Бухгалтерия ўтказмаси
|
Корхона хўжалик операцияларини ёзма шаклда ҳисобга олиш. Мисол сифатида бухгалтерия китоби, истеъмолчи-
лар ҳисоблари китобини келтириб ўтиш мумкин.
|
Ялпи миллий маҳсулот
|
Миллий товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмининг
йиғиндиси.
|
Киритиладиган ресурс
|
Натижага эришиш учун тизимга киритиладиган маълум
бир нарса, масалан (ресурс).
|
Солиқлар қайтиши
|
Солиқ тўловчи томонидан тўлдириладиган ва ўзида унинг даромади ва бошқа солиққа оид маълумотларни акс
эттирувчи шакл.
|
Тушум
|
Компания томонидан ҳаражатларни қоплагунга қадар ишланган пул (кўпинча, компания оборотига
тенглаштирилади).
|
Чиқиш (натижа)
|
Ҳар қандай тизим фаолиятининг натижаси
|
Бош бухгалтерия китоби
|
Корхонага келувчи ва ундан кетувчи пул маблағларини
ҳисобга олиш китоби.
|
Пул маблағлари ҳаракати
|
Маълум вақт оралиғида корхона ҳисобига пул
маблағларининг келиб тушиши ва корхона томонидан уларнинг сарфланиши (биргаликда - ҳаракат).
|
Дебиторлик қарзи
|
Кредитга сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар
учун мижозлар компанияга тўлаши лозими бўлган пул маблағлари.
|
|