Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЪРУЗА 11: ШАХСЛАР, ГУРУҲЛАР ВА ЖАМОАЛАР. ШАХСЛАРНИ ВА ГУРУҲЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ. РЕЖА Шахслар билан ишлаш
- Муваффақиятли жамоалар Мотивациянинг умумий кўриниши Мотивациянинг контент назариялари
- Калит сўзлар
- Шахслар билан ишлаш. Шахс
Назорат учун саволлар:
1. Ишда камситиш қандай оқибатларини мисол қилиб бераоласиз? 2.Тенг имкониятлар деганда нимани тушунасиз? 3. Ⱪандай амалий натижаларни мисолад келтираоласиз? 4. Хилма хиллик нима? МАЪРУЗА 11: ШАХСЛАР, ГУРУҲЛАР ВА ЖАМОАЛАР. ШАХСЛАРНИ ВА ГУРУҲЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ. РЕЖА Шахслар билан ишлаш Гуруҳлар. Жамоалар Жамоа аъзоларининг роллари Жамоанинг ривожланиши Жамоа қуриш Муваффақиятли жамоалар Мотивациянинг умумий кўриниши Мотивациянинг контент назариялари Мотивация жараёнининг назариялари Мативацион ёндашувни танлаш Рағбатлантириш ва мукофотлар Калит сўзлар: шахс, жамоа, гуруҳ, ижтимоий-ахлоқий, мотивация, контент, мукофот, рағталантириш, назария, ишлаш, Меҳнат кодекси, манавий, эстетик, ишонч, ғоя, мувафақият, гуруҳ, аъзо, жамоа бирлашмалари, мулк. Шахслар билан ишлаш. Шахс – алоҳида индивид, моҳиятан яхлит ижтимоий-ахлокий олам. У ўзида инсон моҳиятини, унинг мавжудот сифатидаги кадриятини мужассам этади. Шахс ижтимоий-гуманитар фанларда ўз йўналиши, тадқиқот объекти ва мақсади нуқтаи назаридан турлича талқин этилади. У ўта мураккаб, зиддиятли, қарама-қарши, ўзини ўзи инкор этадиган мавжудот сифатида, биологик, физиологик, ижтимоий, маънавий, руҳий, ахлоқий ва эстетик ақл-идрок, тафаккур объекти сифатида, ҳатто, фалсафий ва мантиқий, яшаш ҳуқуқи ва ҳаёт мантиғи жиҳатидан тадқиқот манбаига айланиши мумкин.139 Шахслар билан ишалш республикамизда фаолият юритаетган ташкилотларда Меҳнат кодексига асосан тартибга солинади. 1-модда. Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар» деб номланиб. Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қарорлари, ЎзР Президентининг фармонлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Жўқорғи Кенгес қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлардан иборатдир. Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) корхоналар бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.140 4-модда. Меҳнатга оид муносабатларни қонунлар орқали ва шартномалар асосида тартибга солишнинг ўзаро боғлиқлиги Ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади. Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг шартлари, агар қонунда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинмаган масалалар меҳнат тўғрисидаги шартнома тарафларининг келишуви асосида, ўзаро келишилмаган тақдирда эса, - меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ҳал қилинади.141 8-модда. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга оширилади.142 Шахс билан ишалаш бир нечта тартиб-қоидалари мавжуд. Ҳар бир шахснинг уларга қўлай иш шароитларини яратиб бериш учун мамлакатимиз томонидан инобатга олинган. 1,2-гуруҳ ногирони, ёш болали аёл, боқувчисини йўқотган ёки 18 ёшга тўлмаган шахслар учун ҳам имтиёзли иш шароитлари яратилиб берилмоқда. "Мамлакатимизда аввало инсон, кейин эса жамият ва давлат манфаати барча ҳаракатларимизнинг негизига қўйилди. Ҳаётимизда “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя изчиллик билан қарор топиб бормоқда", деди давлат раҳбари.143 Шу боис, жамиятимизда шахслар билан ишлаш, уларнинг эркин ва ҳуқуқларини ҳимоя қилаоладиган кучли жамият қуриш бизнинг энг катта вазифаларимиздан бири деб ҳисоблайман. Чунки тўғри тартибга солинган иш мунособатлари нафақат ижтимоий ҳаётимизни,баълким иқтисодимизнинг бир текисда ривожланишида ҳам катта аҳамиятга эга. Ходим билан тузилган шахсий шартнома иш берувчиси учун анча фойдалидир. Шахсий шартнома тизими меҳнатчининг меҳнат шароити ва унга то`ланадиган иш ҳақини шу одамга қараб белгилаш имконини беради. Жамоавий битимларга кўра эса, бундай қилиб бўлмайди. Шу билан бирга, тузиладиган шахсий битим кўп ҳолларда меҳнаткашларни ижтимоий кафолатларининг каттагина қисмидан маҳрум этади. Меҳнат муносабатларини шахсий услубда тартибга солиш ва бандликнинг қайишқоқ шаклларини жорий етиш – меҳнаткашлар кучидан фойдаланиш (експлуатация характерида) кучайтириш ҳамда доимий ишловчи шахслар учун илгари мавжуд бўлган ижтимоий кафолатлардан воз кечилишидан ташқари яна бир қатор салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Жумладан, ривожланган мамлакатлардаги меҳнат бозорларида доимий ишчи кучларини вақтинча ёки тўлиқсиз иш вақтида ишловчи шахслар (ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлар ва ҳоказо) билан алмаштириш қоида тусига кирмоқда. Табиийки, мазкур ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари ижтимоий жиҳатдан кам муҳофазаланган ва жамоавий шартномалар билан қамраб олинмаган. Шу боис давлат айниқса, хо`жалик юритишнинг бозор муносабатларига ўтиш шароитларида ёллашнинг шахсий шарнома шакллари ривожини назорат қилиб бориши керак. Aкс ҳолда, норозилик кучайиши натижасида давлат ишсизлик бо`йича ижтимоий тўловларни анча кўпайтиришга мажбур бўлиб қолади.144 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling