Сарф -харажатлар
|
Бизнесни фаолият юритиши билан боғлиқ барча
харажатлар.
|
Бозорни ўрганиш
|
Рақобатчилар ва харидорлар тўғрисида маълумотлар
олиш.
|
Инвестор (сармоядор)
|
Молиявий фойда олиш мақсадида ўз капиталини қўйилма
сифатида киритадиган одам.
|
Инновациялар
|
Бозорга янги товар ёки хизмат, корхонани ёки ишлаб
чиқариш жараёнини такомиллаштириш кўринишида янгилик киритиш.
|
Инфратузилма
|
Жамоат транспорти ва алоқа тизими, сув ва электр энергия таъминоти тизими, жамоат ташкилотлари каби жамият
фаолият юргизиши учун керак бўладиган асосий жой ва хизматлар (масалан, мактаблар, касалхоналар ).
|
Бозор тадқиқотини ўтказиш
|
Маълум бизнес фаолиятини олиб бориш натижасида амалга ошириладиган ҳаражатларни, рақобатчиларни, потенциал сотиш ҳажмини, маҳаллий иқтисодий вазиятни
аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказиш.
|
Таннарх ҳисоблаб чиқариш
(таннарх калькуляцияси)
|
Маҳсулотни тайёрлаш ва сотиш, хизматларни кўрсатишга
кетган ҳаражатларни ҳисоблаш услуби.
|
Омбор ҳисоби карточкаси
|
Товар-моддий бойликларни ҳисобини юритиш усули. Алоҳида маҳсулот ёки материал учун ҳисобга олиш
китобида ажратилган алоҳида варақ ёки карточка.
|
|