус 
ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам 
хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни 
акс эттирувчи счётлар кредитланади.
9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётининг 
дебетида тўпланган сумма мос равишда 9010 “Тайёр маҳ сулотларни сотишдан 


131 
олинган даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар”, 9030 
“Бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар” счётларининг дебетига 
ўтқазилади ва шу асосда ушбу счёт ёпилади. Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва 
хизматларни сотишда берилган чегирмалар суммаси сотишдан олинган 
даромадлар суммасини камайтиради.
Корхоналар даромадларининг аналитик ҳисоби маҳ сулотлар, товарлар, 
иш ва хизматларнинг сотиш турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлар 
бўйича олиб борилади.

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling