Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet128/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Танлов синовлари.

Танлаб олиш жараёни яхши йўлга қўйилган бўлиши, ҳужжатлаштириш эса муайян тартиб- қоидалар, йўриқномалар асосида амалга оширилиши зарур. Ходимларни танловчи ва уларни ишга қабул қилиш бўйича қарорларни ўз иш жойларига лаёқати, касбий-малака даражаси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши керак. Аммо кўпчилик корхоналар ва ташкилотларда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар тўлақонли талабга жавоб бермайди. Бунинг учун, биринчи навбатда, ишга қабул қилувчи ходимларни ўқитиш, уларни малакасини ошириш, ҳужжатлаштириш бўйича зарурий ҳужжат намуналарини ишлаб чиқиш керак.


Корхона ва ташкилотларда кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, иш жойларини банд қилиши учун ходимлар заҳирасини шакллантириш, уларни танлаш жараёни орқали амалга оширилади. Бу йўл билан иш жойларига ҳақиқий мос келувчи номзодни танлаб олиш мумкин. Ҳар бир корхона ва ташкилотларда мансабга кўтариш, иш жойларини банд қилиш учун эса кадрлар танловини амалга ошириш керак.
Номзодларни танлаб олиш жараёни корхона ичидан ҳамда корхона ташқарисидан уларга қўйиладиган талаблар ва зарурий ҳаражатлар миқдорини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Номзодларни танлаб олиш услуби фаол ва пассив бўлиши мумкин. Номзодларни танлаб олишнинг фаол услуби асосан меҳнат бозорида ишчи кучига талаб таклифга нисбатан юқори бўлган ҳолатларда қўлланилади. Фаол услублардан бири бу ходимни жалб қилишдир. Ходимни жалб қилишда, биринчи навбатда, у билан алоқани йўлга қўйишга эътиборни қаратиш керак.
Ходимни жалб қилиш билвосита яни корхонанинг обрўини жонлантириш орқали ва бевосита тарзда бўлиши мумкин.
Ходимларни бевосита жалб қилиш:

  • ўқув ютларида;

  • рақобатчиларда;

  • давлат иш билан бандлик хизмати марказларида;

  • юқори малакали ходимлар билан ишлайдиган компанияларда;

  • ишловчи ходимларнинг шахсий алоқалари ёрдамида;

  • давлат иш билан бандлик хизмати томонидан ташкил қилинган бўш иш жойлари ярмаркаларида амалга оширилиши мумкин.

Персоналга эҳтиёжни қондиришнинг пассив услублари меҳнат бозорида талабга нисбатан таклиф юқори бўлган ҳолатда қўлланилади. Уларга ички ва ташқи оммавий ахборот воситаларига эълонларни жойлаштиришни киритиш мумкин.
Ишга қабул қилиш бўйича эълонларда ташкилот ҳақида маълумот, мансаб таснифи, номзодларга қуйиладиган талаблар, ҳақ тўлаш тизими, имтиёзлар, танлаб олишнинг ўзига хос хусусияталари, корхона манзили ва алоқа телефонлари келтирилади.
Кадрларни танлаб олиш бўйича эълонлар телевидения, радио ва матбуот нашрларига берилади. Оммавий ахборот воситаларини (ОАВ) танлашда аудиторияни қамраб олиш даражаси, сарф-харажатлар миқдори ва ахборотларнинг манзиллилиги ҳисобга олинади. Эълонлар ташкилот ҳақида ижобий фикрлар билан бир қаторда аниқ, қисқа, ҳаққоний, қизиқарли ва қонунлар доирасида бўлиши керак. Шунингдек, зарурий мутахассисларни ариза беришга ундаш лозим. Корхона ва ташкилотларга бевосита мурожаат қилган кишиларга иш жойлари ҳақида қўшимча маълумот тавсия этилади. Эълонлар бўйича мурожаат этганларни миқдор ва сифат таркиби синчиклаб таҳлил этилади. Агарда уларнинг таркибида корхон учун зарур мутахассисга эга бўлмаса, у ҳолда иккинчи маротаба эълонлар берилади ёки номзодларга қуйилган талаблар бир мунча енгиллаштирилади.132




    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling