Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Кредиторлик 
ва 
депонентлик 
қарзларни 
ҳисобдан 
чиқарилишидан олинган даромадлар” – ушбу пассив ва вақтинчалик 
счётнинг кредитида муддатида (3 йилдан ошиқ муддатда) ўндириб олинмаган 
қарзларни корхона фойдасига ўтқазишдан олинган даромадлар мос равишда 
кредиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар ( 6010,6110, 6710,6720, 6910-
6990 ва бошқалар) билан корреспонденцияланган ҳ олда акс эттирилади. Йил 
якунида 9360- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ 
Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у 
ёпилади. 
 9370 “Хизмат қилувчи хўжаликлардан олинган даромадлар” – ушбу 
пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида асосий фаолиятга хизмат 
кўрсатувчи хўжаликлардан ( соғлиқни сақлаш бўлинмаси, сарторошхона, 


133 
кутубхона, болалар боғ часи ва бошқа муассасалари, санаторийлар, ошхона, 
меҳмонхона, спорт комплекслари ва бошқалар) олинган даромадлар акс 
эттирилади. Бунда олинган ёки ҳ исобланган даромадларни акс эттирувчи 
счётлар, масалан, 5010 “Касса”, 5110 “Ҳ исоб-китоб счёти”, 4890 “Бошқа 
дебиторларнинг қарзлари” ва бошқа счётлар дебетланади. Йил якунида 9370- 
счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги 
молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади 
 9380 “ Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам” - ушбу пассив ва 
вақтинчалик счётнинг кредитида турли юридик ва жисмоний шахслардан 
қайтариб бермаслик шарти билан олинган молиявий ёрдам суммалари акс 
эттирилади. Бунда олинган ёрдамнинг турини акс эттирувчи счётлар, масалан, 
5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти” каби счётлар 
дебетланади. Йил якунида 9380- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг 
дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва 
шу асосда у ёпилади 
9390 “Бошқа операцион даромадлар”- ушбу пассив ва вақтинчалик 
счётнинг кредитида юқорида келтирилган счётларга олиб борилмаган бошқа 
операцион даромадлар, масалан инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, 
турли қоплама суммалар ва бошқалар, акс эттирилади. Бунда мос равишда ТМЗ 
ва пул маблағ ларини акс эттирувчи счётлар ( 0100,1000,2800,2900,5000 ва 
бошқалар) дебетланади. Йил якунида 9390- счётнинг кредитида тўпланган 
сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг 
кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
Корхоналарнинг асосий фаолиятдан олинган қўшимча даромадларининг
аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлари 
бўйича олиб борилади.

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling