Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Бухгалтерия маълумотларининг мақсади


Download 0.92 Mb.
bet90/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Бухгалтерия маълумотларининг мақсади.

Корхоналар ташкилий-хуқуқий шаклларидан қатъий назар барчаси молиявий ҳисобни Республикада урнатилган умумий тартибда бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофик ҳолда юритишлари шарт. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари тавсиявий ҳарактерга эга бўлганлиги сабабли алоҳида ҳўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин холос. Ҳисоб сиёсати эса - бу корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш бўйича усуллар ва шакллар жамламасидир.


Ҳозирги кунга қадар Ўзбёкистон Республикасида йигирма битта бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти мухокамага қўйилган бўлиб, уларнинг аксарияти Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланиб, Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган.
Миллий стандартларнинг ҳар бири алоҳида ҳисоб объектлари бўйича муаммоларни ва уларнинг ечимларини кўриб чиқади. Стандартлар ичида барча бошқа стандартлар учун пойдевор бўлиб хизмат қилиш аҳамиятига эга бўлган муҳим стандартлар - бу нолинчи ва биринчи стандартлардир. Нолинчи стандартга мувофиқ Ўзбёкистон Республикасида ахборот тизими сифатида бухгалтерия ҳисоби концептуал асослари ишлаб чиқилди.
Мамлакатимизда 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, бухгалтерия ҳисоби юритилишини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб, молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлашга ўтади.
Қарорда асосий мақсад - хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, деб белгиланган.
Инвесторлар ва бошқа молиявий ахборотдан фойдаланувчилар (масалан, давлат органлари, касаба уюшмалари, бизнес-шериклар ва ҳ.к.) ўзларини қизиқтирган ташкилот ҳақидаги маълумотдан манфаатдор бўлади. Бу манфаат эса уларнинг иқтисодий, инвестицион ва ҳуқуқий қарор чиқаришлари заруратидан келиб чиқади.
Ҳисобот стандартлари молиявий маълумотларга оид ахборотни қандай мезонларга кўра тан олиш, уларни баҳолаш, таснифлаш, ифодалаш ҳақидаги қоидаларни ўз ичига олади. Уларнинг баъзиларини айтиб ўтамиз: МҲХС (IAS) 1 «Молиявий ҳисобот кўринишлари», МҲХС (IAS) 2 «Захиралар», МҲХС (IAS) 16 «Асосий воситалар», МҲХС (IFRS) 15 «Харидорлар шартномаларидан олинган савдо тушумлари», МҲХС (IFRS) 16 «Ижара», МҲХС (IAS) 41 «Қишлоқ хўжалиги», МҲХС (IFRS) 9 «Молиявий инструментлар» ва бошқалар.85
Биз ҳозирча ҳисоб тизими ҳақидаги бошлангич тасаввурга эгамиз. Лекин, биз энди у қандай тартибда ва нима учун ишлайди деган саволни қўймоғимиз керак. Бизнинг мақсадимиз ушбу параграфда бухгалтерия ҳисоби концептуал асоси ҳақида умумий маълумот бериш. Концепциялар ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш учун эса бухгалтерия ҳисоби ахборотининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаб оламиз.
Биринчи, бухгалтерия ҳисоби ахборотидан фойдаланувчилар қарор қабул қилувчилар сифатида каралган. Бу қарор қабул қилувчилар Ўртача, эхтиёткор инвесторлар, кредиторлар ва молиявий маслаҳат берувчи экспертлар сифатида аниқланади. Улардан бухгалтерия ҳисоби концепциялари ва процедураларини яхшилаб тушуниб олиш талаб қилинади. Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаси фойдаланувчиларни қарор қабул қилишлари учун зарур бўлган ахборот билан таъминлашдир. Бу вазифани амалга ошириш учун бухгалтерия ҳисоби маълумотлари муҳимлилик ва ишончлиликнинг бошлангич (асосий) сифат тавсифларига эга бўлиши керак.

Фойдаланувчилар - Молиявий ахборотга муҳтож

бўлган қарор қабул қилувчилар



Мақсадлар - Қарорнинг фойдалилиги қарорларни

яхшироқ тузишда ёрдам беради.







Иккинчи даражали - Таккосланувчанлик-олдинги даврлар ва
сифат бошқа субъектлар билан

Бошланғич сифатлар - Ўринлилик-қарорларга нисбатан
Ишончлилик- тўғри маълумотга нисбатан


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling