Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet149/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Таълим эҳтиёжлари ва мақсадлари.

23.09.2020 йилдаги ЎРҚ-637-сон “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 4-модда. Таълим соҳасидаги асосий принципларини белгилаб берган. Улар қуйидагилардан иборат:



  • таълим устуворлигининг тан олиниши;

  • таълим олиш шаклини танлаш эркинлиги;

  • таълим соҳасида камситишларга йўл қўйилмаслиги;

  • таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши;

  • таълим ва тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг сингдирилганлиги;

  • таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусияти;

  • таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;

  • ўн бир йиллик таълимнинг ҳамда олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бир йил давомида умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлиги;

  • давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;

  • ўқув дастурларини танлашга доир ёндашувнинг ягоналиги ва табақалаштирилганлиги;

  • инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олиши;

  • жамиятда педагогларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг кафолатланганлиги;

  • таълим тизимининг дунёвий хусусиятга эгалиги;

  • билимлилик, қобилиятлилик ва истеъдоднинг рағбатлантирилиши;

  • таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги;

  • таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофлик165

таъминлашга қаратилган. Ушбу принциплар таълим мақсадларини белгилаб беради.
Таълимнинг мақсади -умумий таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат.166
Таълим олишга албатта инсоният эҳтиёжларидан келиб чиқади ва омилларининг бир-бири билан боғлиқ. Масалан, инсоният туғилганидан бошлаб то умрини охиригача билим олиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Оддий сўз билан айтадиган бўлсак, ўқишни ўрганиш, ҳаётда ўз ўрнини топиш учун таълимнинг сўнги босқичларини ўтиш, яъни мактабда таълим олиш, мактаб таълим олгандан сўнг керакли касб эгаси бўлиши учун инстиут ёки университет талабаси бўлиб керакли билим ва кўникмаларини олиш, кейинги босқич магистратура, доктарантура ва ҳ.қ. Таълим жараёни узлуксиз жараён. Ҳар бир инсон ўз устида ишлаб бориш, малакасини ошириш бу ҳам замон талаби ва эҳтиёждан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси конституцияда 41-моддасида. Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир. 167
Республикамизда 2.10.2021 йилдаги 638-сон “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни уларнинг психофизик имкониятларига мос равишда таълим олишларини ташкил этиш тартиби ҳам белгилаб қўйилган.168
Барча ривожланган давлатларда хусусий мактаб, хусусий коллеж ёки хусусий олий таълим муассасаси мавжуд. Мамлакатимизда ҳар йили минглаб абитуриентлар ўқишга кириш учун ўқитувчилар ёрдамида тайёрланишади. Хусусий мактаблар ҳам кўпайиб, инсоният эҳтиёжи шунга талаби ошиб бомоқда. Чиройли ва замонавий мактаб секторлари ҳам йилдан йилга гўзаллашиб бормоқда. Президентимиз томонидан таълим-тарбияга бўлган кучли эътиборлари хаммамиз учун сир эмас. Ҳар бир нутқларида энг аввало таълим-тарбиянинг ривожланиши ва ёшларимизга бўлган эътиборларини, таъкидлаб ўтадилар. Шу боис, таълим-тарбия бу жамиятимиз ўз эҳтиёжларини қондирадиган маънавий неъматидир деб ўйлайман. Тинч ва фаровон ҳаётимизнинг биринчи омиллардан бири бу тўғри таълим-тарбияни шакиллантириш бўлиб ҳисобланади.




    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling