Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Маълум кун учун аниқ вазифаларни белгилаш


Download 0.92 Mb.
bet158/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Маълум кун учун аниқ вазифаларни белгилаш. Сиз маълум кунда қандай вазифаларни бажаришни исташингизни билишингиз зарур. Ишдан олдин ёки ишга келиб бажариш керак бўлган вазифалар рўйхатини муҳимлигининг даражаси пасайиб бориши тартибида ёзиб чиқинг. Бошқа барча ишларни қўйиб, енг муҳим вазифани бажаришга киришинг. Ташқи омилларнинг ишингизни бажаришга халақит қилишига йўл қўйманг. Асосий мақсадларга эришиш анчагина куч талаб етади; мақсадга эришилгунга қадар мустақил ишлашга ҳаракат қилинг. Ишингиз тўхтаб қолиши ёки биров сизга халақит беришига йўл қўйманг. Ишхонангиз иш тартиби шундай ташкил этилган бўлиши керакки, сиз йўқлигингизда ҳам иш ўз маромида давом ета олсин. Агар ишхонадаги ишлар диққатни жамлашга халақит берса, иш тартибини ўзгартиришга ҳаракат қилиш керак.
Ўзини манфаатдор қилиш.Тадбиркорлар, одатда, ўзлари юқори манфаат- дорликка ега бўлиб, улар қандай иш бажаришларидан қатъи назар, ундан роҳатланишади. Кўпчилик одамлар улар хоҳлаётган мақсадга яқин турган ниятга осонликча эришадилар. Аммо тадбиркорлар ўзларини ўзлари ҳам манфаатдор қила олишади.
Муддатларни белгилаш. Агар аниқ вазифаларни бажаришнинг аниқ муддатлари белгиланса, кўпроқ иш бажариш имконияти туғилади. Аммо бу муддатлар реал еканлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Муддатлар белгилангач, уларга амал қилинишини таъминлашга ҳаракат қилишингиз зарур.
Телефондан фойдаланиш. Телефон — сиз ва қолган ишбилармон дунё ўртасида алоқа қилишининг асосий воситасидир. Баъзида хат жўнатишга ҳам
зарурат туғилиши мумкин, аммо иложи борича бу воситадан камроқ фойдаланишга ҳаракат қилиш керак. Муаммолар телефон орқали тезроқ ўз ечимини топиши мумкин. Хат бир томонлама алоқа воситаси, телефон эса икки томонлама жонли алоқа воситасидир.
Доимо еслатмалар қилиш. Ёнингизда ҳамма вақт ёндафтар бўлиши зарур. Асосий вазиятларни ёзиб олиш сизга ҳамма вақт ишбилармон учрашувлар, телефондаги сўзлашувлар, жамоа билан суҳбат вақтлари ва умуман, ўз фикрларингиз ҳақида еслатиб туради. Ўз фикрларингиз, ғояларингизни ёзиб боринг, қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида еслатмаларни ёзиб қўйинг. Ҳамма ишни ўзи бажармаслик. «Бир нимани бажариш керак бўлса, бу ишни банд кишига юкланг», дейилган бир мақолда. Тадбиркорлар банд одамлар, аммо уларнинг амаллари йўналтирилган бўлиши керак. Фақатгина муҳим соҳаларга диққат қаратинг. Аниқ мақсадларга эришиш йўлида тадбиркорлар сезиларли натижаларга олиб келадиган амалларни бажарадилар. Ишингизни режалаштириш чоғида танлаб ёндашинг, барча ишни ўзингиз мустақил бажаришга уринманг. Сизнингча муҳим бўлмаган, кўп вақт талаб етадиган вазифаларга «йўқ» дейишга ўрганинг.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling