Товарни ҳисобга олиш
варағи
|
Корхонада мавжуд ҳар бир товар ёки материалнинг сони
кўрсатилган қоғоз варақлари ёки рўйхатга олиш журнали.
|
Кичик касса
|
Корхонада кўзда тутилмаган вазиятларга мўлжалланган
кичик пул суммаси.
|
Маркетинг
|
Қуйидагилар орқали харидорлар эҳтиёжларини қондириш ва фойда олиш учун бажариладиган барча ишлар:
Истеъмолчилар талабидан келиб чиқиб маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
Истеъмолчилар тўлашга тайёр бўлган сотиш нархларини белгилаш;
Истеъмочилар учун маҳсулот ва хизматларингизни харид қилиш қулай бўладиган жойда корхонанинг жойлашганлиги;
Маҳсулотни бозорга ўтказиш усулларидан фойдаланиб истеъмолчиларни жалб этиш ва уларга корхонангиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар ҳақида маълумот бериш.
Буларнинг барчаси - маркетингнинг тўртта “П ” (яъни инглиз тилида “P” ҳарфидан бошланади)
Қоидаси: маҳсулот “Product”, сотиш нархи “Price”, жойлашиш “Place”, бозорга ўтказиш “Promotion”.
Маркетинг стратегияси мақсадли бозорларни аниқлаш ва маҳсулот, нархлар, тарқатиш усулларини ўзгартириш, танланган бозор учун корхона ва хизматлар тўғрисида
керакли маълумотларни етказиб бериш чораларини ўз ичига қамраб олади.
|
Менежмент
|
Ишларни бошқариш ва олиб борилишини назорат қилиш.
|
Ақлий ҳужум
|
Ақлий ҳужум - бу муаммоларни ижодий ечиш ҳамда янги ғояларни ижод қилиш усули. Ақлий ҳужумнинг мақсади -
иложи борича энг кўп ғояларни таклиф этишдир.
|
Монополия
|
Бу термин аниқ маънода бозорда товар ёки хизматни
|
|
сотадиган битта сотувчи бор бўлган (нархлар тўлиқ назорат қилинади) вазиятни ифодалайди, лекин кўпинча фирма бозор нархини сезиларли даражада назорат
қиладиган вазиятни белгилаш учун қўлланади.
|
|