Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Корпоратив бошқарувнинг ривожланиши
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
Корпоратив бошқарувнинг ривожланиши.
Иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш шароитида ўз инвесторларининг қизиқишларини ҳимоя қилган ҳолда уларга таклиф этиладиган янги ташкилий модел - корпоратив бошқарув ҳисобланади. Ушбу тизим ўзида бир қанча жихатларни жамлаши мумкин: директорлар кенгаши, ижрочи звенонинг меҳнатга ҳақ тўлаш схемаси, инқирозликни эълон қилиш механизми ва бошқалар.Қўлланилаётган модел тури бозор иқтисоди доирасида фаолият юритаётган компания структурасига боғлиқ бўлиб, замонавий корпорацияни бошқариш ва эгалик қилиш функцияларини бўлишини акс эттиради. Замон талабига мос ҳолда бизнеснинг корпоратив шакли пайдо бўлди. Корпорация ўзида маълум хуқуқ ва масъулиятга эга мустақил иқтисодий субъект сифатида корпорациянинг ҳар бир аъзосига алоҳида хуқуқ ва масъулиятга эга шахслардан фарқ қилувчи шахсни ташкил этишни англатади. Инвесторлар учун корпоратив бизнес шаклининг 4 та характери анча жозибадор ҳисобланади: корпорациянинг юридик шахс сифатида мустақиллиги, бошқарувнинг марказлаштирилганлиги, индивидуал инвесторларнинг масъулияти чекланганлиги, инвесторларга тегишли акцияларни бошқа шахсларга бериш имкониятининг мавжудлиги. Бунда корпорациянинг масъулияти унинг алохида аъзолари масъулиятидан аниқ ажралади: корпорацияга тегишли бўлган нимадир, унинг аъзоларига тегишли бўлмаслиги мумкин ва корпорация зиммасидаги масъулият унинг таркибидаги шахслар масъулияти бўлмаслиги мумкин. Индивидуал инвесторларнинг масъулиятлари ўлчами уларнинг корпорацияга қўшган хиссалари хажми билан чегараланган; шунга мос холда уларнинг мумкин бўлган йўқотишлари қўшган хиссаларидан юқори бўлмайди. Бизнес юритишнинг корпоратив шаклини кенгайтириш инвесторларга инвестициялаш таваккалчилигини диверсификациялашга имкон беради, улар бир вақтнинг ўзида бир неча компанияларда иштирок этишлари мумкин. Шунинг натижасида корпорация иқтисодий ислохотлар масштабида зарур бўлган сезиларли молия ресурсларини қўлга киритади, шунингдек хар қандай алохида индивидуал инвесторга мумкин бўлмаган таваккалчиликни ўзига қабул қилади. Шулар билан биргаликда, масъулиятнинг чекланганлиги корхона фаолиятини назорат қилишнинг бир қисми йўқотилиши хисобига устунликка эришади. Корпорация операцияларни бошқариш хуқуқини менежерларга беришади, компания акционерлари эса, принципиал мухим қарорлардан ташқари корпорация фаолиятининг қатор жихатлари бўйича қарорлар қабул қилиш хуқуқини директорлар ва менежерларга бўлиб беришади. Агар корпорация кўп сонли акционерлардан ташкил топган бўлиб, улардан хар бири компания капиталининг унчалик катта бўлмаган қисмига эгалик қилаётган шароитда корпорациянинг фаолиятини назорат қилиш функциясини акционерлар томонидан директорларга берилса, бошқарув ва эгалик қилиш функцияларининг бўлиниб кетишига олиб келади. Компания фаолиятини назорат қилиш ва эгалик қилиш функцияларининг бўлиниши, агарда эгалик қилувчилар ва менежерларнинг қизиқишлари мос тушса, хеч қандай жиддий муаммони келтириб чиқармаслиги мумкин.. Бизда ушбу қизиқишларнинг мос келишлигини тахмин қилиш учун тўлиқ асос бор. Биринчидан, менежерлар таъсир ўтказишнинг бир қатор омилларини - корпорация ўлчами ёки акционерлар қизиқишларига тўғридан-тўғри муносабатга эга бўлмаган улар томонидан эгалланган хокимият ва нуфуз билан боғлиқ холат. Ушбу тушунчалар менежерларга нафақат инвесторлар қизиқишларига мос келмайдиган, балки ўзларига хам зарур келтирадиган қарорлар қабул қилишларига олиб келиши мумкин. Иккинчидан, корпорация эгалари ва менежерлар оладиган моддий рағбатлар ўлчами ва шакли бир-биридан фарқ қилади. Менежерларга мукофотлар анъанавий равишда иш хақи шаклида кафолатланса, акционерлар эса компания ўзининг барча мажбуриятларини хисоб-китоб қилганларидан кейин қоладиган компания фойдасининг маълум қисмига даъво қилишади. Мукофотлашнинг бу икки шаклини бирлаштиришнинг мумкин эмаслиги уларнинг табиатидан келиб чиқади, вахоланки бу йўналишда кўпгина тадбирлар қўлланилган, жумладан менежерларга компания акциялари, опционлари шаклидаги мукофотлар ўтказилган, шунингдек уларнинг иш хақи даражасини корпорация акциялари қиймати курси даражаси билан тенглаштиришга уриниб кўрилган. Корпоратив бошқарув муаммоси корпорацияга эгалик қилиш ва бошқарув функцияларининг акционер капитали кучига маълум қаршиликда бўлган шароитда бошқариладиган персоналлар харакатини кузатиш ва назорат қилиш масалаларини хал этишдан ташкил топади. Корпоратив бошқарув иқтисодиётга таъсир ўтказганидек, иқтисодиётнинг холати хам корпоратив бошқарув характерига таъсир ўтказади. Ҳеч қаерда танловнинг бу қадар турли-туманли корпоратив бошқарув тизимидагидек бўлмаган. Бозор иқтисодиёти аниқ шаклларидаги фарқ капитал бозори структураси сифатида хам, корпоратив бошқарув шакллари сифатида хам тушунтирилади. Ушбу фарқлар ўз навбатида компаниянинг ташкил этиш шаклини, саноат сохалари структурасини ва иш берувчилар билан ишчилар ўртасидаги ўзаро алоқалар усулларини аниқлаб беради. Бу фарқлар маданий анъаналарда ва тарихий шароитларда ўзининг манбаларига эга. Биз бошқарувнинг турли механизмларини қараб чиқамиз, ушбу механизмларнинг хар бирининг устунликлари ва камчиликларини, шунингдек миллий иқтисодиёт тўқнашиши билан боғлиқ бўлган аниқ муаммолар устида тўхталамиз. Корпоратив бошқарувнинг энг мухим функцияси компанияга молиявий ресурслар етказиб бераётган акционерлар қизиқишларидаги компаниялар ишини таъминлашдан иборат. Барча мамлакатларда корпоратив бошқарув муаммоларини хал этишга ўз ёндашувлари мавжуд. Турли мамлакатлардаги ёндашувлардаги фарқлар корпоратив бошқарув жараёнлари ва структураларининг турличалиги билан аниқланади. Компаниялар фаолиятига капитал киритаётган турли инвесторлар гурухининг мавжудлигида молиялаштириш акционер капитал ҳисобидан хам, қарз хисобидан хам амалга оширилади ва бундай шароитда акционерлар ва кредиторлар қизиқишлари фарқи алохида ахамият касб этади. Акционерлар компаниянинг кредиторлар, етказиб берувчилар, хизматчилар ва хукумат олдидаги хамма мажбуриятларини хисоб-китоб қилганларидан кейин қоладиган фойданинг маълум қисмини олиш хуқуқига эга. Шу тарзда корпорация қабул қилаётган у ёки бу қарорларнинг натижасида кутилаётган фойда даражаси қанчалик катта бўлса, акционерлар шунчалик кўпроқ даромадга эга бўлишса, корпорация капиталининг заем эгалари эса корпорация ва улар ўртасидаги шартномада қайд этилган даражадаги фойдани олишади. Шунинг учун кредиторлар корпорациянинг юқори фойда олишларига қизиқишлари бўлмаслиги мумкин, улар учун энг мухим қизиқиш ўзлари киритган маблағларнинг қайтарилишининг кафолати ҳисобланади. Айнан шунинг учун инвестициялашнинг муқобилларини аниқлашда юқори фойдага олиб келувчи, лекин шу билан бир вақтда юқори таваккалли бўлган қарорлар қабул қилишига хайрихох бўлган акционерлардан фарқли ўлароқ, кредиторлар консерватизмни намойиш этишади. Бундай қизиқишли низолар корпорация капитали таркибида заем капитал қўювчилар хиссаси юқори ва корпорация эгалари юқори таваккалли инвестициялашга мойил бўлган корпорацияларга хос. Бу шунинг учун юз берадики, муваффаққиятли инвестиция-лаш ва юқори даромад олинган шароитда фойда фақат корпорация эгалари хиссасига тушади; инвестиция дастурининг барбод бўлиш шароитида эса кредиторлар анча сезиларли зарар кўришади. Компания акционерари ва кредиторлари қизиқишлари характери ўртасидаги фарқлар бу гурухлардан корпорацияни бошқаришни назорат қилишга турлича ёндашувлар юзага келиши, шунингдек бу назоратни амалга оширишга уларни турткиловчи турли мотивлар пайдо бўлиши тахмин қилишади. Шу билан биргаликда, корпорацияни бошқариш тизимидаги ваколатхонада молиявий инвесторлар муаммоси мавжудлигидан хам халос бўлолмайди. Бошқа категориядаги инвесторлар хам мавжуд бўлиб, ўзларининг хиссаларини компания фаолиятига шундай ёки бошқа шаклда киритишади. Жумладан, хизматчилар бу инвестицияларни компанияга специфик янгиликлар ва қобилият шаклида тақдим этиш орқали амалга оширишадики, улар компания доирасида муваффақият билан фойдаланиши мумкин, агар компания бандликнинг оптимал шароитини яратишга қодир бўлмаса, компания ёки саноат сохаси ўзига хос инвестиция турлари муваффаққиятли амалга оширилмаслиги мумкин. Агар хизматчилар хақиқатда хам инвесторлар инсон капитали етказиб берувчи хисобланишса, унда уларнинг қизиқишлари молиявий инвесторлар - акционерлар қизиқишларидан сезиларли фарқ қилиши мумкин. «Номолиявий» инвесторлардан ташқари корпорацияни бошқаришда иштирок этишга нафақат корпорация хизматчилари, шунингдек у ёки бу бошқа корпорациянинг фақат унинг буюртмалари учун хизмат қилишда фойдаланиладиган ва бошқа мақсадларга мўлжалланмаган жихозларга маблағлар қўядиган етказиб берувчиларнинг хам хуқуқга эга бўлишлари мумкин. Корпорация фаолиятида инвестициялашни амалга оширишда махаллий ўз-ўзини бошқариш органлари хам инфрастуктураларини ривожлантириш ёки янги компанияларни жалб этиш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида компанияларни жалб этиш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида компания учун қулай солиқ тўлаш шароитини яратиш орқали иштирок этишлари мумкин. Уларни компания фаолияти ўз худудларида эканлиги қизиқтиради, чунки бу компаниялар минтақанинг хаётига сезиларли таъсир кўрсатади (ҳам ижобий, ҳам салбий) масалан, ахолининг бандлигини таъминлайди, бошқа тарафдан эса атроф-мухитни ифлослантириши мумкин. Бундай вазиятда махаллий ахоли хам ушбу компанияни бошқаришда иштирок этиш хуқуқига эга бўлади. Ҳақиқатда, корпоратив бошқариш муаммоси сезиларли миқдордаги гурухлар - акционерлар, кредиторлар, хизматчилар, етказиб берувчилар, харидорлар, махаллий ахоли учун мухимдир. Ушбу барча қизиқувчиларни корпорация мулкида «хамиштирокчи» (соучастник) деб аташ мумкин. Бу тушунча негизида кимдир тўлиқ ёки қисман қайталайдиган инвестициялашни амалга оширган ва шунга мос равишда корпорация ишига қизиқиши бор кишилар назарда тутилади. Компания олдида корпоратив бошқарувни қайси гурух «хам иштирокчилари»га тақдим этиш керак деган фундаментал савол туради. Шу маънода корпоратив бошқарувни алохида компания ёки алохида маъмурий бирлик доирасидан ташқарида қандай амалга оширилиши мухимдир. Иқтисодиётни ислоҳ этиш шароитида корпоратив бошқарув самарадорлиги тўғридан-тўғри акционерлик муносабатларининг турли жихатларнинг муваф-фаққиятли ривожланишига боғлиқ. Ҳаттоки, агар унинг функциялаштирилиши бошқарув ва назорат тизими самарадорлигига тўлиқ боғлиқ бўлган вазиятда хам корхона хусусийлаштирилган. Корпорацияларни бошқариш тизими ўтиш даври жараёнида бош йўналишига фақат корхоналар ишини эмас, балки бу корхона-ларга самарадорлироқ харакат қилиш имконини берувчи ички бошқарув струк-турасини хам яратиш вазифасини хам қўйиши керак. Корхоналарни молиялаш-тириш, бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи институтларни шакллантириш иқтисодиётни муваффаққиятли ривожлантирувчи (предпосылка) тавсиялар бўлиб, бу тавсияларсиз корпоратив мулкнинг юзага келиши мумкин эмас. Компания менежмент фаолиятида ички назоратни амалга оширишда инвесторлар анча кенг қўллайдиган механизм корпорация эгаларининг қизиқишларини химоя қилиш бўйича ваколатлар тақсимланган агентларни жалб этиш хисобланади. Бу агентларни «ташқи», «аутсайдер» ёки «мустақил» директорлар деб аташади (ижрочи директорлардан фарқли). Шундай экан, «мустақил» директорлар бошқарув функцияларидан озод, улар менежерлар рахбарлик қиладиган таъсир омилларини синаб кўришмайди, демак охирги мехнат муносабатлари билан боғлиқ эмас эканлар, унда уларнинг компаниядаги ўрни инвесторлар қизиқишларини химоя қилишга кўпроқ мос тушади. Компания фаолияти самарали назорат қилиш фақат шундай вазиятда мумкинки, агарда бу функцияни бажарувчи шахс корхона фаолияти билан тўлиқ таниш бўлса. Бундай билимга фақат корпорациянинг штатли бошқарув ходимлари эга бўлишиб, улардан бирортаси одатда «ички» ижрочи директор (инсайдер) деб аталувчи корпорация директори лавозимига сайлашади. Ушбу икки директорлар гурухи корпорациянинг ички ишларини бошқаришни амалга оширувчи директорлар бошқарма-лари (ёки кенгаши)ни ташкил этади. Вахоланки директорлар кенгаши фарқланиши мумкин, одатда бошқарувнинг ташкилий структураси ягона (унитар) ёки иккиёқлама (икки палатали) кенгашнинг мавжуд бўлишини тахмин қилади. Унитар давлат дорирасида анъанавий америка бошқарув тизимига йўналган холда, ижрочи ва ташқи директорлар кенгаш мажлисларида биргаликда иштирок этишади. Ижрочи директор сифатида хам, мустақил директор сифатида хам юридик жихатдан яқин ваколатларга эга бўлишади. Ягона кенгаш қуйидаги вазифалар: компаниянинг стратегик мақсадларини шакллантириш, шу мақсадларни амалга ошира оладиган, стратегияни амалга оширилишини кузатиб турадиган, шунингдек, компания активларини бошқарилиш натижалари хақида акционерларни хабардор қилиб турувчи рахбарларни тайинлаш учун масъул. Иккиёқлама кенгаш аксинча, ижрочи ва мустақил директорлар функцияларини дифференциялашади. Ушбу структура доирасида (немис модели) бошқарув функцияси ўзига фақат ижрочи директорларни киритган ижро этувчи кенгашга берилади, кузатув функциясини эса мустақил кузатув кенгаши аъзолари бажаришадики, бу таркибга компания ижрочи директорларидан бирортаси хам киритилмайди. Ягона ва иккиёқлама директорлар кенгашини шакллантириш ва функциялаштириш қонуний равишда аниқлаштирилади. Масалан, Германияда бошқарма фаолияти таркиби ва структураси етарлича аниқ бегиланади: ижрочи ва «мустақил» директорлар сони, акционерлар ва хизматчилар ваколатлари, кузатув кенгаши ўтказиши керак бўлган мажлислар сони қонунан белгиланиб, схемаси шакллантирилади. Англия ва АҚШда аксинча, масалан мустақил директор сонини белгилаш ёки кенгашда раислик қилиш қоидалари бўйича қонунлар, қонуний чегаралашлар йўқ. Директорлар кенгашлари ўзларида корпоратив бошқарувнинг анча тўFри бўлган шаклини намойиш этишади. Бундай харакатдаги самарали тизим бошқарувнинг бошқа шаклларига мурожаат қилмасдан корпорация фаолиятининг барча муаммо-ларини ечиб бериши мумкин; хар қандай конкрет вазиятда кенгашнинг корпорацияни бошқаришни таъминлай олмаслиги эътиборсиз ёки нокомпетент иш сифатида қабул қилиниши мумкин. Компания бошқаруви даражаси ва сифатига қизиқиши бор акционер фонд ва товар бозорларига тегишли бўлган бир неча ташқи механизмларни қўллаш мумкин. Корпорацияларнинг қизиқишлари акционерларнинг қизиқиш-лари билан аниқланадиган мамлакатларда (масалан, Англия, АҚШ) фонд бозорлари менежмент фаолиятини назорат қилишнинг самарали инструменти сифатида қарашади. Ўз компаниялари фаолияти натижаларидан қониқмаган акционерлардан ўз акция-ларини сотиб юборишлари мумкин.қониқмаслик акционерларнинг кўпчилик қисмини ташкил этиб, улар ўз акцияларини сотаётган, акция курс қиймати тушиб кетаётганда бошқа компания уларни сотиб олишлари ва шу тарзда компанияни сақлаб қолишлари мумкин. Бу шу холатдаки, агар ташқи компания акция қиймати-нинг тушиб кетиши компаниянинг бошқарилиши қониқарсиз эканлиги ва уларнинг реал қийматда акс этмаганлигига амин бўлишганда рўй бериши мумкин. Бундай вазиятда акцияларни сотиб олувчи олдинги бошқарувчиларни корпорация потенциалини тўлиқ ишга сола оладиган менежерлар билан алмаштиради ва ишдан бўшатиб юбориш хавфи менежерлар учун ажойиб стимул вазифасини ўтайди. Қоплашни акционерлар қизиқишдаги менежмент фаолиятини таъминлашнинг ягона қулай механизм деб хиоблаш мумкин. Бундан ташқари инвесторларни бошқарув персоналлари фаолияти устидан кузатувда иштирок этишга қизиқтириш учун, қоплаш амалиёти бу функцияни компания акциялари учун юқорироқ нарх тўлай оладиганларга таклиф этишади. «Корпоратив назорат бозори» деб аталувчи эркин функциялашувчи қоплаш бозори ўзида доимий харакатланувчи компания активлари аукционига эга: агар компания активлари қиймати маълум даражада бўлса, ташқи компания буни ўзи учун фойдали деб хисоблайди, уни «омадсизни» ўзига қўшиб олиб фойдага эришади. Шунинг учун қоплаш хавфи нафақат акционерлар қизиқиши, балки акционерлар томонидан назорат бўлмасада, акция курсининг максимал юқори қийматига эришиши учун харакат қилишга мажбур этади. Компаниянинг бошқа қўлларга ўтиш хавфи саноатни рационализациялаштирувчи ишларда директорлар кенгаши камроқ самарали бўлган жойларда назоратнинг анча самарали инструменти хисобланади. Корхоналарнинг қўшилишини ёки бўлинишини ўтказишга ички стимуллар йўқ бўлган шароитда биз томонидан юқорида ёритилган аукцион менежмент ишини оптималлаштиришнинг самарали усули хисобланади. Ҳақиқатда тўлаш иши бўйича бозорда эгалик қилиш, яъни харидор катта компанияни қўлга киритиб, уни бир неча кичик компанияларга бўлиб ташлаб, шуни англатадики, тўлаш хавфида бўлиш кўпроқ даражада ёмон бошқариладиган корпорацияларда эмас, юқори диверсификацион корпорацияларда тасдиқланган. Охирги холатда тўлаш-бошқарувнинг яхши шакли эмас. У бошқарув персонал-ларини алмаштиришда анча қиммат усул бўлиши мумкин: сотиб олувчи компанияни хам, сотиб олинган компаниянинг хам фаолиятини нобарқарорлаштирилиши мумкин, яна шунингдек, икки компаниянинг иши хам яхшиланиб кетишини хамма вақт ишонч билан айтиб бўлмайди. Бундан ташқари америкалик ва англиялик мутахассислар хавфсирашни олдиндан айтишадики, корпоратив назорат бозорининг мавжудлиги менежерларни хавфсирашдан фақат қисқа муддатли дастур доирасида ишлашга рағбатлантиради, чунки узоқ муддатли инвестицион лойихалар уларнинг компаниялари акция қийматлари даражасига маъқул эмас. Томонлар менежмент таркибини акцияларни сотиб олишсиз - овоз бериш йўли билан белгилашга қодир. Акция нафақат корпорациянинг қолдиқ даромадини хуқуқини кафолатлайди, шунинг билан бирга ўзининг эгаларига компания фаолиятининг маълум масалалари бўйича овоз беришда иштирок этиш хуқуқини хам беради, айниқса - директорлар кенгашига аъзолик масаласида. АҚШ ва Буюк Британияда ҳар бир акция бир овозга эга бўлиб, акционер овоз беришдаги хуқуқини ишонч ваколатини бошқа шахсга бериши мумкин. Ушбу мамлакатларда қабул қилинган амалиёти бўйича компания менежменти акционерларни бўлажак умумий мажлис хақида хабардор этилиб, улардан бошқарув ваколатларини бажариш учун ишонч билдиришларини сўрашади ва одатда буни кўпгина акционер-лардан олишади. Ишончни олиш вақтида мавжуд менежементнинг оппонентлари хам оппонентларига қарши овоз беришни ўтказиш учун иложи борича кўпроқ овоз олишга харакат қилишади. Муваффақият шароитида Fолиб томон акция назорат пакетини қўлга киритмаган бўлсада, корпорация устидан назорат қилишга эришади. Қоплашда хам ёритилган процедура тадбирларида хам камчиликлар мавжуд. Авваламбор, у компанияни бошқариш барқарорлигини оширадики, бошқарув структураси кураш объектига айланади. Процедуранинг ўзининг молиявий харажатларининг юқорилигини айтиб ўтиш хам ортиқчалик қилмайди. Бундан ташқари, бундай ўтказилган тадбирларнинг якуний самарадорлиги хам шубха уйFотади, шундай экан қайтадан сайланган бошқарув персоналининг иш сифатини олдиндан айтиб бериш хам ўта мураккабдир. Шу омилларни хисобга олган холда ишонч учун ўтказилган тадбирлар алохида самарадорлигини таъкидлаши керак эмас. Рўйхатлар ичидаги охирги усул, яъни ташқи инвесторлар корпорация фаолияти устидан назоратни амалга оширишлари мумкин бўлган усул - бу корпорациянинг инқирозлик ва тўловга қодир эмаслигини эълон қилиш процедурасидир. Компания ўзининг қарзларини ва кредит фоизларини тўламагунча, унинг устидан назорат ва бошқарув унинг акционерлари қўлида бўлади. Агар компания бу тўловларни тўлаш холатига эга бўлмаса, унинг фаолияти устидан назорат кредиторлар қўлига ўтади. Бу ўтишнинг характери компаниянинг тўлай оламаслик табиатига хам, инқирозликни созлаб туриш процедурасида қараб чиқилган юридик меъёр табиатига хам шунчалик боFлиқ. Масалан, АҚШда қарздор компаниянинг ўзида инқирозлик фойдани ошириш ёки қарзни оз-оздан узиш учун уни қайта шакллантириш ва қайта структуризациялаш инструменти сифатида фойдаланилади. Ушбу холатда бошқарув аппарати ўз ўрнида қолади ва ўзининг бир қанча хуқуқлари хам сақланади, лекин компанияни қайта шакллантириш режаси компаниянинг кредиторлари учун хам, акционерлари учун хам маъқул келиши керак. Агар компания кредиторлари бу режани маъқулламасалар, улар компанияни «мажбурий» инқироз процедурасига буриб юборишлари мумкин. Бундай холатда компания фаолияти хақидаги хар қандай қарор авваламбор кредиторларнинг қизиқишларига мўлжалланиб, акционерларнинг компания активларига бўлган муносабатларига талаблари охирги навбатда қондирилади. Янги бошқарув персонали ва директорлар кенгаши устиворлиги пайдо бўлаётган даврда компания устидан назорат йўқотилади ва у суд томонидан белгиланган ликвидаторга ўтади. Маълумки, инқирозлик корпорация фаолияти назорати учун сўнгги чора ва кўпгина муносабатларда у қоплаш ёки ишонч бошқарувига қараганда қалтис хисобланади. Компанияни бакрот деб эълон қилиниши тўғридан-тўғри (суд тўловлари ва маъмурий тўловлар) харажатларда хам, бизнесни ва қарздорлик мажбуриятларини қондириш жараёнлари билан боFлиқ бўлган эгри харажатларда хам сезиларли харажатларни тахмин қилади. Бундан ташқари, кредиторлар хамма вақт хам мустақил назорат ўтказиш холатида бўлишмайди, кредиторларнинг турли гурухлари ўртасидаги бахслар эса банкротлик кутилган натижага эришишига олиб келмаслиги мумкин. Шуни тан олиш керакки, корпоратив бошқарувнинг сифат ва даражаси бўйича бошқа бошқарув усулларидан мутлоқ устун турувчи бирон-бир шакли мавжуд эмас. Миллий иқтисодиётни ривожланиш жараёнида бошқарув институтлари турлари ўзгариб боради ва бу ўзгаришларининг натижалари ўта мураккаб бўлиши мумкин. Биз корпоратив бошқарув тизимига бўлган талаб шуни хисобга олиши керакки, очиқ турдаги корпорация доирасида эгалик қилиш ва назорат функциялари алохида бўлиши керак деб хисоблаймиз. Мулкчиликнинг «тарқоқлиги» шароитида бошқарув муаммоси янада ўткирроқ хисобланади. Шу билан биргаликда очиқ турдаги корпорацияларнинг сезиларли сони, мулкчиликнинг «тарқоқлигининг» катталиги бозор иқтисодиётининг умумий чегаралари ҳисобланмайди. Кўпгина мамлакатлар ўзининг акцияларини фонд бозорларига қўйган кўп бўлмаган компанияларига эга. Агар бундай компаниялар Буюк Британияда 2000 атрофида, АҚШда 6000 дан кўпроқ бўлса, Германияда фақат 650, Францияда эса 440 тагина. Чегараланган гурухга эга хусусий компаниялар эса фонд бозорида кўрсатилмаган. Уларда бошқарув ва эгалик қилиш ўртасида қарама-қаршиликлар йўқ, шунинг учун уларда бошқарув бўйича жиддий муаммолар камдан кам юзага келади. Шу билан биргаликда очиқ турдаги корпорациялар - бу қоида бўйича амалда барча ривожланган мамлакатлардаги йирик корпорациялардир ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига қўшадиган ҳиссаларининг ахамиятини уларнинг кам сонлиги қоплайди. Турли мамлакатларда юридик статуснинг мос тушишлигига қарамасдан бундай корпорациялар турли ташкилий ва бошқарув муаммоларига тўқнаш келишларига мажбур бўлишади ва улардан хар бири бу муаммолардан турлича қарорларга келишади.қарорлар эса асосан мулкчиликнинг структурасига боFлиқ бўлади: корпорациянинг эгаси ким ва уларнинг сони қанча? Буюк Британия ва АҚШда нормал корпорацияларда мулкдор кўп бўлиб, улардан хар бири корпоратив капиталнинг унчалик катта бўлмаган хиссасига эгалик қилишади. Бошқа акционерлар устидан устунлик қилувчи акционер бўлмаган шароитда на улардан бирортаси, на акционер гурухларидан бирортаси ўзининг алохида тан олиниш хуқуқини, шу жумладан бошқарувдаги раислик хуқуқини талаб қилолмайди. Кўпчилик бошқа саноатлашган мамлакатлар - Германия, Франция, Италия, Япония, Корея, Испания, Швеция ёки Швециарияда мулкчилик кўпроқ даражада концентрациялашиш билан характерланади. Мисол учун кўпчилик немис ва француз компаниялари, битта йирик акционер бўйича: шу турдаги 170 фирманинг 80%и француз компанияларида ва 85%и немис компанияларида акционерларнинг хар бири 25% гача акцияга эгалик қилишлари мумкин ва бу иккала давлатда битта йирик акционер назорат пакетини ўз қўлида ушлаши мумкин. Йирик пакет акциялари озчиликнинг қўлида тўпланган мамлакатларда корпоратив бошқарувнинг роли, юқори даражадаги «тарқоқ» корпоратив бошқаруви мавжуд мамлактатларда улар ўйнайдиган ролдан катта фарқ қилади. Корпорация акцияларининг 25, 50 ва ундан ортиқ миқдордаги акцияларга эгалик қилувчи битта акционернинг компанияни бошқаришда қатнашмаслиги муаммоси амалда мумкин эмас. Катта хўжайинларда корпорация иши билан фаол шуғулланишга, бошқарув органларида тўғридан-тўғри мавқеини эгаллашга, ўз қўлида хокимият ричагини ушлаб туришга, зарурат туғилганда бошқарув аппаратини алмаштиришга туртки берувчи мотивлар мавжуд. Бошқарувда иштирок этиш муаммоси шундай вазиятда юзага келиши мумкинки, шу билан тушунтириладиган, озчилик акционерлар ўзларининг қизиқишларини корпорациянинг бошқа кўпчилик эгалари зарарига амалга оширишлари мумкин. Юқори концентрациялашиши шароитида структуравий тартибда муаммолар юзага келади. Баъзи мамлактларда бир компаниянинг акциялари катта қисми бошқа компаниянинг мулки хисобланади. Бундай интеркорпоративли холдингни тузилиш иерархиявий принцип бўйича ташкил этилиши мумкин: А компанияси Б компанияга эгалик қилади, Б компания эса В компанияга ва шу қаторилар. Бу тузилишлар қуйидаги «перекрестного» принципига хам бўйсуниши мумкин: А компанияси Б компаниянинг акцияларига эгалик қилса, Б компания А компания акцияларига эгалик қилади. Бундай холатни қатор Европа давлатларида кўриш мумкин. Улар яна бирор йирик саноат гурухининг бир қисмига хам айланиши мумкин.қатор ёритилган холатлардан кўринадики, халқаро корпоративнинг шаклланиши соф молиявий қизиқишлардан ташқарида чиқувчи ўзаро муносабатлар мавжудлиги ва уларнинг барчасида назоратнинг мукаммал хажми «ички» эгаларда қолишлигини тахлил қилинади. Шунинг учун бундай тизимларни компанияни бошқариш ва эгалик қилиш функциясини ташқи инвесторлар амалга оширадиган тизим «аутсайдер тизими» дан фарқини ажратиб кўрсатиш учун «инсайдер тизим» деб аташади. Корпоратив бошқарув тизимига юқорида санаб ўтилган омиллардан ташқари компания эгалари хуқуқ ва мажбуриятлари қанақа бўлиши керак деган ижтимоий фикр хам таъсир ўтказади. Ушбу тушунчалар сингари корпорация фаолиятининг жамият хохлайдиган натижаларига эришиш усуллари хам бир мамлакатдан бошқа мамлакатларда сезиларли фарқлар билан характерланади. Бозор иқтисодиётидаги мамлакатларда корпоратив бошқарув амалиёти бу омилларнинг ўзини оқловчанлиги маълум фарқлар билан аниқланади. Германияда икки палатали бошқарманинг ва англия-америка корпорациялардаги унитар директорлар советидаги структура ва шакллантириш усулларидаги фарқ нафақат ташкилий амалиёт билан тушунтирилиб қолмасдан, бу фарқ корпоратив бошқарувнинг турли моделларининг фалсафасидаги чуқур фарқларга асосланади. АҚШда юзага келган унитар кенгашлар корпорация ва унинг акционерлари яхлитлигида акс этади, шу муносабат билан корпорация номидаги фаолият бир вақтда акционерлар номидаги фаолият хисобланади. Турли акция эгалари гурухи ўртасида хеч қандай фарқ ўтказилмайди ва мустақил директорлар акционерлар у ёки бу гурухга бирор қизиқиш билдиришлари учун хеч қандай эхтиёж сезишмайди. Акционерлардан ташқари барчанинг қизиқишлари химояси корпорациянинг хар бир директорлари мажбуриятлари доирасига киради ва директорларнинг бу масалалар доирасидаги хар қандай дифференцияси (аралашуви) унинг бажарилишига халақит қилган бўларди. Бизга маълум бўлишича, тизимдаги мулкчилик шаклидаги фарқни акс эттирувчи, акционерлар қизиқишининг сезиларли турли-туманлиги билан характерланадиган, шунингдек корпорация нафақат акционерлар, балки корпорациянинг структурасининг бошқа ташкил этувчилари қизиқишларини хам хисобга оладиган жойда, компаниялар фаолияти албатта унга таъсир этадиган кўпсонли ва турли «хамкор» (соучастник)лар қизиқишларини хам хисобга олиши лозимки, ўз навбатида компанияга таъсир ўтказиш объектига айланиб қолади. Компаниянинг ривожланиш жараёнида унинг мажбуриятлари хажми хам ошиб боради, бу мажбуриятлар нафақат бевосита акция эгаларига нисбатан, шунингдек етказиб берувчилар, истеъмолчилар, хизматчилар ва махаллий ахолига нисбатан хам хисобланади. Масалан, Германияда очиқ турдаги компанияларда («жамият» компаниялари) жамият олдида хам мажбуриятлари бор деб хисобланади, чунки жамият уларнинг бизнесининг «хамкорлари» хисобланади. Шунинг учун компанияни бошқариш структураси хусусий компаниядан очиқ турдаги йирик корпорацияга айланиш жараёнида сезиларли ўзгаришларга учрайди ёки харакатлар вақтида шу тарзда янги «хамкор»ларни ўзлаштиради. Шунингдек «хамкор» гурухларининг барчаси хам компаниянинг ҳолати билан боғлиқ бўлган бошланFич қизиқишларига эга. Ушбу гурухларнинг бевосита қизиқишлари мос тушмаслиги мумкин ва улар корпорацияларнинг оптимал сиёсати хақида турлича тушунчаларга эга бўлишади. Айнан шунинг учун икки кенгашли тизимнинг кузатув кенгаши функциясига турли «хамкор» гурухлар ўртасидаги фарқларни мувофиқлаштириш кирса, айни вақтда ижрочи кенгаш барча «хамкор»ларнинг қизиқишларини қониқтирадиган стратегияларини ишлаб чиқиш ва хаётга тадбиқ этишга киришади. Кузатув кенгашида инвестор бўлмаган гурухларнинг қизиқишлари тақдим этилган бўлиши мумкин, масалан хизматчилар ва бундай амалиёт очиқ турдаги компанияларга нисбатан қонунан бириктириб қўйилган. Кузатув ва ижрочи функциялари ўртасидаги аниқ чегараланиш охиргисига компанияни бошқарувчиси ишида тўлиқ мўлжал олишга имкон яратади. Ушбу бўлиниш ижрочи советнинг ишдаги эхтиёткорлик даражасини унинг кучи бўйича хам оширади: кузатув кенгаши эса фақат менежерлар командасини фаолиятини такомиллаштиришни айта олишлари мумкин. Шу билан биргаликда турли «хам хамкорлар» қизиқишлари ўртасида жиддий низолар келиб чиққанда, масалан хизматчиларни ишдан бўшатиш холатида, кузатув кенгашининг аралашиши норасмий бўлиши мумкин. Шунингдек корпоратив бошқарув тизими унинг фаолиятида молия ташкилотларининг ўйнайдиган ролига боFлиқдаги фарқлар билан характерланади. Буюк Британия ва АҚШда акционер капиталига институцион эгалик қилиш функцияси молиявий институтларга пенсия фонди ва ўзаро фондлар сифатида бириктириб қўйилади. Бу нафақат банкларнинг корпорация мулкининг тўғридан-тўғри эгалари бўлганлиги учун эмас, балки уларнинг алохида акционерлар мулкининг ёқловчилари ва акционерларнинг акционерлар йиFилишидаги ишончли вакиллари бўлганлиги учун хам юз беради. Мамлакатдан мамлакатга эгалик қилиш концентрацияси даражасидаги фарқ етарлича катта: Буюк Британияда 5-10% гача бўлса, Германияда 25% дан юқори.Бундан ташқари, Германия ёки Европа моделларидаги фарқланувчи жихатлар корпоратив бошқарувда банкларнинг юқори даражада иштироки эмас, балки айрим компания ва алохида оилаларнинг хиссасига тўғри келадиган капитал концентрациясининг юқори даражаси хисобланади. Гремания корпоратив секторида «тарқоқ» капиталнинг юқори даражаси билан характерланувчи кўп бўлмаган компаниялардан ташқари банк назорати ва банкларга эгалик қилишнинг ўзи анча чегараланган. Марказий Осиё мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда саноатни структуравий қайта қуриш олдида тахмин қилинганига қараганда анча секин кетмоқда. Кўп жихатдан бу қайтаташкиллаштириш учун талаб этиладиган инсонлар ва молиявий ресурслар масштаби мос тушмаслиги билан боFлиқ. Натижада иқтисодиётни реструктуризациялаш учун қулай шароит яратилган бизнинг мамлакатимизда бизнесни қайта ташкиллаштиришдан кўра хусусийлаштириш анча жозибадорликка айланди. Лекин шу вақтда янги мулк эгалари ўз корхоналарида структуравий қайта шакллантириш ўтказишга мойил эмас. Бизнинг мамлакатимизда корпоратив бошқарув ва назоратнинг адекват механизми мавжуд эмас, инвестицион фондлар эса қайта ташкиллаштириш жараёнларига қизиқишлари йўқ ва таъсир ўтказишга қодир хам эмас. Ислохот жараёнларининг секинлик билан кетишига кўпроқ маънода давлатнинг барча жараён босқичларини самарали назорат қилишга қодир эмаслиги билан тушунтирилади. Иқтисодиётни ислох қилиш жараёнига бошланFич импульс турткини айнан давлат томонидан берилган эди - давлат етакчи тарзида керакли структурани шакллантирди, қонунчилик тизимини яратди, Марказий банк ва банк тизимини ислох этди. Иқтисодиётни қайта шакллантириш жараёнининг муваффақияти шундан иборатки мамлакатни «статик» иқтисодиётдан динамик бозор иқтисодиётига ўтишни фақатгина харакатда кучли давлат таъминлай олади. Давлатнинг энг мухим функцияларидан бири шундай бозор структураси яратиш керакки, унинг доирасида имкониятлар харакат қила олиши ва уларнинг ажралмас қирраси сифатида рақобат мавжуд бўлсин. Бунда «инсайдер» тизимининг бўлишлиги мухим шарт хисобланади. Иқтисодиётни қайта шакллантириш жараёнида мухим звено учун шароит яратиш мақсадида сохани реструктуризациялаш бўлиш керак. Бу жараёнда марказий ролни ислохот учун ресурслар ва туртки бериш мумкин бўлган халқаро институтлар ўйнаши мумкин. Улар иқтисодиётни ислохот-лаштиришни молиялаштиришни боFлай олишади. Шунингдек, банкирларга ва менежерларга қайта тайёрлашга имкон яратиб, шу тарзда фонд ва товар бозорларини шакллантириш учун ривожланиш шароитини кенгайтиришга қодир. Хулоса чиқариб биз ёритилган муаммоларни хал этишда бизнинг ёндашувимизни аниқлашимиз мумкин.қайта ислохлашти-риш жараёнида иқтисодиётнинг бош мақсади йирик акция эгалари бир-бирларини муваффақиятли назорат қиладиган доирада самарали харакат қилувчи «инсайдер»лар тизимини яратиш. Давлат ўтказаётган ислохотларнинг бошланғич босқичларида халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Кейинги босқичда давлат молия ва корпоратив секторни ислох этишни ташкиллаштиришни, шунингдек мос келувчи қонунчилик ва созлаш мухитини яратиши керак. Инвесторларни самарали химоялаш ва корхоналарни «синиши»ни огохлантирувчи аниқ ва тушунарли қоидаларини шакллантириш энг мухим вазифалар хисобланади. Ислохотларни ўтказишда банкларга алохида ўрин ажратилиши керак - улар янги корхоналарни молиялаштириш ва эскиларини реструктуризациялашда агент бўлиб қолишади. Аста-секинлик билан банклар ўз назорат доирасини корпорация фаолиятининг барча секторларига кенгайтириб боришлари керак. Корпорацияни самарали бошқариш тизимидаги мухим жихат товар бозоридаги рақобат бўлишидир. Агар товар бозорида рақобат кураши чегараланган бўлса, у ерда чуқур ўйлаб топилган қонуний чоралар мухим роль ўйнаши керак.75 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling