Улгуржи тақсимот
|
Кейинчалик чакана савдогарларга кичикроқ ҳамжларда
қайта сотиш мақсадида катта ҳажмларда маҳсулотни сотиш.
|
Асосий воситалар
|
Компания томонидан узоқ муддатга фойдаланиш учун олинган, ўн икки ой давомида осонлик билан пулга айлантириб бўлмайдиган активлар. Ер, бинолар, жиҳозлар,
автомобилларни ўз ичига қамраб олади.
|
Ҳисоб рақамларидаги
қолдиқлар
|
Аниқ санада компаниянинг эгалигида мавжуд бўлган пул
маблағларининг миқдори.
|
Даромадлар ва
харажатлар тўғрисида ҳисобот
|
Сотувдан тушадиган тушумлар ва устама харажатлар кўрсатилган ҳисобот. Якун сифатида бир ойлик фойда
/зарар суммасини беради.
|
Фойда ва зарар тўғрисида ҳисобот
|
Фойда ва зарар тўғрисида ҳисобот корхона маълум муддат
ичида - бир ой, ярим йил, бир йил бўлган фойда ёки зарар келтирганини кўрсатувчи ҳисобот.
|
Оферта
|
Истеъмолчининг сўровига жавоб. Офертада товар етказиб
берувчи ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури, нархи, тўлов
|
|
ва етказиб бериш шартлари тўғрисида батафсил маълумот
келтириб ўтади.
|
Паблисити
|
Оммавий ахборот воситалари корхонангиз тўғрисида ёзадиган (кўрсатадиган) маълумотлар. Бундай реклама
бепул бўлади. Бу товарни бозорга ўтказишнинг бепул усулидир.
|
|