Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Бухгалтерия ҳисобининг қӯлда ва компьютер тизимлари


Download 0.92 Mb.
bet103/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Бухгалтерия ҳисобининг қӯлда ва компьютер тизимлари

Ҳозирги кунда ахборот технологиясининг жадал ривожланиши даврига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ахборот технологиясининг ишлаб чиқариш жараёнида жорий этиш ҳам юқори самарага эга бўлмоқда. Худди шу каби бухгалтерия ҳисобини ахборот технологиялари орқали юритиш ҳам юқори самара бериши ҳеч кимга сир эмас. Бу борада, мамлакатамизда етарлича амалий тажриба орттирилган. Масалан, 1С:Бухгалтерия дастурий таъминотини миллий қонунчилигимизга мослаштирилиши ёки 1UZ, BEM дастурий таъминотларининг ишлаб чиқилиши бунга яққол мисол бўла олади. Бундан ташқари, бизнинг фикримизча, ҳар бир хўжалик юритувчи шахс ўз фаолияти хусусиятидан, салоҳиятидан келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисобини юритиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқиши ёки фақатгина ўзи фойдаланадиган дастурий таъминот сотиб олиши мумкин. Ушбу ҳолатда савол туғилади. Бухгалтерия ҳисобини ахборот технологиялари асосида юритишда бухгалтерия ҳисоби қонунчилиги нуқтаи назаридан қандай талаблар ва чегаралар қўйилган?


“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 1 ва 5-моддаларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши ҳамда бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан белгиланиши ўрнатилган.
1-сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” га асосан ҳисоб сиёсати деганда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишнинг қоидалари ва асосларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари томонидан қабул қиладиган усуллар йиғмаси тушунилади.
Бухгалтерия ҳисоби усулларига уларни гуруҳларга ажратиш ва хўжалик фаолияти фактларига баҳо бериш, активлар қийматини тўлаш, ҳужжатлар айланишини, инвентаризациядан ўтказишни ташкил этиш усуллари, бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш усуллари, ҳисоб регистрлари тизимлари, маълумотларни қайта ишлаш ва бошқа тегишли усуллар киритилади.
Демак, маълумотларни ахборот технологияларида қайта ишланиши корхона ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак.
Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги Низомга асосан дастурий таъминот воситалари — алгоритм тилида тақдим этилган операциялар, командалар ва маълумотларнинг мантиқий ташкил этилган йиғиндисидан иборат ва муайян натижага эришиш мақсадида компьютерда амалга ошириш учун мўлжалланган интеллектуал мулк объекти. Дастурий таъминот воситалари деганда уларни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материаллари ҳам назарда тутилади.
Хулоса қилиш мумкинки, бухгалтерия ҳисобни юритишда қўлланиладиган дастурий таъминот Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги Низомда келтирилган талабларга мос келиши ва ундаги алгоритм тилида тақдим этилган операциялар, командалар ва маълумотларнинг мантиқий ташкил этилган йиғиндиси бухгалтерия ҳисоби қонунчилигида ўрнатилган методологияга мос келиши лозим ҳамда корхонада шу тартибда яратилган дастурий таъминот асосида бухгалтерия ҳисоби юритилаётганлиги корхона ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирилган тартибда юритиш ёки юритмасликдан қатъий назар бошланғич ҳужжатлар электрон шаклда тузилганда “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун ва Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низом талабларига риоя қилиш керак.96




    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling