Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Тадбиркорлик операциялари устидан назорат
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
Тадбиркорлик операциялари устидан назорат.
Бизнес режа бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, тартибга солиш ва бажаралишини назорат қилишнинг асосий қуроли бўлиб хизмат қилади. корхоналарда иш юритувчи бир вақтнинг ўзида мулкдор ҳам бўлиши мумкин ёки бизнес-режа ташкилотчиси, бажарувчиси ва назорат олиб борувчиси каби ҳар хил ролни бажариши ҳам мумкин. Корхона персонали ёки кадрлар таркиби ва унинг ўзгариши маълум бир сифат, миқдор ва тузилмавий тавсифларга ега бўлиб, улардан фаолиятни режалаштириш ва ҳисобга олишда фойдаланилади. Корхона ходимларининг рўйхат бўйича таркиби замонавий таснифи бўйича қуйидагиларни ўз ичига олади: хизматчилар— ҳужжатларни тайёрлаш, ҳисоб-китоб ва назорат қилиш, хўжалик хизмати ходимлари (агентлар, ғазначилар, иш юритувчилар, котиблар, статистлар ва ҳ.қ) Вақт тадбиркорнинг енг қимматли активларидан биридир.Тадбиркорлар турли йўллар билан вақтларини бекор ўтказишлари мумкин. Вақтни ўта самарасиз сарфланишига олиб келинса ва тадбиркордан ўз вақтини қатъий назорат қилиш талаб қилинади. ҳар бир корхона менежменти фаолият юритиш жараёнида сотишни бошқариш жараёнини ташкил қилади ва уни назорат қилиш орқали бизнеси муваффақиятини таъминлайди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сотишни тўғри ташкил қилиш — бу умумий муваффақиятнинг гарови ҳисобланади. Ҳар бир тадбиркор бозорда ўз маҳсулотларини самарали сотишни ўрганиш орқали бизнесда омадга эришади. Корхона юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш билангина эмас, балки унинг талабгор (харидор)ларини топиш ва уларни бу маҳсулотлари билан қизиқтира олиши керак. Рақобат шароитида сотишни бошқаришнинг аҳамияти янада ортади. Бозорни ва истеъмолчи- ларнинг қизиқишларини ўрганиш, сотиш жараёнини турли хил шаклларда ташкил қилиш зарур ҳисобланади. Бинобарин, харидорлар бу маҳсулотларни улар учун фойдали бўлган тақдирдагина сотиб оладилар. Сотишни ташкил қилиш ҳам бир санъат ҳисобланар екан,бу санъатни чуқур егаллаш бизнесда муваффақиятга эришишни истаган ҳар бир бўлажак тадбиркорларга тавсия этилади. Сотишни бошқариш орқали корхонада юз бериши мумкин бўлган иқтисодий хатарларнинг олдини олади ва келажакда корхонанинг барқарор фаолият олиб боришини таъминлайди. Маркетинг фаолияти жараёнида сотиш муаммоси фирманинг сиёсатини ишлаб чиқишда ҳал қилинади. Бунда аниқ бозорлар учун сотишнинг самарали тизими, каналлари ва усуллари танланади, яъни маҳсулотни ишлаб чиқариш, сотишнинг конкрет шакллари ва усуллари мўлжалланади, шунинг учун сотиш сиёсатини ишлаб чиқиш, маҳсулотни сотиш жараёнида самарадорликни таъминлаш мақсадида оптимал йўналишлар ва воситаларни аниқлайди. Менежерлар фирмаларга маблағ келтирадиган, бевосита мижозлар билан алоқа ўрнатувчи муҳим шахслар ҳисобланади. Шундай екан, сотишни ташкил қилиш жараёнида улар аризалар тўлдирувчи ва маълумотлардан кўчирма тайёрловчиларга айланиб қолмаслиги назорат қилиниши керак. Бунинг учун менежер ёрдамчилари бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Менежер, албатта, чуқур иқтисодий билимларга ега бўлиши талаб қилинади, лекин шу билан бирга, у бир қанча сифатларга ҳам ега бўлиши керак.92 Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти субъектлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ҳуқуқий ва жисмоний шахслардир. Уларга қуйидагилар киради: якка тадбиркорлар, унча катта бўлмаган фирмалар ва ўртача йиллик ходимлари сони 100 киши атрофида бўлган кичик корхоналар. Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури билан шуғулланишлари мумкин ва фақат бу фаолият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари доирасида бўлиши керак. Ҳуқуқий шахс шакллантириш орқали корхона тузиш афзаллиги шуки, бу ҳолда сиз бизнеснинг исталган тури ва йўналиши бўйлаб фаолият олиб бора оласиз. Бу вазиятда бухгалтерия ҳисобининг олиб борилишини зарурлиги ва мураккаблиги, нақд пул ҳисоб-китобларининг чекланганлиги камчилик ҳисобланади. Ўз навбатида, ҳуқуқий шахс шакллантирмай бизнес тузиб, сиз бизнеснинг шундай қизиқарли соҳалари билан шуғулланиш имкониятидан маҳрум бўласиз: мехмонхона ташкил этиш; ҳуқуқий шахсларга капитал қурилиш бўйича хизмат кўрсатиш; қурилиш монтаж ишлари; улгуржи савдо; барча турдаги нефть маҳсулотларини реализация қилиш; умумий овқатланиш соҳасида хизмат кўрсатиш; телекўрсатувларни тарқатиш тармоғига хизмат кўрсатиш ва кабел тармоқлари орқали телерадиодастурларни узатиш; брокерлик ҳамда баҳолаш фаолияти ва бир қатор бошқа йўналишлар. Шунингдек, қишлоқ жойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик шакллари – деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этган ҳолда фаолият юритиш мумкин. Деҳқон хўжаликлари ўз аъзоларининг истагига кўра юридик шахс мақомида ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритишлари мумкин. Фермер хўжаликлари эса фақат юридик шахс мақомида фаолият юритишлари лозим. Бизнесни ташкил қилиш турли шаклларининг қатор афзалликлари ва шу билан бирга камчиликлари ҳам мавжуд. Тадбиркорликни амалга ошириш шаклларини белгилаб берувчи асосий омилларни келтирамиз. Бу омилларга қуйидагилар киради: бизнес тури ва унинг ўлчами; бўлажак ишчи ҳамкорлар сони уларнинг бизнесни бошқаришдаги иштироки ва ҳар бирининг масъулияти; корхона тузувчилари ихтиёридаги маблағлар ва қонун томонидан белгиланган низом фондининг энг кичик ўлчамлари; низом фондидаги ҳар бир ҳамкор улушининг миқдори; санаб ўтилган ҳар бир ҳуқуқий шаклларнинг ўзига хос хусусиятлари.93 Ўзбекистон Республикасининг «Тадбикорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига кўра, кичик бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари қуйидагилардан иборат: якка тартибдаги тадбиркорлар; микрофирмалар; кичик корхоналар; оилавий корхона. Шунингдек, жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини оилавий тадбиркорлик, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги шаклларида амалга ошириши мумкин. Айни вақтда, тадбиркорик фаолиятини амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субйектлари, яъни тадбиркорлик ташкилотлари тузилади. Хусусий тадбиркор ўз фаолиятида ёлланма меҳнатдан фойдаланса, у юридик шахс ҳисобланади ва тадбиркорликни Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги ва «Тадбикорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга ошириши зарур. Қишлоқ хўжалигида хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари Ўзбекистон Республикасининг 1998-йил 30-апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунларида ўз ифодасини топган. Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган йер майдонларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот йэтиштирувчи, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи, фермер хўжалиги аъзоларининг бирга- ликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига ега мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар фермер хўжалиги аъзоси ҳисобланмайди. Тадбиркорликни ташкилий- ҳуқуқий шакллари тизимида хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг ҳар хил турлари йетакчи ўринда тутади. Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи оддий хўжалик ширкати умумий ном остида биргаликда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун бир нечта шахснинг бирлашувидир. Хўжалик жамияти тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун бир шахс ёки бир нечта шахснинг мулкларини бирлаштириш йўли билан ташкил қилинадиган корхонадир. Иштирокчиларнинг ширкат номидан ўзаро тузилган шартномага мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан биргаликда шуғулланадиган ва ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли барча мулк билан жавобгар ширкат тўлиқ ширкатдир. Иштирокчиларнинг бир қисми ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун қўшилган сумма ёки бадаллар чегарасида таваккал қиладиган ва ширкат амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти коммандит ширкат, деб аталади. Хусусий тадбиркорлик деб, жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятининг юритилиши тушунилади. Юқорида айтганимиздек, тадбиркорлик фаолияти субйектлари республикамизда ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган юридик ва жисмоний шахслардир. Тадбиркорлик фаолияти субйектлари йирик ёки кичик тадбиркорлик субйектларига бўлинади. Ўзбекистонда тадбиркорлик субйектларининг асосий қисмини кичик тадбиркорлик субйектлари ташкил етади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш асосида мулкдорлар синфини шакллан- тириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ҳамда хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида, 2004-йил 1-январдан қуйидаги категориялар асосида кичик бизнес субйектлари мақоми бел- гиланди: Якка тартибдаги тадбиркор: юридик шахс ташкил қилмасдан; мустақил равишда, Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингПФ-4725- сонли Фармони асосида бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи билан; тадбиркорга тегишли мулк асосида, шунингдек мулкка эгалик қилиш ва мулкдан фойдаланишнинг бошқа ҳуқуқига асосан. Микрофирма: ишлаб чиқариш соҳасида - 20 кишидан кўп бўлмаган; хизмат кўрсатиш соҳасида - 10 кишидан кўп бўлмаган; савдо соҳасида - 5 кишидан кўп бўлмаган юридик шахсдир. Кичик корхона: йенгил ва озиқ-овқат саноати, металлни қайта ишлаш, ёғочни қайта ишлаш, мебел ва қурилиш материаллари саноатида - 100 кишидан кўп бўлмаган; ёқилғи-енергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қурилиш саноатида - 50 кишидан кўп бўлмаган; фан, таълим, маориф, алоқа, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида - 25 кишидан кўп бўлмаган юридик шахсдир. Оилавий корхона: корхона иштирокчиларининг ва ёлланма ходимларнинг умумий сони кичик бизнес субйектлари учун белгиланган ходимлар ўртача йиллик сонидан кўп бўлмаслиги керак; оилавий корхона иштирокчиларининг енг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги лозим; бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмас.94 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling