Ертаги кунни батафсил режалаштириш. Ҳар бир иш кунининг охирида кейинги куннинг иш жадвалини тайёрланг. Эҳтимол, сиз куннинг охирида ертага яхши бошлаш учун, ҳатто бирон ишга қўл ҳам урарсиз. Куннинг охири — вақтни бекор ўтказганликни ёки ундан самарасиз фойдаланганликни ўрганиш учун яхши вақтдир. Вақтни бекор ўтказганлик сабабларини батафсил ёзинг ва шу туфайли келажакда бу хатоларни яна такрорлаш имкони анча кам бўлади.
Ўз тажрибангиздан ўрганиш. Ўзингизнинг аввалги тажрибангизни таҳлил қилиш қайси ҳаракатларингиз қизиқарли ва самарали бўлганлигини, қайсилари кўп вақт сарфлаб, бекор кетганлигини ва самарасиз бўлганлигини аниқлашга ёрдам беради. Сиз келажакда ҳам шундай вазиятларга тушасиз, пировард натижада, қайсилари арзийдиган ва самарали бўлиши мумкин бўлган ҳаракат вариантларини танлаш сизнинг манфаатларингизга хизмат қилади.
Ўз вақт сарфингизни таҳлил қилиш. Ўз вақтингизни тўғри бошқариш учун ўзингизга қуйидаги саволларни тез-тез беринг:
Ⱪайси узим қилмаслигим керак бўлган ишларни ёки бошқаларга беришим керак бўлган ишларни ўзим бажараяпман?
У ёки бу ишларни бажаришда қарор қабул қилишда мен устуворликларни белгилаяпманми?
Менинг ҳаракатларим маълум мақбул вақт мобайнида бажариш учун тўғри режалаштирилганми?
Мен исталган бир вақт ичида қандайдир бир фаолиятга эътиборимни жамлай оламанми?
Ўз вақтингизни бошқаришнинг яхши усулларини еслаб қолишга ҳаракат қилинг. Вақтни тежашнинг бу усуллари сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизнинг кўрсаткичларини оширишга ёрдам беради.
« . . . ҚИЛИНИШИ КЕРАК» варағини тайёрлаш
Бугун нима қилиш керак ...................
Сана .....................................
Бугун бажарилиши керак бўлган енг муҳим вазифа .....................
|
Асосий йўналиш
|
Нима қилиш керак?
|
Белгиланган учрашувлар (исми, манзили, телефон рақами)
|
|
|
|
Кўп ишларни ҳафта мобайнида қилиш мумкин. Жадваллардаги ҳафта ёки кўпроқ вақт мобайнида тўпланган натижалар аввалги фаолиятни таҳлил қилишга ва вақтдан янада самарали фойдаланиш учун келгуси фаолиятни амалга ошириш режаларини ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкин.202
Do'stlaringiz bilan baham: |