Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Ⱪарама-қаршилик. Иш жойидаги мулоқот


Download 0.92 Mb.
bet165/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

14.5. Ⱪарама-қаршилик. Иш жойидаги мулоқот.


Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураш қонуни-диалектика қонунларидан бири. Уни Гегель ишлаб чиққан. Бу қонунга кўра, зиддият, қарама-қарши томонлар, кучлар ўртасидаги кураш ҳаракат ва ривожланишнинг сабаби, манбаи ҳисобланади. Ривожланиш зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва бартараф қилиниши жараёнидан иборат, бу эскининг йўқолиши ва янгининг пайдо бўлишига олиб келади. Қарамақаршилик деб нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирини тақозо этувчи томонлари, қучларнинг ўзаро муносабатига айтилади. Қарама-қаршиликлар бирлиги нисбий, ўткинчи, яъни у нарса ва ҳодисадаги икки қарама-қарши кучнинг маълум нисбий вақт ичида бирга мавжуд бўлиб туришини англатади.
Қарама-қаршиликлар кураши эса абадий, яъни ривожланишнинг манбаи сифатида доим, ҳар қандай шароитда барча жисм ва ҳодисаларга хос. Қонуннинг моҳияти ва амал қилиш жараёнини ўрганишда ички ва ташқи, асосий ва асосий бўлмаган зидциятларни бир-биридан фарқ қилиш зарур, лекин улар ўртасида мутлақ чегара ҳам йўқ. Воқеликда улар ўзаро чирмашиб кетади, бир-бирига ўтади ва тараққиётга хилмахил таъсир қилади. Шунинг учун зиддиятларнинг ҳар бирига конкрет ёндашиш, зиддият намоён бўладиган шароитни, муҳитни, вазиятни, у ўйнайдиган ролни ҳисобга олиш зарур.
Мавжуд жамият тақдири ишчилар синфининг буржуазия устидан ғалабаси билан якунланади, деб қилинган «башорат» асоссиз бўлиб чиқди. Ишчилар билан иш берувчилар ўртасида муайян консенсус (келишув) вужудга кедди. Одамзод азалдан зиддиятлар камроқ бўлган, кишиларнинг хилмахил интилиш ва мақсадлари бир-биридан фарқ қиладиган ғоялар уйғунлашган, барқарорлик устувор бўлган жамият қуришга интилади. Зиддиятларга бой бўлган ҳоз. мураккаб даврда келишмовчиликларни консенсус асосида ҳал қилиш зарурлиги ғояси муҳим методологик аҳамиятга эга.209
Мулоқот одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги енг муҳим эҳтиёжни — жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради. Шунинг учун ҳам унинг ҳар бир инсон учун аҳамияти каттадир.
Мулоқот - одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари эҳтиёжларидан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида бир-бирлари билан ўзаро муносабатларга киришиш жараёнидир. Яъни, ҳар бир шахснинг жамиятда бажарадиган фаолиятлари (меҳнат, ўқиш, ўйин, ижод қилиш ва бошқалар) ўзаро муносабат ва ўзаро таъсир шаклларини ўз ичига олади. Чунки ҳар қандай иш одамларнинг бир-бирлари билан тил топишишни, бир-бирларига турли хил маълумотларни узатишни, фикрлар алмашинуви каби мураккаб ҳамкорликни талаб қилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир шахснинг жамиятда тутган ўрни, ишларининг муваффақияти, обрўси унинг мулоқотга кириша олиш қобилияти билан бевосита боғлиқдир.
Бир қарашда осонгина туюлган шахслараро мулоқот аслида жуда мураккаб жараён бўлиб, унга одам ҳаёти мобайнида ўрганиб боради. Мулоқотнинг психологик жиҳатдан мураккаб эканлиги ҳақида Б.Ф.Паригин шундай ёзади: «Мулоқот шунчалик кўп қиррали жараёнки, унга бир вақтнинг ўзида қуйидагилар киради:
а) индивидларнинг ўзаро таъсир жараёни;
б) индивидлар ўртасидаги ахборот алмашинуви жараёни;
в) бир шахснинг бошқа шахсга муносабати жараёни;
г) бир кишининг бошқаларга таъсир кўрсатиш жараёни;
д) бир-бирларига ҳамдардлик билдириш имконияти;
е) шахсларнинг бир-бирларини тушуниши жараёни».


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling