Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9420 “Маъмурий-бошқарув харажатлари”
- 9430 “Бошқа операцион харажатлар”
- 9440 “Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр
144 3.ДАВР ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ 21-сон БҲ МС га мувофиқ давр харажатларининг ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади: 9410 “Сотиш харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотишга доир харажатлар (реклама харажатлари, сотиш билан боғлиқ ходимларнинг иш ҳ ақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация харажатлари, трансортировка ва бошқа шу каби сотиш билан боғ лиқ харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»нинг «Сотиш харажатлари» номли бўлимида тўлиғ ича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (5110,5010,6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9410- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 9420 “Маъмурий-бошқарув харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида бошқарувга доир харажатлар ( иш ҳ ақи, ижтимоий суғ уртага ажратмалар, амортизация харажатлари, сафар харажатлари, телефон алоқаси ва бошқа шу каби бошқарув билан боғ лиқ харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳ амда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»нинг «Маъмурий –бошқарув харажатлари» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (0200,0500,1000,5110,5010,6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9420- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 9430 “Бошқа операцион харажатлар” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотиш ва бошқарувдан ташқари умум фаолиятга доир давр харажатлари (моддий ёрдам, компенсациялар, мол- мулк, эколгия, ер, сув ва бошқа давр харажатларига олиб бориладиган солиқлар, песия фондига ва йўл фондига мажбурий ажратмалар, мулкни сотишдан ва беришдан кўрилган зарарлар ва бошқа шу каби операцион харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳ амда молиявий натижаларни шакллантириш тўғ рисида Низом»нинг «Бошқа операцион харажатлар» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу 145 харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (1000,5110,5010, 6400,6710,6520,6990,9210,9220 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9430- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 9440 “Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling