Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12. Одамовилик-а
- 13. Паришонлик-п
- 14. Ҳафсаласизлик ва ланжлик
- 15. Иш унумдорлиги ва ишлаш салоҳиятининг пасайиши-у
- 10.4. Хилма хиллик.
- Бирламчи
- Иккиламчи қабул.
11. Умидсизлик-ҳаммаси ҳаётдаги мақсадни йўқотишдан бошланади. Кейинчалик ҳамкасблар ва қариндошларга ишонмаслик юзага келади. Бу дунёда ҳеч кимга ишониб бўлмаслик ҳисси пайдо бўлади.
12. Одамовилик-аввалига уйдан чиқишни, бирор-бир тадбирда иштирок этишни хоҳламай қоласиз. Баъзан хонада беркиниб олиб, ҳеч кимни киритмасликни хоҳлайсиз. Кейинчалик бировнинг бир оғиз гапи ҳам сизга малол кела бошлайди. Сиз ҳар қандай жамоадан қочишга ҳаракат қиласиз. 13. Паришонлик-паришонлик юқорида баён этилган одамови хулқ-атвор шаклига эга бўлиши мумкин. Ўзингизни жамиятдан четга тортиб, қўнғироқ ва хатларга жавоб бермай қўясиз, тез-тез касаллик варақасини оласиз ёки атайин ишга кеч қолишга ҳаракат қиласиз. 14. Ҳафсаласизлик ва ланжлик- ушбу аломатлар тушкунлик ва умидсизликка ўхшайди. Сизга ҳамма нарса нотўғри тургандек, аҳамиятсиз бўлиб туюлади. Охир-оқибатда ҳаёт мазмуни йўқолади. 15. Иш унумдорлиги ва ишлаш салоҳиятининг пасайиши-узлуксиз руҳий зўриқиш сизга аввалгидек маҳсулдор бўлишга халал беради. Бу эса тугалланмаган ишнинг йиғилиб қолишига, муддатлар бузилишига олиб келади. Баъзан сиз бутун ғайратингиз билан ҳаракат қилаётгандек бўласиз, лекин ҳеч нарса расамадга келмайди. Агар ўзингизда ана шу аломатлардан лоақал бирортасини ҳис этсангиз, ўйлаб кўриш жоиз. Зеро ғайратнинг сусайиш аломати – шамоллаш эмас, у ўз-ўзидан тузалиб кетмайди. Эҳтимол, бу – таътилга чиқиш учун энг яхши палладир. Ўзингизни асраб-авайланг!137 10.4. Хилма хиллик. Ҳозирги вақтда иш билан бандлик хизматининг фаолияти хилма- хилдир. Давлат иш билан бандлик хизмати қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради: ишсизларни қўллаб-қуватлаш ва уларга иш топишда кўмаклашиш; меҳнат бозорида мавжуд бўлган вакант жойларни юқори малакали кадрлар билан тезда тўлдиришни ташкил этиш; янги иш жойларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни таклиф этиш ва амалга ошириш; аҳолига касбга йўналтириш бўйича маслаҳатлар бериш, уларга зарурий статистик ахборотларни ва бошқа ишга жойлашиши бўйича воситачилик хизматларини кўрсатиш. Иш билан бандлик хизматида фуқорларни қабул қилиш мурожаат қилганларни бир неча патокларга бўлган ҳолда олиб борилади: Бирламчи қабул (рўйхатдан ўтказиш). Бу жараён иш топиш ёки маслаҳатлар олиш мақсадида иш билан бандлик хизматига илк бор мурожаат қилган фуқоралар билан амалга оширилади. Агар ташкилот биноси хоналари турли тоифада бўлса, фуқароларни қабул қилиш учун алоҳида-алоҳида хоналар ажратиш тавсия этилади. Хоналар эшигидаги кўрсаткичлар ва маълумотлар ёзиладиган тахтачалар фуқароларга аниқ ва тушунарли тарзда ёзилган бўлиши лозим. Ахборот маслаҳат гуруҳлари бўлмаган иш билан бандлик хизмати органлари учун бирламчи қабулни ўтказиш учун бир ёки икки иш билан бандликка кўмаклашувчи мутахассисни ажратиш лозим. Улардан бири фуқароларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширса, иккинчиси мурожаат қилган фуқарони ишга жойлаштириш бўйича вариантларни маслаҳатлашади. Иккиламчи қабул. Бундай қабул иш қидирувчи ёки ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларни маълум кун ва вақт қайта рўйхатдан ўтиши учун амалга оширилади. Фуқароларни бирламчи ва иккиламчи қабул қилиш (қайтадан рўйхатдан ўтказиш) ижтимоий тўловларни амалга оширувчи бир-икки мутахассислар гуруҳи билан ҳамкорликда ишсизларга ижтимоий тўловларни амалга ошириш масалалари, фуқораларни ишсиз деб тан олинишни расмийлаштириш ва ишсизлик бўйича нафақа ҳамда бошқа ёрдамларни ажритиш, ишсизлик нафақаларини тўхтатиш ёки унинг хажмини ўзгартириш масалалари бўйича амалга оширилади. Иш билан бандлик хизмати органларига мурожаат қилган фуқоралар ўз фаолиятларини танлаши, ишга жойлаштириш, касб ўрганиш бўйича ўқиш имкониятлари масалаларини билиш мақсадида маслаҳатлар олиш хуқуқига эга. Фуқароларни тўлиқ маълумотларга эга бўлишлари учун турли техник воситалар (компьютер, ахборот доскаси ва ҳакозалар), иш билан бандликка оид стендлар билан жиҳозланган ахборот зали ишини ташкил қилиш зарур. Бу залда қуйидагилар бўлиши шарт: ҳудудий иш билан бандлик хизматини иш ва кун тартиби, жойлашган жойи ҳақида маълумотлар; ҳудудий иш билан бандлик хизмати органи томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудуд харитаси,(кўчалар, махаллалар); Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Жиноят кодекси ҳамда бошқа меъёрий-хуқуқий ҳужжатлардаги меҳнат, иш билан бандлик ва ижтимоий қўллаб-қуватлаш кафолатларидан келиб чиқиб, иш билан бандлик хизматига мурожаат қилган фуқораларнинг ҳуқуқлари ҳақида маълумотлар; иш билан бандлик хизмати органларининг ишсизлик бўйича алдов йўли билан ишсизлик нафақасини олган ёки олишга интилган фуқароларни аниқлаш бўйича фаолиятлари ҳақида ахборотлар; мустақил иш қидириш бўйича кўрсатмалар; вакант иш ва ўқиш жойлари ярмакаларини ўтказиш ҳақида ахборотлар; бўш иш жойлари ва вакант лавозимларни мавжудлиги ҳақида, шунингдек, вақтинча, мавсумий ва жамоатчилик ишлари ҳақида маълумотлар; ҳудудлар ўртасида ишчи кучини алмашуви ҳақида маълумотлар; меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар (мутахассисликлар), меҳнат фаолияти турлари; касбга йўналтириш бўйича маслаҳатлар олиш ва мутахассислик бўйича малакасини ошириш ҳақида ахборотлар; ўз ҳоҳишига (касбига, малакасига) мос иш қидираётган фуқаролар учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати; иш қидирувчи фуқарони шахсий ҳисоб карточкаларини тўлдириш намуналари; ўз-ўзини иш билан банд қилиш ва тадбиркорлик фаолияти масаларари бўйича материаллар; ҳудудий иш билан бандлик хизмати ташкилоти раҳбарини фуқароларни қабул қилиш бўйича маълумот; иш билан бандлик хизмати органлари мутахассисслари қарорларидан нарозиликларни муҳокама этиш тартиби тўғрисида ахборотлар. Агарда иш билан бандлик хизмати органларининг зарурий хоналари бўлмаса, юқоридаги ахборотлар бино хоналарига, коридорларга жойлаштириш мумкин, шунингдек, уларни буклетлар шаклида, папкалар ва альбомларга жойлаштириш мумкин. Ахборот материаллари билан танишгандан сўнг, ўзларига тўғри келадиган иш ўринларини бирор-бир вариантини танлаган фуқоралар ишга жойлашиш тўғрисида тўғридан-тўғри иш берувчи билан иш жойи ҳақидаги масалани ҳал қилиши мумкин. Бунда фуқораларни рўйхатдан ўтказиш шарт эмас. Ўзларига мос бўлган ишни топишга қийналаётган, бирор-бир масала бўйича маслаҳатга эҳтиёж сезаётган фуқоралар иш билан бандлик хизмати органи мутахассисларига мурожаат қилишлари мумкин. Улар мурожаат қилганларида мутахассис мақсадни аниқлайди. Агар фуқорани аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича маслаҳатлар зарур бўлса, мутахассис унга барча зарурий маълумотларни беради ва фуқарони қайд этиш карточкасига белгилаб қўяди. Агар фуқаро ўзига мос ҳолдаги ишни топиш мақсадида мурожаат этган бўлса ёки иш билан бандлик хизмати органлари хизматидан фойдаланишни хоҳласа, мутахассис унинг иш билан банд ёки банд эмаслигини аниқлайди. Аграр фуқаро иш билан бандлар категориясига тегишли бўлса, у ҳолда мутахассис ахборот доскаларидаги вакант жойлар билан танишиши, иш жойи ярмакаларида иштирок этиши, иш билан бандликка кўмаклашувчи гуруҳ мутахассисларидан рўйхатдан ўтишни таклиф этади. Агар фуқаро иш билан банд бўлмаганлар категориясига тегишли бўлса, меҳнат қонунчилигига мос ҳода уни ишсиз деб тан олиш мумкинлигини аниқлайди ва бунинг учун барча зарурий ҳужжатларни, яъни паспорт ёки уни ўрнини босувчи ҳужжат, унинг касбий малакасини тасдиқловчи гувоҳнома, ўртача иш хақи тўғрисида маълумотнома (бу ишсизлик нафақасини белгилаш учун) каби ҳужжатларни текшириб чиқади. Биринчи касбга эга бўлмаган иш қидирувчи фуқаролар (илгари ишламаганлар) қуйидаги ҳужжатларни: паспорти, маълумоти ҳақида гувоҳнома, агар уч йилдан кўп вақт ишламаган бўлса, паспорт, меҳнат дафтарчаси, унинг малакаси ҳақидаги гувоҳномани кўрсатишлари шарт. Ҳужжатларни текшириш жараёнида мутахассислар фуқаро паспортини яшаш жойидан рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги белгига эътиборларини қаратишлари лозим. “Яшаш жойи” ва “келган жойи” тушунчаларини фарқлаш лозим. Яшаш жойи – бу фуқароларни шартнома, ёллаш (ижрага олиш), ижтимоий ёллаш, қонунчилик асосида кўзда тутилган - уй, квартира, махсус хизмат яшаш жойи ихтисослашган уйлар (ётоқхоналар, ёлғиз ва касаллар учун уйлар, ногиронлар учун интернет уйлари ва ҳакозолар) мулкдор сифатида яшаётган жойидир. Келган жойи бўлиб, меҳмонхона, санаториялар, дам олиш уйлари, пансионат ва бошқа шунга ўхшаш жойлар ҳисобланади. Аммо улар доимий яшаш жойи ҳисобланмасдан фуқораларни вақтинчалик яшаш жойи ҳисобланади. Фуқораларни яшаш жойидан ёки келган жойидан рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳужжатларда ўз ифодасини топади: яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш фуқароларнинг паспортига белги қўйиш билан амалга оширилади, агар паспорти бўлмаса, ички ишлар бўлими томонидан берилган, вақтинчалик шахсни тасдиқловчи гувоҳнома белги қўйиш билан амалга оширилади; келган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, келган жойида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномага белги қўйиш билан амалга оширилади. Паспортни ўрнини босувчи ҳужжат бўлиб, ички ишлар бўлими томонидан фуқораларни вақтинчалик шахсини тасдиқловчи ҳужжатга белги қўйилган гувоҳнома ҳисобланади. 14-16 ёшлардаги шахсларни шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳисобланади. Паспортни олиш ёки уни алмаштириш учун ҳужжатлар ва расм 30 кун ичида топширилиши шарт. Иш билан бандлик хизмати органларига фуқаролар томонидан ҳужжат сифатида топширган шахсий гувоҳнома, хизмат паспорти ёки дипломатик паспорт эгалари иш билан банд деб ҳисобланади. Меҳнат дафтарчасини ўрнини босувчи ҳужжат бўлиб, фақат унинг дубликати ҳисобланади. Ишдан бўшаш ҳақида меҳнат дафтарчасига ёзилган барча ёзувлар корхона мансабдор шахси томонидан имзо, бўлим муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт шунингдек, ишдан кетиш сабаби ва Меҳнат кодекси моддаси ҳақида маълумот бўлиши лозим. Агар фуқароларнинг охирги иш жойи меҳнат шартномасига кўра контракт асосида хусусий тадбиркор корхонаси бўлса, у ҳолда меҳнат дафтарчаси билан биргаликда ишловчи солиқ инспекцияси томонидан белгиланган меҳнат шартномасини ҳам ҳавола этади. Агар фуқароларнинг сўнги иш жойи пудрат шартномаси асосида бўлса, у ҳолда меҳнат шартномаси билан биргаликда қонунчилик тартибида расмийлаштирилган пудрат шартномаси ва ишни тошириш ва қабул қилиш актини ҳовала этади. Юқоридаги ҳолатлар давридаги ходимнинг меҳнат фаолияти меҳнат дафтарчасига ёзилмайди. Чунки юқоридаги эътироф этилган шартномалар мажбурий тарзда Бошқарма хуқуқшуноси томонидан имзоланган бўлади. Агар фуқаро иш билан бандлик хизмати қабулига бир нечта меҳнат дафтарчаларини берса, у ҳолда барча меҳнат дафтарчаси инобатга олинади. Фуқаро меҳнат дафтарчаси ўрнига шартномаларни ҳавола қилса, ундан фуқоро биринчи марта иш қидирувчилар категориясига киритилмайди. Шахсини касбий малакаси ва маълумотини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, аттестат, диплом ва ҳоказалар ҳисобланади. Ўртача иш хақи тўғрисидаги маълумотнома сўнги уч ой давомида, ходимнинг охирги иш жойида тақдим этилади. Хусусий тадбиркор корхонасида меҳнат шартномаси асосида ишлаган фуқаролар эса солиқ инспекцияси томонидан шартомада белгиланган муддатда ойлар бўйича фуқаронинг даромади ҳақида уч йил ва ундан ортиқ вақт давомида ишламаган фуқаролардан ўртача иш хақи тўғрисидаги маълумотнома талаб этилмайди. Маълумотнома белгиланган намунада расмийлаштирилиши лозим ва у ўзида қуйидаги реквизитлар олиши шарт: ўртача иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани тасдиқловчи штамп, юмалоқ муҳр; корхона раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари; аҳолини иш билан таъминлаш Давлат жамғармаси ва солиқ инспекциясининг регистрация номери. Юмалоқ муҳр ўзида қонунчиликда белгиланган тартибда ўзбек тилида юридик шахс номи ҳақида ахборотларни ўзида мужассамлаштириши зарур. Агар юридик шахсда учбурчак штамп бўлмаса, маълумотноманинг юқори чап бурчагида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: юридик шахснинг номи, юқори ташкилот номи (вазирлик, қўмита), манзили, телефон рақами, юқоридаги ёзувлар корхона раҳбари имзоси ва юмалоқ муҳр билан тасдиқланиши лозим. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномадаги корхона номи ва муҳри, меҳнат дафтарчасидаги корхона номи ва муҳрига мос бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат шароити оғир бўлган ҳудудда ишлаган бўлса, (шахталар, конлар, коэффициенти мавжуд бўлган иш жойлари), у ҳолда маълумотномада ўртача иш ҳақи ҳудуд коэффициентисиз ҳисобланган ҳолда ёзилиши лозим. Меҳнат бозори инфратузилмасида иш билан бандлик хизматининг нодавлат тузилмаларига ходимларни танлаш бўйича агентликлар (рекрут агентликлари), тижорат меҳнат биржалари, интернет тармоғидаги биржалар киради.138 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling