Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet170/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Бошқарув маъсулияти.

Бошқарув маъсулияти бу корхоналарда тўғри қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ деб ҳисоблайман.


Ташкилотларда бошқарув фаолиятининг самарадорлиги, қабул қилинаётган қарорларга боғлиқ. Корхонадаги бутун савол ва муаммолар занжири, уларнинг аниқ ечими ва бошқарувчига юкланган, ишлаб чиқариш, техник, ижтимоий, иқтисодий, маркетинг ва ҳуқуқий вазифалар қарорларни тўғри қабул қилиш ва ўз вақтида бажарилишига боғлиқ. Ечилаётган муаммоларнинг ҳаммаси ҳар-қандай бошқарувчи томонидан ҳисобга олинади ва бу нарса унинг бошқарув услубида ҳамда бутун бошқарув жараёнида акс этади. Инсон фаолияти даврида бир неча имконли ҳаракатлардан биттасини танлаб олиш вазияти доим пайдо бўлиб туради. ҳар бир инсон кун давомида ўнлаб, юзлаб қарор қабул қилишига тўғри келади. Аммо бошқарув қорорини қабул қилиш шахсий ҳаётдагига қараганда кўпроқ тизимлашган жараёндир.
Қарор – бу бошқарув фаолиятини натижасидир. Агар бошқарувда меҳнат предмети ахборот бўлса, унинг меҳнат маҳсули – бошқарув қароридир. Қарорни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш – бу бошқарув фаолиятининг асосий шакли бўлиб, унда раҳбар меҳнатининг мазмуни, унинг жамоага мақсад сари йўналтирилган ҳаракат жараёнидир. Қарорлар мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида қабул қилинади. Муаммо – бу ҳар қандай тизимни мавжуд ва зарур бѝлган аҳволини тавсифловчи вазият ҳисобланади.220
Бошқарув — бу танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнидир.221
Бошқариш функцияси деганда у ёкн бу объектни бошқаришга оид аниқ вазифаларни ҳал этишга қаратилган бир турдаги ишлар мажмуи тушунилади.222
Тадбиркорлар ўз ходимларини бошқариш жараёнида:

  • ўз фикрларида доимо мустаҳкам бўлишлари;

  • ҳақ ва ростгўй бўлишлари;

  • ташаббускорликни уйғотишлари;

  • саволларни рағбатлантиришлари;

  • ходимларни мустақил қарор қабул қилишга рағбатлантиришлари;

  • ўз кучларига ишончини оширишлари;

  • «ешикни доимо очиқ тутишлари»;

  • диққат билан тинглашлари;

  • инсонлар орасида фарқлар мавжудлигини тан олишлари;

  • бошқаларга ўрнак бўлишлари;

  • бошқаларга ҳамдард бўла олишларини кўрсатишлари керак;

  • ўтакетган баҳсчи бўлишлари;

  • манман бўлишлари;

  • ҳаддан ташқари талабчан бўлишлари;

  • тентакона қилиқлар қилишлари;

  • ҳақиқатни яширишлари;

  • ташаббусни бўғишлари;

  • ғояларни рад этишлари;

  • ўз ходимлари учун фикр юритишлари;

  • ўз топшириқларини тушунтиришда қийналишлари;

  • еркатойларига ега бўлишлари;

  • бошқалар олдида бўйсунувчи ходимларни койишлари;

  • кам ўйлашлари керак эмас.

Бошқариш жараёнидаги функцияларнинг турли-туманлиги, муҳим ва номуҳимлиги ваколатларнинг ҳам шуларга мос равшпда турлича бўлишини тақоэо этади.
Бошқарув тизимида ташкилотлар, корхоналар расмий ва норасмий равишда ўрнатилган алоқаларда бўладилар. Шу жараёнда раҳбарлар билан бўйсунувчилар ўртасидаги бевосита ва билвосита алоқалар ваколатларнинг у ёки бу турини белгилаб беради. Одатда, раҳбарлар билан бўйсунувчилар ўртасидаги ваколатлар вертикал тарзда бўлади. Улар раҳбарликнинг ва бўйсунишнинг шаклига қараб фарқ қилади.
Фармойишли ваколатнинг моҳияти шуцдан иборатки, бу ваколатга эга бўлган шахс кимга тааллуқли бўлса, ўналарнмиг ижро этиши учун зарур бўлган қарорларни қабул қилишга ҳақлидир. Бу ваколатлар икки турга бўлинади:

Чизиқли ваколатлар, ваколат турларининг энг асосийси бўлиб, ташкилотларнинг иерархик тузилишининг пайдо бўлиши биланоқ вужудга келган. У якка ҳокимлик тарзда раҳбарлик қилишга, яъни қонун доирасида:
* буйруқ ва фармойишлар беришга;
* барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилишга асосланган.
Чизиқли ваколатли раҳбарни одатда, чизиқли раҳбар деб аталади.
Чизиқпи ваколатда раҳбар билан бўйсунувчи ўртасида тўғридан тўгри маъмурий (лавозимли) алоқа ўрнатилиб, раҳбар бўйсунувчига мўлжалланган мақсадни бажариш учун қачон, қаерда ва нимани бахариш ёки бажармасяик тўғрисида бевосита кўрсатма беради. Уни фармойиш ёки буйруқда ифода этади. Чизиқли ваколатга эга бўлган раҳбар эиммасига, одатда корхона фаолиятини тезкорлик билан бошқариш билан боғлиқ бўлган масалалар, яъни:
* ходимлар меҳнатини ташкш қилиш;
* уларга меҳнат шароитларини яратиб бериш;
* ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;
* ходимлар меҳнатига баҳо бериш;
* уларни мукофотлаш ёки жазолаш;
* жамоада қулай маънавий ва руҳий иқлимни яратиш ва уни барқарор тутиб туриш кабшар ҳам киради.
Функционал ваколатлар, одатда билвосита алоқа шароитқда амалга оширилади. Бунда ваколатлар маълум доирада чекланган бўлади. Чунки ҳар бир бошқарув бўғинидаги раҳбарга муайян функциялар бирикгириб қўйилади. Масалан, бири маркетингни, иккинчиси ишлаб чиқаршшш, учунчиси эса молияни бошқаршп билан шуғулланади (17-чизма қаранг). Бу тарзда ваколатларни бериш бошқариш самарадорлигини анча опшради. Чунки олдин бошқаришнинг барча функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган ягона универсал раҳбар ўрнига энди ўз соҳасшш пухта биладиган, ўэига топширилган иш участкаси учун жавоб берадиган мутахассислар аппарати пайдо бўлади.
Идоравий ваколатлар корхонадаги функцияларнинг мураккаблашиб, у билан боғлиқ бўлган бошқариш жараёнининг қийинлашиб бориши сабабли вужудга келади. Ушбу бошқариш структураси ҳар бир йўналишдаги ваколатга эга. бўлган раҳбар қошида ихтисослашган хизматлар, маслаҳатчилар кенгаши, яъни иггабларни тузиш орқали ташкил этилади. Ўз ваколатига эга бўлган иггабларнинг вазифаси ўзларига тегишли муаммоларни ўрганиш орқали юқори бўғин раҳбарларига қарорлар қабул қилишда ёрдам беришдан иборат. Бу ерда бир йўналишдаги ваколатга эга бўлган раҳбарлар корхонанинг бош мақсадига эришиш йўлидаги бирламчи вазифаларнинг бажарилишига жавобгар бўлсалар, штабдаги ваколатли кипшлар эса бирламчи вазифаларга тобе бўлған иккиламчи вазифаларнинг бажарилишига жавобгардирлар. Улар ўэ ваколатлари доирасида фақат маслаҳат бериш функциясини бажарадилар. Бир йўналишдаги ваколатга эга бўлган раҳбарларнинг асосий вазифаси таклиф этилган ижобий ва салбий маслаҳатлар ичидан мақсадга мувофиқлигини аниқпаш ва уни узил-кесил қабул қилишдан иборат.
Идоравий ваколатлар қуйидаги аппаратлар хизматлари орқали амалга оширкпади:
• маслаҳат берувчи аппарат;
• хизмат қилувчи аппарат;
• шахсий аппарат.
Маслаҳат берувчи аппарат- Бир йўналшцдаги раҳбар бирор бир муаммога дуч келиб, унинг ечими учун махсус малакага эга бўлган мутахассисларга заруриет туғилса, бундай ҳолларда корхона қошида вақгинчалик ёки доимий фаолият кўрсатувчи махсус маслаҳат берувчи аппарат тузилади. Уларнинг асосий вазифаси ўэ билим соҳалари бўйича бир йўналшццаги раҳбарга маслаҳатларини бершццан иборат. Бундай маслаҳатлар кўпинча қонунчилик, янги ёки махсус технологияни жорий қилшп, малака ошириш, шунингдек кадрлар билан ишлаш соҳалари бўйича талаб қилинади. Хвзмат қилувчи аппарат. Бу аппаратнинг асосий вазифаси раҳбариятга ўз ваколати доирасида хиэмат қилишдан иборат. Бундай аппаратга кадрлар бўлими мисол бўла олади. Унга қуйидаги ваколатлар берилади:
• ходимларнинг шахсий делоларини юргизиш;
• шига қабул цилиш учун потенциал кадрларни излаш ва текшириш;
• бир йўналишдаги раҳбарларга номзодларни тавсия этиш ва ҳ.қ.
Хизмат қилувчи алпарат бошқа соҳаларга ҳам ўз хиэматини кўрсатади. Бинобарин, жамоатчилик билан алоқа маркетинг бўйича тадқиқот ўтказиш, молиялаштириш, режалаиггириш, моддий- техника таъминоти, юридик муаммоларини ечиш, атроф-муҳитга таъсир ўтказувчи у ёки бу лойиҳаларни баҳолаш каби жараёнларда туғиладиган юмушларга кўмак бериш кабилар буларга мисол бўла олади.
Шахсий аппарат — бу хизмат кўрсатувчи аппаратларнинг бир кўриниши бўлиб, бу раҳбарнинг ё шахсий ёрдамчиси, ё котиби ёки референди бўлиши мумкин. Унинг вазифаси раҳбар нимани талаб қилса ўшани бажаршцдир. Бу шахслар ҳеч қандай ваколатга эга бўлмайдилар. Улар фақат раҳбар номидан ва унинг тошпириғи билан иш тутадилар. Гарчи шахсий аппарат расмий ваколатга эга бўлмаса-да, унинг аъэолари катга ҳуқуқга эга бўлишлари мумкин, агар раҳбар уларга асгойдил ишонч билан ёндашса.
Тавсияли ваколатлар фақат тавсия характерига эга. Бу ваколатга эга бўлган шахслар раҳбарларга ёки бажарувчиларга у ёки бу мараккаб масалалар ечими бўйича ўз таклифларини, зарурият туғилган ҳолларда берадилар. Раҳбар бу таклифларни қабул қилиши ёки эътиборсиз қолдириши ҳам мумкин. Аммо эътиборсиз қолдирган ҳолларда тавсия берувчи мутахассис ўз таклифларини мазкур масала ечими учун ўта зарурлигини, ўз хизматини беҳудага қилмаганини раҳбарга тушунтириб, уни ишонтиришга ҳаракат қилмоғи даркор. Мувофкқяаштирувчи ваколатлар ҳамкорликда қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш билан боғлиқ. Мазкур ваколатга эга бўлган шахс ёки бўлим юқори раҳбарият номидан айрим бошқарув субъекглари фаолиятини мослаштириб, уни корхона мақсадига қараб йўналтиришга ҳақлидурлар. Одатда, буқдай ваколатга корхонада мураккаб ёки баҳсли муаммолар вужудга келиб уларни ечиш зарурияти туғилган ҳолларда эҳгиёж туғилади.
Ҳисоб ва назорат қилшп ваколатнга эга бўлган шахс ёки гуруҳлар текширилаётган объект бўйича уларнинг раҳбарларидан барча зарур маълумотларни талаб қилишга ҳақпидурлар. Текширув асосида тайёрлантан материалларни ўэларининг хулосалари билан бирга юқори бўғинга тақдим этиш ҳисоб ва назорат қилиш ваколатига эга бўлганларнинг асосий вазифасидир. Муросага келтирувчи ваколатларнинг моҳияти шундан иборатки, шу ҳуқуқга эга бўлган шахс қабул қилинаётган қарорларга нисбатан дахлдорлик даражасига қараб албатга ўз фикрини билдиради. Буни у ҳам чизиқли, ҳам функционал ваколатлар доирасида бажаради. Бундай ваколатлар:
* эҳтиёткорликка даъват этувчи ва
* муносара қилувчи ваколатлар кўриншиида бўлиши мумкин
Эҳгиёткорликка даъват этувчи ваколатга эга бўлган шахс, масалан, юрисг раҳбар қабул қилган қарорларнинг қонун ва ўрнатилган тартибларга мос тушиш ёки тушмаслигини текширади ва ундаги камчилик ёки қонунни бузганлигини айтиб, уни тўғрилашга даъват этади. Агар раҳбар ҳаққонийлигини исботласа-ю, юрист бу билан қониқмаса, у ҳодца раҳбарнинг зиммасида мазкур қонунбузарликнинг оқибати сақланиб қолади. Муносара қилиш ваколатига бош бухгалтер эга бўлади. Унинг розилигисиз, имзосисиз бирор-бир пул маблағи билан боғлиқ бўлган қарор қабул қилинмайди.223




    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling