Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Ишга қабул қилиш ва танлаш амалиётини баҳолаш


Download 0.92 Mb.
bet130/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Ишга қабул қилиш ва танлаш амалиётини баҳолаш.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (кейинги ўринларда – ЎзР МК) 82-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади. ЎзР МК 82-моддасининг бешинчи қисмига кўра, буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.


Шундай қилиб, ишни бошлаш учун меҳнат муносабатларини лозим тарзда расмийлаштириш керак, бунга эса қуйидагилар киради:

  • ёзма меҳнат шартномасини тузиш;

  • ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш;

  • ходимни ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ билан таништириш.

Ишга қабул қилишни тўғри расмийлаштириш иш берувчининг мажбуриятидир.
Аммо амалиётда шундай ҳоллар ҳам учраб турадики, иш берувчи бўлажак ходим топширилган ишни қанчалик уддалашини текшириб кўриш учун, маълум вақт давомида ходим дастлабки синовдан ўтиши кераклигини унга тушунтириб, уни меҳнат шартномасини расмийлаштирмасдан ҳамда ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқармасдан ишга қўяди. Маълум муддат ўтгандан кейин раҳбар ходим синовдан ўтмаганлигини маълум қилади ва бошқа ишга чиқмаслигини айтади. Тегишлича, меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай буйруқ чиқарилмайди, меҳнат дафтарчасига ёзув киритилмайди.
ЎзР Меҳнат кодексида ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш ходим учун ноқулай оқибатларга олиб келмаслиги кераклиги назарда тутилади, чунки бунинг сабаби иш берувчининг ишга қабул қилишни лозим тарзда расмийлаштирмаганлиги бўлиши мумкин. Бундай вазиятда, ЎзР МК 82-моддаси олтинчи қисмига кўра, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.134
Ишга жойлаштириш жараёнида таржимаи ҳол алоҳида ўринга эга бўлиб, номзод ҳақида унинг шахсий ҳаёти ва фаолиятини ифодаловчи ҳужжатдир. Маълумки таржимаи ҳол бир шахс томонидан ўз шахсий ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги баён қилинган ёзув ҳисобланади. Таржимаи ҳол бир хил андозага эга эмас, муфассал ёки муҳтасар ёзилиши мумкин. У муаллиф томонидан мустақил тузилса-да, бироқ таржимаи ҳолда айрим қисмларнинг бўлиши шарт.
Таржимаи ҳолнинг асосий зарурий қисмлари:

  1. Ҳужжатнинг номи (Таржимаи ҳол).

  2. Матн:

а) муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми; б) туғилган йил, кун, ой ва туғилган жойи;
в) ота-онаси ҳақида қисқача маълумот ( фамилияси, исми ва ота исми, иш жойи);
г) маълумоти ва маълумотига кўра мутахассислиги; д) иш фаолиятининг турлари;
е) охириги иш жойи ва лавозими; ё) мукофот ва рағбатлантиришлар; ж) жамоат ишларида иштироки;
з) партиявийлиги;
и) оилавий аҳволи ва оила аъзолари; й) турар жойи (уй манзили);
Сана, имзо.
Тавсиянома – бирор шахсни маълум лавозимга ёки ижтимоий-сиёсий ташкилотларга аъзо бўлиш учун тавсия этувчи расмий ҳужжатдир.
Тавсияномалар ижодий уюшмалар, муассаса маъмурияти ёки алоҳида шахс томонидан берилиши мумкин.
Ҳар қандай тавсиянома матнида тавсия қилинаётган шахснинг хусусиятлари – мутахассис сифатида малакаси, ишчанлиги, оилавий, ахлоқий жиҳатлари ва ижтимоий фаолиятига баҳо берилади, шунингдек, тавсия этилаётган лавозимга ёки ижтимоий-сиёсий ташкилотларга аъзо бўлишга муносиб эканлигига ишонч билдирилади.
Тавсияномалар баъзи хусусиятларига кўра тавсифномага ўхшайди. Шу сабабли ҳам тавсияномаларнинг кўпчилиги тавифий тавсияномалар шаклида бўлади. Улар орасидаги асосий фарқ шундаки, тавсифномаларда шахснинг барча ижобий, салбий хусусиятлари қайд қилинади. Тавсияномаларда эса унинг ижобий хусусиятлари кўрсатилиши билан бирга, кейинчалик унинг зиммасига юклатиладиган вазифани бажара олишига ишонч билдиради ва тавсия этилади.
Турли мукофотларга тақдим этиш ҳам тавсиянома шамойилида бўлади. Тавсияноманинг асосий зарурий қисмлари:

  1. Ҳужжатнинг номи (Тавсиянома).

  2. Матн.

  3. Тавсиянома берувчи шахснинг лавозими, исми-фамилияси.

  4. Имзо.

  5. Сана.

Assessment-Center (Персонални баҳолаш маркази) усулларидан бири – бу “почта қутисига” ёзма машқлар ҳисобланади. Унинг бажарилиш жараёнида ҳар бир иштирокчи муайян ҳолатда бўлиши керак. Синалаётган кишидан мумкин қадар кўп миқдорда қарорлар қабул қилиш талаб этилади. Иштирокчи ёзма равишда асослаш учун тест ечишни бажаришга бир соат берилади. Натижалар баҳолангандан кейин ҳар бир иштирокчига уларга қабул қилинган қарорларни тушунтириб бериш учун тестдан кейин суҳбат ўтказиш имконияти берилади. Назоратчилар иштирокчиларни қанчалик мустаҳкам ушлаб турганликларини ва қанчалик ўзларининг ечимидан орқада қолаётганликларини аниқлаш имконини беради.
Россияда Assessment-Center усули камдан-кам қўлланилади ва бу усул фақат трансмиллий корпорацияларга қарашли компанияларда ўтказилади. Бунинг асосий сабаблари:

  • ушбу усул хорижда пайдо бўлди ва ривожланди. Кўпчилик россиялик раҳбарлар ва мутахассислар учун персонални танлаш бўйича бу усул етарлича маълум эмас;

  • Assessment-Center усулида персонални баҳолаш бўйича компанияларга хизмат кўрсатишни давом эттириш мумкин бўлган ташкилотларнинг маълумотга эгалиги жуда тор доирада;

  • нуфузли ташкилотларда бу усулда персонални ёллаш бўйича ҳар бир иштирокчини баҳолаш учун сарфлар анча қиммат, яъни 150 АҚШ долларига тушади;

  • Assessment-Center усулида персонални ёллаш бўйича баҳолашни ўтказиш учун ўзларининг мутахассисларини тайёрлаш ва уларни зарур услубий таъминоти кўпчилик компаниялар учун амалда шакллантириш имконияти мавжуд эмас.

Ушбу усулнинг бир маънода амалий натижа берадиган жиҳати ҳалигача ўз исботини топмаган. Амалиётда фақат кам сонли номзодларгина Assessment-Center усулидан мувоффақиятли ўтиб, юқори натижаларга эришган. Ва аксинча, Assessment-Center орқали малака оширишдан ўтганлардан кимда-ким камроқ яхши натижаларга эришган бўлса, оқибатда улар ҳам мувоффақиятга эришганлар. Адабиётларда Assessment-Center усулини қайта баҳолаш учун жиддий сабаб – бу қамраб олган муҳитда кўпчилик омиллар таъсирининг эътиборга олинмаслигидир. Шундай бўлсада бу омиллар раҳбарнинг шахсий сифатларида эмас, балки тадбиркорлик фаолиятида самарали меҳнат муносабатларини амалга оширишда ҳал қилувчи ролга эга.
Персонални танлашга анъанавий ёндашув номзодлар билан саралаш суҳбат ўтказишни мақсад қилиб қўяди. Уни фирма (компания) менежери ўтказади ва ўзидан юқори турувчи раҳбар интуицияси ҳамда тавсияларидан келиб чиқиб, қарорларни қабул қилади. Бу услуб номзодни етарли даражада объектив баҳолаш имконини бермайди. Номзодга бериладиган саволлар олдиндан тайёрланиши зарур. Суҳбат ўтказиш мақсадлари иккита:

  1. асосий – номзод ҳақида ахбортларга эга бўлиш, шунинг учун инсонни сабр билан тинглаш, суҳбат жараёнини назорат қилиш ва номзоднинг ўзи ҳақида гапиришга ундаш керак;

  2. ёрдамчи – таклиф этилаётган ишнинг хусусиятлари ва унга қўйилган талаблар ҳақида номзодга маълумот бериш.

Номзод билан суҳбат барча жараёнлардан (текширувдан) кейин амалга оширилади ва лавозимга ўтиш учун якуний қарорлар қабул қилиш имконини беради. Агар номзод суҳбатга чақирилган бўлса, у ҳолда бу потенциал ходим сифатида ихтисосли ҳисобланади. Шунинг учун сўзлашув жараёни номзоднинг шасан ўзи томонидан тавсия этилган ҳужжатларига яна бир бор аниқлик киритиш, ушбу тақдимномани чуқурлаштириш ва юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган саволларни аниқлашдан иборат.
Номзод билан суҳбат ўтказишнинг маълум бўлган усуллари ривожланган мамлакатлар тажрибаларига асосланган ҳолда қуйида келтирилган:


  1. Download 0.92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling