Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


-модда. Музокаралар олиб бориш ҳуқуқи


Download 0.92 Mb.
bet138/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

31-модда. Музокаралар олиб бориш ҳуқуқи
Ҳар қайси тараф жамоа шартномаси, келишувини тузиш ва ўзгартириш юзасидан музокаралар олиб бориш ташаббуси билан чиқишга ҳақлидир.
Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўзларини вакил қилган ходимлар номидан музокаралар олиб бориш, жамоа шартномасига, келишувига ўзларини вакил қилган ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи иловалар таклиф этиш ва уларни имзолашга ҳақлидир.
Агар ходимлар томонидан бир вақтнинг ўзида ходимларнинг бир нечта вакиллик органи қатнашаётган бўлса, улар музокаралар олиб бориш, жамоа шартномаси ёки келишувининг ягона лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бундай шартнома ёки келишувни тузиш учун бирлашган вакиллик органи ташкил этадилар.
Жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш ва тўлдириш учун иш берувчи, иш берувчилар бирлашмаси (уларнинг вакиллари) билан касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасида музокаралар олиб борилади. Зарур ҳолларда музокараларда ижро этувчи ҳокимият органлари иштирок этадилар. Иш берувчилар, ижро этувчи ҳокимият органлари касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари кўриб чиқиш учун таклиф этган меҳнатга оид ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан музокаралар олиб боришга мажбурдирлар.
Тегишли ёзма хабар олган тараф етти кунлик муҳлат ичида музокараларга киришиши шарт.
Аввалги жамоа шартномаси, келишувининг амал қилиш муддати тугашига қадар уч ой мобайнида ёки бу ҳужжатлар билан белгилаб қўйилган муддатда ҳар қайси тараф бошқа тарафга янги жамоа шартномасини, келишувини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар беришга ҳақлидир.151



    1. Жамоа аъзоларининг роллари.

Меҳнат бозорида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимида аҳолининг иш билан бандлиги ва меҳнат шароитларини белгилаш, у ёки бу ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-меҳнат можароларини бартараф етиш бо`йича иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ўртасидаги муносабатлар марказий ўрин эгаллайди. Меҳнат бозорида мазкур муносабатлар жамоавий, шахсий ва ҳудудий усуллар асосида тартибга солинади. Жамоавий битимлар тузилаётганда Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнат Кодекси», Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенцияси ва тавсияларига асосланилади. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенциясида (54-бандида) таъкидланганидек, “Жамоавий музокаралар, бир томондан, тадбирлар, тадбиркорлар гуруҳи билан, бошқа томондан еса, меҳнаткашларнинг битта ёки бир неча ташкилоти ўртасида:


а) меҳнат шароити ва бандликни белгилаш;
б) тадбиркорлар ва меҳнаткашлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш;
в) тадбиркорлар ёки уларнинг ташкилотлари ва меҳнаткашларнинг ташкилоти ёки ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадларида олиб бориладиган барча музокараларни билдиради”.
Масалан, бизнинг институмизни мисол қиладиган бўлсак, жамоа бу-маъмурият бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари бўлиб ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирининг функционал мажбуриятлари мавжуд. Корхона мисолида, жамоа аъзолари бу-бошқарув ходимлари, ишчилар бўлиши мумкин. Жамоа аъзоларнинг роли муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ташкилотда ҳамжиҳатлик, ўзаро ишонч, ҳурмат, бир-бирига ғамхўрлик қилиш ҳамда аҳил-иноқлик жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларидаги муҳим шартларидир;

  • ташкилотда ўзаро муносабатларнинг асосий тамойили – бир шахснинг ҳуқуқи бошқа шахснинг ҳуқуқини паймол қилмаслиги лозим, жумладан жамоа аъзосининг сўз эркинлиги унга бировга туҳмат қилиш, уни ҳақорат қилиш, ўзаро муносабатларда умум эътироф этилган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи беҳаё сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатламайди, эътиқод эркинлиги диний маросим либосларида ташкилотга келиш ҳуқуқини кафолатламайди, кийиниш эркинлиги таълим масканида тарбия жараёнига салбий таъсир қилиш ҳуқуқини кафолатламайди ва ҳоказо;

  • Жамоа аъзосининг шаъни ва қадр қиммати ҳурмат қилиниши ҳамда халқимизнинг маънавий меросини авайлаб асраш мақсадида жамоа аъзолари бир-бирига нисбатан ҳурматсизлик қилиши, беҳаё сўзлар ишлатиши қатъий тақиқланади ҳамда ТТАда ўзаро “Сиз” деб мурожаат қилиш одат тусига кириши лозим;

  • жамоа аъзолари турли тадбирларда (мажлислар, тантанали йиғилишлар, амалий учрашувлар, байрамларда) сўзга чиқувчиларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, маиший тинчликка риоя этиши шарт. Зарурат тақозо этса, бир нотиқ ўз сўзини тугатиб, бошқаси сўз бошлашига қадар юзага келадиган узилиш вақтида залдан чиқиб кетиш мумкин;

  • Бинога кираётган ҳар бир киши биноларга кириб-чиқишни назорат қилиш учун тайинланган масъул шахс ёки навбатчига ўз шахсини тасдиқловчи 5 ҳужжатни очиқ ҳолда кўрсатиши шарт;

  • ҳар қандай ҳуқуқбузарлик содир этиш таъқиқланади, шу жумладан, туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, жамоа аъзосига маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотни тарқатиш, тан жароҳати етказиш, фуқоролик муомаласидан чиқарилган воситаларга оид муносабатларга киришиш (гиёҳванд моддалар, психотропик воситалар ва ҳоказо), ичкиликбозлик, кашандалик, маиший тинчликка тажовуз қилиш, жанжаллашиш, қимор ва тавакалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйнаш қатъиян ман этилади.

Юқоридаги санаб ўтилган вазифалардан кўриниб турибдики, жамоат аъзоларининг роли ташкилотларда одоб-аҳлоқ қоидаларини тартибга солган ҳолда, ташкилотда маънавий руҳиятини тўғри шакиллантиришдан иборат.




    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling