127
1.КОРХОНА ДАРОМАДЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, МОҲИЯТИ
ВА УЛАР ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг муҳ им кўрсаткичи бўлиб
даромадлар ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг моҳияти,
таснифи ва тавсифи,
тан олиниши, счётлар тизими ва улар бўйича бухгалтерия ёзувлари
республикамизда қабул қилинган қуйидаги меъёрий ҳужжатларда
атрофлича
очиб берилган:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (16-модда);
БҲМС «Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим
этиш учун концептуал
асос»
2-сон БҲ МС « Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар»
«Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва
сотиш харажатлари
таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида
Низом».
Ушбу меъёрий хужжатларга мувофиқ
даромад деганда, умумий олганда,
ҳисобот даврида корхона активларини қўпайиши ёки
унинг мажбуриятларини
камайиши тушунилади. Корхоналарнинг барча даромадлари Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ Кодексида 13 та турга бўлинган (16-модда), 2-сон БҲ
МСда ушбу турдаги даромадлар иккита катта гуруҳ га ,
яъни асосий
фаолиятдан олинган даромадлар ва асосий бўлмаган
фаолиятдан олинган
даромадларга, ажратилган (1-чизмага қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: