Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счётида ҳисобот даврида 
бўнак сифатида олинган (ҳисобланган), аммо келгуси даврларга тегишли 
бўлган даромадлар акс эттирилади. Ҳали етказиб берилмаган тайёр 
маҳсулотлар, товарлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 
пул маблағлари келиб тушганда 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти 
пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда 
кредитланади. Келгуси ҳисобот даврига тегишли даромадлар тайёр 
маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар 
кўрсатилганда даромад сифатида тан олинади ва 6230 “Бошқа кечиктирилган 
даромадлар” счётининг дебетидан 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан 
даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар” ва 9030 “Ишлар 
бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларининг кредитига 
ҳисобдан чиқарилади. 
6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар 
бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади. 


138 
7210 
“Дисконт 
(чегирма)лар 
кўринишидаги 
узоқ 
муддатли 
кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга 
тақсимланадиган облигацияларнинг дисконти (чегирмаси) бўйича корхонанинг 
узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат 
облигация сотиб олувчиларда қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб 
олинганда, дисконт суммаси 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ 
муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти ва тўланган сумма пул 
маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредит томонида узоқ муддатли 
инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс 
эттирилади. Облигациялар бўйича дисконт (чегирма)лар жорий қисмга 
ўтказилганда 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли 
кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6210 “Дисконт (чегирма)лар 
кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади. 
7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган 
даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва 
қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling