147
1
.МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИНГ ҲИСОБИ
21-сон БҲ МС га мувофиқ корхоналарнинг
молиявий фаолиятга доир
харажатларининг ҳ исоби қуйидаги счётларда олиб борилади:
9610 “Фоиз кўринишидаги харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик
(транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида олинган қарзлар ва кредитларга
доир ҳ исобланган харажатлар, шунингдек узоқ муддатли ижара учун тўловлар
акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва 6920
“Ҳисобланган фоизлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Йил охирида
9610- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги
молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
9620 “Валюта курс фарқларидан кўрилган зарарлар”- ушбу актив,
вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил
мабойнида баланснинг валюта
моддаларини ифодаловчи счётларга доир операциялар бўйича курслар
ўртасидаги салбий фарқлардан кўрилган зарарлар акс эттирилади.
Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг
дебетида ва бу зарарларни
ифодаловчи счётларнинг кредитида (4010,4310,5020,5210,5220,6010,6310 ва
бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9620- счётнинг дебетида
тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа”
счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
9630 “Қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: