Қўшимча таъмиинот
|
Қарзнинг қайтарилишини кафолатловчи актив (масалан, машина ёки уй). Қарз олувчи қарз олиш шартномаси шартларини бузганда ўз активидан маҳрум бўлиши
мумкин.
|
Қўшимча имтиёзлар
|
Ходимга иш ҳақига қўшимча равишда тақдим этиладиган имтиёзлар (масалан, байрамлар, касаллик варақаси,
суғурта).
|
Инвестициядан олинган даромад
|
Маълум лойиҳага қилинган инвестициялардан келган даромадни (соф даромад) шу лойиҳанинг умумий қиймати
билан солиштиради. Одатда фоизда ифодаланади.
|
Даромадлар
|
Қарзга олинмаган ва пассивлардан келиб чиқмаган
корхона ҳисобига келиб тушаётган барча пул маблағлари.
|
Маҳсулотнинг ҳаёт цикли
|
Маркетингдаги назариялардан бири, унга биноан маҳсулот
маълум ҳаёт босқичларини: пайдо бўлиш, ўсиш, етуклик ва сотиш ҳажмларининг пасайиши кабиларни босиб ўтади.
|
Ҳаётчанлик
|
Тадбиркорлик фаолияти фойда келтира олиш
қобилиятининг исботи.
|
Буюртма -наряд
|
Сотувчига маълум товарни етказиб беришга буюртма бериш. Буюртма мол етказиб берувчи билан шахсий учрашув чоғида, телефон орқали, факс орқали ёки хат тарзида, ўқувчилар учун иш дафтари юбориш орқали
берилиши мумкин .
|
Сўров
|
Товар етказиб берувчига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури, нархи, тўлов ва етказиб бериш шартлари тўғрисида маълумот олиш мақсадида қилинадиган мурожаат. Бундай
сўровга жавоб сифатида оферта (етказиб бериш таклифи) йўлланади.
|
Ҳаражатлар
|
Корхона томонидан ма.сулот ва хизматларни ишлаб чиқиш жараёнида сарф этилган барча пул маблағлари қиймати. Ҳаражатлар бевосита ва билвосита ҳаражатларга
бўлинади.
|
Билим
|
Керакли вақтда фойдаланиш мумкин бўлган тўпланган
|
|
маълумотлар мажмуидир.
|
|