Жамоа бирлашмалари-бу қароларнинг қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бирлашмалари. Ўзбекистон Республикасида Жамоат бирлашмалари сирасига касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, фахрийлар ва ёшларнинг ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари киради. Жамоат бирлашмалари — халқташаббускорлиги, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишининг намоён бўлиши, демократия ва ҳуқуқий давлатнинг таркибий қисми, фуқаролик жамиятига хос турмуш шаклидир. Жамоат бирлашмалари қуйидаги мақсадларда тузилади: кишиларнинг фуқаролик, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш, давлат ва жамоат ишларини бошқаришдаги иштирокини кучайтириш, касб ва ҳаваскорликка оид қизиқишларини қондириш, илмий-техник ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш, хайрия ишларида қатнашиш, касб, маданият, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт, табиатни, тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза этиш соҳасида тадбирлар ўтказиш, фуқароларни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва қонун билан тақиқланмаган бошқа соҳаларда фаолият юритиш. Жамоат бирлашмалари ҳақидаги қонун-қоидалар ЎзР Конституцияси XIII бобида ва «Ўзбекистoн Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги (1991 й. 15 фев.) қонунда белгилаб берилган. Уларда таъкидланишича, давлат Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, Жамоат бирлашмаларида иштирок этиш учун барчага тенг ҳуқуқий имкониятлар яратади. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг Жамоат бирлашмалари фаолиятига, Жамоат бирлашмаларининг эса давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.150
Меҳнат кодекси 9-модда. Жамоа шартномалари ва келишувларининг
тушунчаси ва мақсади
Жамоа шартномаси - корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа келишуви - муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |