Асосий фаолиятдан олинган даромадлар деганда корхона уставида
белгиланган асосий фаолиятдан олинган даромадлар тушунилади. «Маҳсулот
(иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ
корхоналарнинг асосий фаолиятдан олинган даромадлари, ўз навбатида,
қуйидаги икки гуруҳ га ажратилади:
Сотишдан олинган даромадлар – буларга маҳсулот, товарлар, ишлар ва
хизматларни сотишдан олинган тушумлар (акциз, ҚҚС ва экспорт бўйича
божхона божидан ташқари) киради.
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар –буларга корхонанинг
асосий воситалари ва бошқа активларини сотишдан олинган фойда, ўндирилган
жарималар, воз кечилган кредиторлик қарзлари, бепул келиб тушган активлар,
инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, ТМБ ларни қайта баҳ олашдан
олинган даромадлар ва бошқалар киради.
Асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар деганда бевосита
асосий фаолиятга тааллуқли бўлмаган фаолият турларидан олинган даромадлар
тушунилади. Бундай даромадлар Низомга мувофиқ молиявий фаолиятдан
олинган даромадларга ва фавқулотдаги даромадларга бўлинади.
Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар деганда қимматли қоғозлар,
валюта операциялари, кредит ва қарзларни беришдан олинган даромадлар
тушунилади. Буларга роялти, дивидендлар ва фоизлар, ижобий курс фарқлари
кўринишидаги даромадлар ва бошқалар киради.
128
1- чизма. Корхона даромадларининг таснифи
Корхона даромадлари
Асосий
фаолият-
дан олинган
даромадлар
Сотишдан олинган даромадлар:
Маҳсулотларни сотишдан
Товарларни сотишдан
Бажарилган ишлардан
Кўрсатилган хизматлардан
Асосий фаолиятдан олинган қўшимча
даромадлар:
Асосий воситаларни сотишдан фойда
Бошқа активларни сотишдан фойда
Келиб тушган жарималар
Ўисқа муддатли ижарадан олинган фойда
Воз кечилган кредиторлик ва депонентлик
қарзлар
Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам
Бошқа даромадлар
Асосий
бўлмаган
фаолият-
дан олинган
даромадлар
Молиявий фаолиятга доир даромадлар
Роялти, дивидендлар, фоизлар
Ижобий курс фарқлари
Узоқ муддатли ижарадан даромадлар
Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан
олинган даромадлар
Бошқа даромадлар
Фавқулотдаги фойда:
Қонунларни ўзгаришидан олинган фойда
Фавқулотдаги вазиятлардан олинган фойда
Революцион ўзгаришлардан олинган фойда
129
Do'stlaringiz bilan baham: |