140
1.КОРХОНА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, МОҲИЯТИ
ВА УЛАР ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичи бўлиб
харажатлар ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг моҳияти,
таснифи ва тавсифи,
тан олиниши, счётлар тизими ва улар бўйича бухгалтерия ёзувлари ушбу
бобнинг охирида келтирилган меъёрий ҳ ужжатларда, шу
жумладан,
«Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва
сотиш харажатлари таркиби
ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» да,
атрофлича очиб берилган.
Ушбу меъёрий хужжатларга мувофиқ
харажат деганда, умумий олганда,
ҳисобот даврида корхона активларини камайиши ёки
унинг мажбуриятларини
кўпайиши тушунилади. Корхоналарнинг барча
харажатлари республикамизда
қабул қилинган БҲ МС лар ва «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва
сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий
натижаларни шакллантириш
тартиби тўғрисида Низом» га ва унга киритилган ўзгартиришлар ва
қўшимчаларга мувофиқ иккита гуруҳ га ва олтита қуйи гуруҳ га
ажратилган
(1-чизмага қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: