Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИ – БАНК КЕНГАШИ КОТИБИ


Download 0.92 Mb.
bet79/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИ – БАНК КЕНГАШИ КОТИБИ
Банк Кенгашининг Корпоратив маслаҳатчиси - Котиби ўз вазифаларини доимий асосда бажаради ва қўйилган вазифаларнинг қонунчилик ва Банкнинг ички ҳужжатларига мувофиқ бажарилишини таъминлаш учун зарур малакага эга бўлади. Корпоратив маслаҳатчининг вазифаси Банк органлари ва мансабдор шахслари томонидан акциядорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари амалга оширилишини кафолатлайдиган процедура талабларига риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек Банк акциядорлари Умумий мажлиси, Банк Кенгаши мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш, Банк тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш, Банк ҳужжатларини сақлаш, Банк томонидан акциядорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва Банк акциядорларининг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ низоларни бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш ҳисобланади.
Банк Кенгаши Корпоратив маслаҳатчиси Банк Устави ва бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ бошқарув органлари ўртасида аниқ ўзаро алоқани таъминлайди, шунингдек Банк Кенгаши аъзолари ва мансабдор шахсларини корпоратив бошқарув амалиёти ривожидаги янги йўналишлар тўғрисида хабардор қилади.
Самарали корпоратив бошқарув учун Банк Кенгаши ва Бошқарувчи тўғрисидаги низомларга мувофиқ банкда Бошқарув томонидан Кенгашга даврий ҳисоботлар (ахборот хабарлари) тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилган. Кенгаш аъзолари шунингдек банкнинг менежерлари ва ходимлари билан ишлашда чекланмаган имкониятларга эга. Банк Кенгаши Корпоратив маслаҳатчиси бу жараённи ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.
Банк Кенгаши Корпоратив маслаҳатчиси ўз мажбуриятларини доимий асосда тўлиқ иш куни режимида бажаради. Кенгашнинг Корпоратив маслаҳатчиси Банк Устави ва бошқа ички ҳужжатларининг қоидаларига мувофиқ бошқарув органлари ўртасида аниқ ўзаро алоқани таъминлайди, шунингдек Банк Кенгаши ва мансабдор шахсларини корпоратив бошқарув амалиётини ривожлантиришдаги янги йўналишлар тўғрисида хабардор қилади.



    1. Корпаратив бошқарув тўғрисида ҳисобот.

Корпаратив бошқарув тўғрисида ҳисобот асосан корпоратив бошқарув
Кодекси асосида амалга оширилади. Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллашти-риш комиссияси йиғилишининг баѐнномаси билан тасдиқланади. Мазкур Корпоратив бошқарув кодекси (кейинги матнларда Кодекс деб юритилади) акциядорлик жамиятлари ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиѐрий равишда амал қилувчи тавсиялардан иборат. 2. Кодекс Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларига асосланган.
Корпаратив бошқарув Кодексига қуйдагилар киритилади:

  1. Умумий қоидалар

  2. Фаолият очиқлигини таъминлаш

  3. Самарали ички назорат механизимларни жорий қилиш

  4. Акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний мафаатларини амалга оширилшини таъминлаш

  5. Узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш стратегияси

  6. Ижроия органининг акциядорлар ва инвесторлар билан ўзаро самарали хамкорлигининг механизмларини жорий этиш

  7. Манфаатлар қарама-қаршилиги

  8. Намунавий ташкилий тузилмани жорий этиш

  9. Ахборотларни аудит ҳисоботларнинг халқаро стандартлар асосида эълон қилиш

  10. Кодекс тавсияларини жорий этиш мониторинги

  11. Якуний қоидалар76

Кодексда ҳисобот ва тартибга солувчи иловалари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагича кўринишга эга:


Кодексга
1-илова



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling