7220
“Мукофот
(устама)лар
кўринишидаги
узоқ
муддатли
кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга
тақсимланадиган облигацияларнинг мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг
узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат
облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан
сотилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли
кечиктирилган даромадлар” счёти ва 7830 “Тўланадиган облигациялар” счёти
пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда
кредитланади. Облигациялар бўйича мукофот (устама)лар жорий қисмга
ўтказилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли
кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6220 “Мукофот (устама)лар
шаклидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади.
7220 “Мукофот (устама)лар шаклидаги узоқ муддатли кечиктирилган
даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва
қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти
товарлар, ишлар ва хизматлар учун пул маблағларини олиш ва товарларни
етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари
орасидаги фарқ билан боғлиқ корхона мажбуриятлари тўғрисидаги
маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган. 7230 “Бошқа узоқ муддатли
кечиктирилган даромадлар” счётининг кредитида келгуси даврга тегишли
бўлган даромадлар суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан
боғланган ҳолда, дебетида эса тегишли давр келганда 6230 “Бошқа
кечиктирилган даромадлар” счётига ўтказилган даромадлар жорий қисмининг
суммаси акс эттирилади.
7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича
аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
139
Do'stlaringiz bilan baham: |