Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- Расмий алоқалар
14.6. Расмий алоқа жараёнлари.
Aлоқа (лотинча: communicatio — умумлаштираман, боғлайман) — 1) кибернетикада — информация (ахборот)ларни алмашиш жараёни. Жисмоний ва ижтимоий нуқтаи назардан ёндошиладиган К.лар мавжуд. Жисмоний нуқтаи назардан ёндошиладиган К.ни алоқа ҳам деб аталади. Aлоқа фаза жойлашган нуқталар, қурилмалар ёки кишилар ўртасида мос алоқа канали бўйича ахборотларни узатиш жараёнларини ўз ичига олади. Инсон яратган техникавий тизимларда қуйидаги 4 та асосий К. тури бор: "инсон-инсон", "инсон-машина", "машина-инсон", "машина-машина". Техникавий даражадаги К. жараёнларида турли хил сунъий тиллар (мас, алгол, кобол ва ахборотларни автоматик қайта ишлаш учун мўлжалланган бошқа тиллар)дан фойдаланилади. Ижтимоий нуқтаи назардан ёндошиладиган К. гуруҳ ёки ташқилот ичидаги, бутун жамоа ичидаги алоҳида шахслар ўртасида ахборот алмашиш жараёнини ўз ичига олади. Бундай турдаги К., асосан, табиий тил ёрдамида амалга оширилади. Якка К.да инсон ахборотни аниқлаши ва идрок етиши (ўзлаштириши) катта аҳамиятга ега. Гуруҳ ёки ташқилот ичидаги К. учун шу гуруҳ ёки ташқилот аъзолари орасида муносабатларнинг тақсимланиши, қабул қилинган К. қоидаларининг хусусиятлари аҳамиятли; 2) транспорт, алоқа йўллари ва шаҳар хўжалиги йер ости тармоқлари. Шаҳар хўжалиги йер ости тармоқларига шаҳарни сув, електр енергияси, иссиқлик, газ билан таъминлаш учун йер остидан ўтказиладиган сув қувурлари ва кабеллар киради. Йер ости тармоқлари кўча ва майдонлар остидан ўтказилади. Катта шаҳарларда сув қувурлари ва кабеллар бир умумий коллектордан ўтказилади, натижада К.ни таъмирлаш вақтида йўлларни қайта бузиб-тузатишга ҳожат қолмайди; З) ҳайвонларда бирбири билан "мулоқот қилиш"даги "сигналли" усуллар мажмуи. Ҳар бир тур ҳайвон учун "ўзига хос" К. "сигналлари" бўлади. Бизнесда алоқани ўрнатиш асосан бошқарув муносабатлар билан боғлиқ бўлади. Ҳар бир структурада расмий ва норасмий алоқалар манжуд. Расмий алоқалар, аввало вертикал алоқалардир. Улар раҳбарлик ва бўйсуниш турларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Агар раҳбарлик тўлақонли бўлиб, қуйи орган қуйи фаолиятга доир барча масалаларга дахддор бўлса, бундай алоқа чизиқли расмий алоқа деб аталади. Агар раҳбарлик чекланган бўлиб, қуйи орган қуйи фаолиятга доир ўзининг масалаларига дахлдор бўлса, бундай алоқа функционал -вазифавнй расмий алоқа деб аталади. Органлар ўртасидаги вертикал алоқадан ташҳари горизонтал алоқалар ҳам мавжуд бўлиб, улар мувофиқлапггириш, уйғунлаштириш ва ҳдмкорлик қилиш тарэидаги алоқдлардир. Бошқарув сгруктурасида асосий ўринни ҳокимиятга таянадиган расмий алоқалар эгаллайди. Лекин норасмий алоқалар ҳам муҳимдир. Баъзан улар ташкилотнинг ишини йўлга қўйишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Норасмий алоқалар турли хилда бўлиши мумкин. Булар жумласига корхонадаги қариндошлик алоқалари, унда таркиб топган умумий манфаатлар, масалан, касблар, қизиқишлар, спорт билан шуғулланиш ёки дўсгона муносабатлар, бирга ўқиганлик ва бошқалар киради.210 Лойиҳа бўйича бошқарув кўп номенклатурали ишлаб чиқаришда тузилади. Лойиҳа раҳбари махсус ваколатга эга бўлиб, технологик операцияларни бўғинлар, ишчилар ўртасида тақсимлайди, унинг бажарилишини назорат қилиб боради. Чизиқли раҳбарнинг шу ишларга оид буйруқпари лойиҳа раҳбари билан келгапилади. Бунда бажарувчи киши икки ва ундан ортиқ раҳбарга эга бўлиб, расмий жиҳатдан уларга бўйсунади. Масалан, техник топшириқларни у цех бошлиғидан, операцияларни бажариш жараёнида эса кўрсатмани мутахассисдан, лойиҳа раҳбаридан олади.211 Лавозим — бу корхона, муассаса, идора ва ташкилотларда бирор расмий хизматни бахариш билан боғлиқ бўлган вазифа. У мансаб ёки амал деб ҳам юритилади.212 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling