Шахсий сифатлар
|
Индивидуал шахсни ташкил этувчи шахсий сифатлар ва
тавсифларнинг мажмуи.
|
Квитанция
|
Товар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи
ёзма ҳужжат (тилхат). Сотувчи берган квитанциясига қўл қўяди.
|
Истеъмолчилар ҳисоблари
китоби
|
Корхона томонидан кредитга берилган маҳсулот ва
хизматлар рўйхатини олиб бориш китоби.
|
Рақобатчи
|
Маълум корхона сотаётган товар ва кўрсатаётган хизматлар бозорда фаолият кўрасатаётган бошқа корхона.
Бевосита ва билвосита рақобатчиларни солиштиринг.
|
Рақобат
|
Рақобат бозор самарадорлигини оширади. Рақобат
сифатлироқ товарларнинг арзонроқ нархларда ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
|
Назорат
|
Ҳамма нарса тўғри ва хавфсиз амалга оширилаётганига ишонч ҳосил қилиш учун бирор одамни ёки жараённи
кузатиш.
|
Кооператив
|
Демократик бошқарув ва биргаликда эгалик қилиш
тамойилларига асосланган бизнесни бошқарувчи кишилар гуруҳи.
|
Билвосита ҳаражатлар
|
Корхона фаолият юргизиши учун зарур бўлган, бевосита ҳаражатлардан ташқари амалга ошириладиган барча ҳаражатларнинг йиғиндиси. Одатда, билвосита ҳаражатлар
корхона томонидан ишлаб чиқариладиган аниқ бир товар ёки кўрсатиладиган хизматга боғлиқ бўлмайди.
|
|