Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоа қуриш.
Жамоанинг ривожланиши.
Жамоа ривожланиши бир нечта белгилар асосида амалга оширилади: ўзаро муносабатларида –– ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим; муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш, шахсиятини камситиш, ўзганинг интелектуал мулкини ўзлаштириб олиш, қўполлик, беҳаё сўзлар ишлатиш, муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш қатъиян ман этилади; Маъмурият ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ўзаро ҳурмат, аҳиллик, меҳнатсеварлик, бағрикенглик, инсонпарварлик, ғамҳўрлик ва адолат тамоилларига асосланади; Маъмурият ва ходимларнинг иш фаолиятига доир масалалар бўйича ҳамкорлик қилишида бир тарафнинг бошқа тарафга тазйиқ ўтказишига ёки унга ҳаракат қилишига, шунингдек адолат тамоилларига ва манфаатларига зид бўлган қарорлар тайёрланишига йўл қўймаймаслик лозим. Санаб ўтилган ушбу мажбуриятлар десак ҳам муболаға бўлмайди жамоанинг албатта ривожланишига ва мақсад сари бирга эришишига олиб келади деб ўйлайман. Жамоа қуриш. Жамоа тузиш фаолияти - бу жамоавий иш ва мулоқотни ўз ичига олган бир қатор оддий машқлар. Жамоа тузиш фаолиятининг асосий вазифалари - бу жамоа аъзолари ўртасида ишончни ошириш ва гуруҳ аъзоларига бир-бирини яхшироқ тушунишга имкон беришдир. Жамоа қуриш фаолиятини танлашда ёки лойиҳалашда сизнинг жамоангизга воқеа ёки тажриба зарурлигини аниқлаш яхшироқдир. Одатда тадбир қизиқарли, тезкор ва осон профессионаллар томонидан амалга оширилади. Жамоа тузиш тажрибалари янада бой ва мазмунли натижаларни беради. Тажрибаларни ўсиб борадиган ёки ўзгарувчан жамоалар учун ҳар йили мутахассис томонидан осонлаштирилиши керак.152 Бизнесда муваффақиятли жамоа тузиш муҳим ўрин тутади. Ⱪайси жабхаларда бўлмасин сиёсатдами, спортдами жамоасиз бир нарсага эришиш қийн. Инсон ўзи бир нарсага эришолмайди. Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, бизнесмен Мурад Назаров айтишича-«Японияда ўрганган дарсларида (TENCHIJIN) деган учта иероглиф мавжуд: (ten)-heaven -жаннат (chi)-earht-ер (jin)-mankind-инсон Учинчи иероглиф инсон дегани, яъни куч бирликда, куч жамоададир.Ⱪандай қилиб кучли муваффақиятли жамоани тузса бўлади? Бунинг кўп йўллари бор. Албатта биринчи ўринда кучли жамоа кучли ғоя атрофида йиғилади, кучли бизнес ғоясига эга бўлиши керак. Бу ғоя инсонларни шунчалар қаттиқ рухлантириш керакки, уни батафсил суръатларини кўриш муҳим. Жамоанинг манфаатларини инобатга олиниши керак. Мисол учун, Murad bildings ғоясини оладиган бўлсак, бу Ўзбекистон ва бутун ер шарини гўзал иншоотлар билан безаш. Ⱪурилаётган нарсалар билан инсонларнинг яшаш шароитини яхшилаш, уларнинг иш фаолиятини офис бўладими ёки савдо маскани бўладими, маиший ёки хизмат кўрсатиш мажмуалари бўладими, улар инсон ҳаётини яхшилаш керак. Топаётган даромадларини жамиятимизни яхшилаш йўлларини топиб сарфлаш. Бахтли бўла олиш ва бошқаларни ҳам бахтли қилаолиш керак. Ҳар доим жамоани билим савиясини ошириш лозим. Малака ошириш, замон талаб этадиган кадрларни тайёлаш, тил билиш ва инновацияга интилиш рухини шакиллантириш лозим. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling