143
корхоналарда, шу жумладан улгуржи савдо корхоналарида, кенг қўлланилади,
унинг дебетида йил мабойнида сотилган товарларнинг таннархи акс
эттирилади. Бунда 2900 “Товарлар ҳисоби счётлари” счёти кредитланади. Йил
охирида 9120- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900
“Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва
шу асосда у
ёпилади.
9130 “Бажарилган ишлар ва хизматларнинг таннархи” - ушбу актив,
вақтинчалик (транзит) счёт асосан қурилиш ташкилотларида,
хизмат
кўрсатувчи корхоналарда, шунингдек турли фаолият турлари билан шуғ
улланувчи корхоналарда қўлланилади, унинг дебетида йил мабойнида
буюрмачиларга топширилган бажарилган иш ва
хизматларнинг таннархи акс
эттирилади. Бунда 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб
чиқариш”, 2710 “ Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар” счётлари кредитланади. Йил
охирида 9130- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900
“Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у
ёпилади.
9140 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ ни сотиб олиш” - ушбу актив,
вақтинчалик (транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг даврий ҳисоб
усулида
ишлайдиган корхоналарда, шу жумладан чакана савдо ва оммавий овқатланиш
корхоналарида,
қўлланилади,
унинг
дебетида
йил
мабойнида
таъминотчилардан олинган товарларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 6010
“Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти кредитланади.
Йил охирида 9140- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва
9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у
ёпилади.
9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар”- ушбу актив,
вақтинчалик (транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг даврий ҳисоб усулида
ишлайдиган корхоналарда, шу жумладан чакана савдо ва оммавий овқатланиш
корхоналарида, қўлланилади. Даврий ҳисоб усулида ишлаётган
корхоналарда
сотилган товарлар таннархини топиш учун давр охирида инвентаризация
ўтқазилади. Инвентаризация натижасида аниқланган ТМБ ларнинг ҳақиқий
ҳолати уларнинг давр бошидаги ҳолати билан таққосланади, натижада ТМБ
лар ҳолатидаги ўзгариш суммаси (камайиш ёки кўпайиш) аниқланади.
Аниқланган фарқ суммаси счёт бўйича тузатиш суммасини билдиради. Агар
тузатиш камайиш томонига қилиниши керак бўлса, ўртадаги фарқ 9150
“Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар” счётининг дебетига, агар
тузатиш кўпайиш томонига қилиниши керак бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ
ушбу
счётнинг
кредитига
ёзилади.
Бунда
ТМБ
лар
счётлари
(1000,1100,2000,2800,2900) мос равишда кредитланади (камайганда) ва
дебетланади (кўпайганда). Йил охирида 9150- счётда тўпланган
сумма мос
равишда 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига (кўпайганда) ёки
кредитига (камайганда) ёпилади.
Do'stlaringiz bilan baham: