Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Фоизлар кўринишидаги даромадлар деганда бошқа юридик шахсларга
берилган қарзлар ва кредитлар учун ҳ исобланган фоизлар тушунилади. Ушбу 
фоизларнинг миқдори тузилган шартномалар асосида ҳ исобланади. Фоиз 
кўринишидаги ҳ исобланган даромадлар 4830 “ Олинадиган фоизлар” 
счётининг дебетида ва 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счётининг 
кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9530- счётнинг кредитида тўпланган 
сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига 
ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
 
Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар деганда 
корхонанинг валюта счётида сақланаётган чет валютаси ва чет эл валютасидаги 
дебиторлик қарзлар бўйича ҳисобланган ижобий курс фарқлари тушунилади. 
Ушбу даромад ҳ ар ойнинг охирида 5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари”, 
5220 “Чет элдаги валюта счётлари”, 4000 “Олинадиган счётлар”, 4300 
“Таъминотчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар ҳ исоби счётлари” ва бошқа 
чет эл валютасида ҳ исоби юритилган дебиторлик қарзлар счётлари бўйича 
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки эълон қилган курслар асосида ҳ 
исобланади. Ҳисобланган ижобий курс фарқлари юқорида келтирилган 
счётларнинг дебетида ва 9540 “Валюта курслари фарқларидан олинган 
даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9540- счётнинг 
кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” 
счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 


135 
Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар деганда мулкни бир 
йилдан кўп муддатга ижарага беришдан олинган даромадлар тушунилади.
Ушбу даромаднинг суммаси тузилган лизинг (ижара) шартномаси асосида ҳ 
исобланади. Ҳисобланган даромад суммаси 4830 “Олинадиган фоизлар”, 6230 
“Бошқа муддати узайтирилган даромадлар” счётларининг дебетида ва 9550 
“Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар” счётининг кредитида акс 
эттирилади. Йил охирида 9550- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг 
дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва 
шу асосда у ёпилади. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling