Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet167/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

14.7. Норасмий алоқа каналлари.

Бошқарув тизимида ташкилотлар, корхоналар расмий ва норасмий равишда ўрнатилган алоқаларда бўладилар. Шу жараёнда раҳбарлар билан бўйсунувчилар ўртасидаги бевосита ва билвосита алоқалар ваколатларнинг у ёки бу турини белгилаб беради. Одатда, раҳбарлар билан бўйсунувчилар ўртасидаги ваколатлар вертикал тарзда бўлади. Улар раҳбарликнинг ва бўйсунишнинг шаклига қараб фарқ қилади.213


Гарчи шахсий аппарат расмий ваколатга эга бўлмаса-да, унинг аъэолари катта ҳуқуқга эга бўлишлари мумкин, агар раҳбар уларга астойидил ишонч билан ёндашса.214
Норасмий алоқалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. Чунки:
• норасмий алоқалар расмий структуранинг барча бўғинлари билан кесишади;
• қатор муносабатлар ишдан ташқарида пайдо бўлади ва корхонанинг барча ишига таъсир кўрсатади;
• норасмий тизим ўзининг кўпгина кўрсаткичлари бўйича корхона фаолиятининг самарали ташкил қилинишига имкон беради.
Аммо норасмий алоқаларнинг салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Эҳтиёткорлик, сезгирлик йўқ бўлган жойда гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик ва шунга ўхшаш кўринишларнинг содир бўлиши ҳеч гan эмас.215


14.8. Алоқа учун тўсиқлар.

Aлоқа – ҳар қандай объектлар ёки субъектларнинг ўзаро боғлиқлиги ёки механик уланиши. Aлоқа – маълумотларни масофага ўтказиш имконияти. Aлоқа – иқтисодиётнинг коммуникация хизматларини тақдим етувчи тармоғи. Aлоқа, архитектурада – иншоотлар каркасида горизонталик саъй-ҳаракатларни қабул қиладиган ва уларни фундаментларга ўтказиш, шунингдек, конструкциянинг умумий барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қиладиган элемент.216


Алоқа тўсиқлардан бири ваколатли соҳалар ўртасидаги низолар муносабати билан юзага келади. Одамлар бир хил маълумотларни олинган тажриба, манфаатлар доираси, эҳтиёжлар, эмоционал ҳолат ва ташқи муҳитга боғлиқ. Яна бир алоқа учун тўсиқлар бу бир бири билан бўлган коммуникация жараёнида қабул қилишнинг қийинчилиги.
Бошқалар билан муносабатларда ижобий шароит яратмаган раҳбар раҳбар билан ўзаро муносабатларга алоқа муносабатлар таъсир кўрсатади, ходимлар билан тўлиқ алмашилмайди. Шундан сўнг бу борада ишончсизлик, антагонизм ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш муаммолар келиб чиқади. Тадқиқотларнинг бирида белгиланишича: агар раҳбарлар ходимлар билан очиқ ва адолатли алоқларни ўрнатса, у ҳолда алоқа билан боғлиқ тўсиқларга дуч келмайди. Aхборот алмашишда иштирок этаётган одамлар ўртасидаги очиқлик қанчалик кўп бўлса, ўзаро муносабатлардан мамнунлик ошади.217
Коммуникация жараёнида кунига хамма катнашади, аммо унинг самарадорлиги хаммада хар - хил булади. Инсонлар узаро мулокотда булар экан, уларнинг вазифаларини хал этишга харакат килишади. Коммуникация тушунчаси мулокот, сухбат ва бошка иборалардан кенгрок маънони англатади ва шу сабабдан хар хил шаклларга эга:
1. ташкилот ва унинг мухити билан коммуникацияси.
2. корхона булимини ва даражалари орасидаги коммуникация.
3. рахбар ва буйсунувчи коммуникацияси.
4. рахбар ва ишчи гурух, орасидаги коммуникация.
5. норасмий коммуникация.
Коммуникация жараёни - икки ёки ундан ортик одамлар орасидаги ахборот алмашуви.
Коммуникация жараёни элементлари ва боскичлари:
элементлар: жунатувчи, хабар, шахобча, кабул килувчи.
Боскичлар:
1. Гояни пайдо булиши.
2. Шахобча ва кодлайди.
3. Шахобча буйича узатади.
4. Кодларни чикаради.
Семантика - суз ва маъноларни фойланишни урганиш усули.
Новербал ахборот - имо-ишора, белги, мимика билан ахборот
узатиш.
Ахборот тизимида акс алока жуда мухим урин эгаллайди.
Ташкилотлардаги коммуникацияни такомиллаштириш:
- информацион окимларни мослаштириб туриш;
- бошкарув харакатлари;
- акс алока тизими;
- таклифларни йигиш тизими;
- ахборот бюллетенлар;
- замонавий ахборотий технология.
Хар бир рахбар уз фаолиятини олиб борганда вактининг 50-90% коммуникациялар, яъни мулокотларга сарфлар экан. менежментни ташкил этганда хам биринчи навбатда инсонлар уртасидаги муносабталар ишлаб чикариш самарадорлиги таминлашга эътибор бериш керак узаро ахборот алмашуви бошкарув жараёнидаги богловчи жараён хисобланади.
Хар бир ташкилот фаолиятига ташки мухит омилларини таъсирини куриб утганимизда коммуникациялар таъсири борган сари юксаланилаётгани курган эдик. Айникса, хозирги кунда бозорни эгаллаш ва истеъмолчи уз томонига жалб этишда ташки мухитга зарурий ахборот билан чикиш мухим урин эгаллайди. Истеъмолчилар билан реклама ва бошка махсулотни курсатиш воситалар билан алока килинса, жамият билан булса ташкилотнинг нуфузи, килаётган ишларининг урни билан алока килиш мумкин. Давлат ташкилотлари билан хисобот ва бошка меъёрий хужжатлар оркали мулокот килиш йуллари бор.
Коммуникациялар погоналар ва булинмалар уртасида олиб борилади.
Коммуникация жараёни вертикал ва горизонтал холатда олиб борилиши мумкин. Масалан, рахбар-буйсунувчи холатда коммуникация вертикал холатда олиб борилса, ташкилот булинмалари орасида асосан горизонтал шаклда мулокот олиб борилади.
Ташкилотда рахбар ва ишчи гурухлар хамда норасмий коммуникациялар олиб борилиши мумкин. Айникса норасмий ахборотлар куп холатда шов-шув оркали етказилади. Масалан, шов-шувлар оркали куйидаги ахборотлар таркалади :

  • ишлаб чикариш ишчиларини кискартириш хакида;

  • кеч колиш ёки бошка интизомни бузишга янги жазо тадбирлари;

  • ташкилотнинг таркибий кисмидаги узгаришлар;

  • кадрлар орасидаги узгаришлар ва юксалишлар;

  • йигилишдаги икки рахбарнинг бахоси ёки келишмовчилиги;

  • ишдан кейин ким кимга учрашув белгилаши.

Мулокот килишдаги асосий камчиликлардан бири эшитиш самараси булмаслиги. Умуман олганда коммуникация жараёни самарадорлиги куп омилларга боглик булсада, аммо асосий тусик мулокот этувчи томонларда булади. Шу сабабдан мулокот санъатини такомиллаштириш борасида куйидагиларга эътибор бериш керак:

  • фикрни беришдан олдин уни аник узлаштириб, тушунтириш керак;

  • салохиятли семантик муаммоларга тайёр булишингиз керак;

  • узингизнинг гапириш усулингиз, холатингиз, тута билишингизга эътибор беринг;

  • эмпатия (бошкаларни тушунишга харакат килинг ) ва очиклик билан мулокот килинг;

  • акс алока булишни таъминланг.

Коммуникация жараёнида маълум бир тусиклар бор :




Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling