Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet178/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Пул маблағлари (кэш )

Товар ва хизматлар учун тўловни кредит эмас, балки пул орқали амалга ошириш (бу терминнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унинг маъноси нафақат “қўлдаги пул” балки банк ҳисоб рақамларидаги пул
маблағлари, қимматли қоғозлар ва бош.а юқори ликивидликка эга тўлов воситаларни ҳам ўз ичига олади).

Тасдиқловчи пул ҳужжати (ваучер )

Бухгалтерия китобида акс эттирилиши лозим бўлган хўжалик операцияларининг рақамли квитанцияси ёки
бошқа тасдиқловчи ёзма ҳужжати.

Бизнесни маҳаллийлатириш

Назоратнинг марказдан ҳудудий бўлинмаларга ўтказилиши, масалан, компания бир неча шўъба
корхоналарни ташкил этса.

Бизнесни диверсификация қилиш

Таклиф этилаётган товар ва хизматларнинг турини (ассортимент) кўпайтириш. Масалан, фақатгина китоб сотиш билан шуғулланган китоб дўкони газета ва журнал
сотишни бошлаши.

Қўшилган қиймат

Сотишдан тушган тушум ва барча тўғридан-тўғри моддий
харажатлар орасидаги фарқ.

Узоқ муддатли
мажбуриятлар

Ўн икки ой давомида қопланмайдиган ҳар қандай
қарз, масалан , ипотека.

Билвосита ҳаражатлар улуши

Билвосита ҳаражатларни қоплаш мақсадида улгуржи ва чакана савдогарлар товар бирлиги нархига қўшадиган устама (%). Савдогарлар билвосита ҳаражатлар устама фоизидан ҳар бир товар бирлига тўғри келадиган билвосита ҳаражатлар қийматини ҳисоблаш учун
фойдаланадилар.


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling